Холмуминов Шерзод Холназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўрта ва ингичка толали ғўза навларини экиш муддатлари ва ўғитлаш меъёрларини ишлаб чиқиш”, 06.01.01 - Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx992
Илмий раҳбар: Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.14.01.
Расмий оппонентлар: Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Урманова Муниса Низамиддиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг экстремал иқлим шароити ва тақир ўтлоқи тупроқларида янги ўрта ва ингичка толали ғўза навларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда мақбул чигит экиш муддати ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё вилоятининг тақир ўтлоқи тупроқлари шароитида ғўзанинг ўрта толали Шеробод-ШН ва ингичка толали СП-1607 навлари чигитининг экиш муддатини 5-10 апрел кунлари оралиғида ўтказиш аниқланган;
ғўзанинг ўрта толали Шеробод-ШН навини минерал ўғитлар билан Н230П160К115 кг/га ва ингичка толали СП-1607 навини Н250П175К125 кг/га меъёрда озиқлантириш мақбуллиги аниқланган;
ўрта толали Шеробод-ШН ва ингичка толали СП-1607 ғўза навларини мақбул экиш муддатларида минерал ўғитлар билан озиқлантиришда тупроқни агрокимёвий хоссаларига ижобий таъсири аниқланиб, амал даври охирида нитратли азот миқдори 22,1 ва 21,4 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 27,1 ва 27,5 мг/кг ни ҳамда алмашинувчи калий миқдори эса 225 ва 230 мг/кг ни ташкил этганлиги исботланган;
янги ўрта ва ингичка толали ғўза навларини мақбул экиш муддатларида минерал озиқлантиришнинг меъёрлари илмий-назарий томондан асосланган ва ишлаб чиқаришга тавсиялар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятининг тақир ўтлоқи тупроқлари шароитида янги ўрта толали Шеробод-ШН ҳамда ингичка толали СП-1607 ғўза навларини экиш муддатлари ва ўғитлаш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
 “Сурхондарё вилояти шароитида янги ғўза навларини экиш муддатларига кўра озиқлантириш” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабр 05/01-05/02-05/04-03-563-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Ушбу тавсиянома, Сурхондарё вилоятида ўрта ва ингичка толали пахта етиштирувчи агрокластерлар ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Тақир ўтлоқи тупроқлар шароитида ғўзанинг ўрта толали “Шеробод-ШН” ва ингичка толали “СП-1607” навларини 5-10 апрелда экиш ва минерал ўғитларнинг Н230П160К115 ва Н250П175К125 кг/га меъёрларида экиш муддатларига мос бўлган озиқлантириш технологияси Сурхондарё вилоятида жами 51,8 гектар майдонда жумладан Денов тумани “Денов Хазарбоғ” тажриба станциясида 29,8 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабр 05/01-05/02-05/04-03-563-сонли маълумотномаси). Натижада, “Денов тумани Хазарбоғ” тажриба станциясида ўрта толали ғўзанинг Шеробод-ШН навини 5-10 апрел саналарида экилиб, Н230П160К115 кг/га меъёрида минерал озиқлантирилганда энг юқори ҳосилдорлик 41,5 с/га ни ташкил этиб, рентабеллик 42,4% га тенг бўлган;
Термиз тумани “Жўйжангал Дўстлик” фермер хўжалигида 22.0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабр 05/01-05/02-05/04-03-563-сонли маълумотномаси). Натижада ингичка толали ғўзанинг “СП-1607” нави 5-10 апрел кунларида экилиб, Н250П175К125 кг/га меъёрида озиқлантирилганда ҳосилдорлик 39,0 с/га ва рентабеллик 40,5 % бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish