Джадигерова Гулназ Маратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогларда ўз-ўзига ишончини ривожлантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1198
Илмий раҳбар: Элмуратова Айсулу Усаховна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Тураева Дилафрўз Рустамбоевна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат уневерситети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогларда ўз-ўзига ишончини ривожлантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогларда ўз-ўзига ишончни ривожлантиришнинг психологик механизмлари рефлексив жараёнларнинг динамик хусусиятларига кўра, “ҳиссий барқарорлик”нинг “тизимли рефлекция” ва “квазирефлекция” билан, “қарор қабул қилиш”нинг “интроспексия” билан, “ўз-ўзини бошқариш”нинг эса “тизимли рефлекция” ва “интроспексия” билан ижобий корреляцион боғланганлиги асосида, педагогларда ўз-ўзига ишончни такомиллаштиришда рефлексив таҳлил, ички кечинмаларни англаш, ҳиссий мувозанатни сақлаш ҳамда ўз хулқ-атворини онгли бошқариш устувор психологик механизмлар эканлиги далилланган;
шахс интилиш даражаси кўрсаткичлари билан аниқланган корреляцион тузилма педагогларда ўз-ўзига ишончни ривожлантириш жараёни ички мотивация, иродавий қувват, билишга йўналганлик, ташаббускорлик ва ўз имкониятларини адекват баҳолаш билан узвий боғлиқ эканлигини кўрсатиб, “ҳиссий барқарорлик”, “қарор қабул қилиш” ҳамда “ўз-ўзини бошқариш” омилларининг мазкур детерминантлар билан ижобий алоқалари асосида ўз-ўзига ишончни такомиллаштиришнинг етакчи психологик механизмлари сифатида ички сафарбарлик ва онгли ўзини бошқариш устувор характер касб этиши исботланган;
педагогларда ўз-ўзига ишончнинг таркибий кўрсаткичлари динамикасида юзага келган ижобий силжишлар, хусусан, тажриба гуруҳида “ҳиссий барқарорлик”, “қарор қабул қилиш” ва “ўз-ўзини бошқариш” омиллари бўйича аниқланган ишончли тафовутлар асосида, ўз-ўзига ишончни такомиллаштиришнинг самарали психологик механизмлари сифатида ҳиссий барқарорликни кучайтириш, қарор қабул қилишда ички таянчни ривожлантириш ва ўз фаолиятини онгли бошқариш устувор характер касб этиши исботланган;
тажриба гуруҳида тренингдан кейин “ички мотив”, “билиш мотиви”, “мусобақалашув мотиви”, “иродавий қувват” ва “ташаббускорлик” кўрсаткичлари бўйича аниқланган ижобий силжишлар ҳамда “қочиш мотиви”нинг камайиши педагогларда ўз-ўзига ишончни ривожлантириш жараёни ички мотивация, билишга интилиш, иродавий барқарорлик, фаол ташаббус ва қийинчиликлардан чекинмаслик билан узвий боғлиқ интеграл психологик тизим эканлигини кўрсатиб, мазкур сифатларни шакллантиришга йўналтирилган ривожлантирувчи тренингларнинг устувор механизм сифатида самарадорлигини исботлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогларда ўз-ўзига ишончини ривожлантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштиришга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
педагогларда ўз-ўзига ишончни ривожлантиришнинг психологик механизмлари рефлексив жараёнларнинг динамик хусусиятларига кўра, “ҳиссий барқарорлик”нинг “тизимли рефлекция” ва “квазирефлекция” билан, “қарор қабул қилиш”нинг “интроспексия” билан, “ўз-ўзини бошқариш”нинг эса “тизимли рефлекция” ва “интроспексия” билан ижобий корреляцион боғланганлиги асосида, педагогларда ўз-ўзига ишончни такомиллаштиришда рефлексив таҳлил, ички кечинмаларни англаш, ҳиссий мувозанатни сақлаш ҳамда ўз хулқ-атворини онгли бошқариш устувор психологик механизмлар эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-55-сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-55-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогларда ўз-ўзига ишончини ривожлантиришга таъсир етувсҳи омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконияти яратилган;
шахс интилиш даражаси кўрсаткичлари билан аниқланган корреляцион тузилма педагогларда ўз-ўзига ишончни ривожлантириш жараёни ички мотивация, иродавий қувват, билишга йўналганлик, ташаббускорлик ва ўз имкониятларини адекват баҳолаш билан узвий боғлиқ эканлигини кўрсатиб, “ҳиссий барқарорлик”, “қарор қабул қилиш” ҳамда “ўз-ўзини бошқариш” омилларининг мазкур детерминантлар билан ижобий алоқалари асосида ўз-ўзига ишончни такомиллаштиришнинг етакчи психологик механизмлари сифатида ички сафарбарлик ва онгли ўзини бошқариш устувор характер касб этиши исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-55-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-55-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогларда ўз-ўзига ишончини ривожлантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш динамикасини оърганиш имконияти яратилган; 
педагогларда ўз-ўзига ишончнинг таркибий кўрсаткичлари динамикасида юзага келган ижобий силжишлар, хусусан, тажриба гуруҳида “ҳиссий барқарорлик”, “қарор қабул қилиш” ва “ўз-ўзини бошқариш” омиллари бўйича аниқланган ишончли тафовутлар асосида, ўз-ўзига ишончни такомиллаштиришнинг самарали психологик механизмлари сифатида ҳиссий барқарорликни кучайтириш, қарор қабул қилишда ички таянчни ривожлантириш ва ўз фаолиятини онгли бошқариш устувор характер касб этиши исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-55-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-55-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогларда ўз-ўзига ишонч даражасини баҳолаш усҳун психологик тест ва диагностика усулларини ишлаб сҳиқилган; 
тажриба гуруҳида тренингдан кейин “ички мотив”, “билиш мотиви”, “мусобақалашув мотиви”, “иродавий қувват” ва “ташаббускорлик” кўрсаткичлари бўйича аниқланган ижобий силжишлар ҳамда “қочиш мотиви”нинг камайиши педагогларда ўз-ўзига ишончни ривожлантириш жараёни ички мотивация, билишга интилиш, иродавий барқарорлик, фаол ташаббус ва қийинчиликлардан чекинмаслик билан узвий боғлиқ интеграл психологик тизим эканлигини кўрсатиб, мазкур сифатларни шакллантиришга йўналтирилган ривожлантирувчи тренингларнинг устувор механизм сифатида самарадорлигини исботлаганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-55-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-55-сонли маълумотномаси).  Натижада, педагогларда ўз-ўзига ишончини ривожлантиришга қаратилган психологик тренинглар, семинарлар ва бошқа педагогик тадбирлар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish