Қулмуротов Бахтиёр Эшмўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республикамиз жанубий воҳасида ингичка толали ғўзани турли суғориш тартибларида стимуляторларни қўллаш самарадорлиги”, 06.01.01 - Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1169
Илмий раҳбар: Абдуалимов Шухрат Хамадуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.14.01.
Расмий оппонентлар: Артиков Абдирашид Заирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Султонов Умбетали Тазабаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамиз жанубий воҳаси Сурхондарё вилоятининг тақир ўтлоқи тупроқлари ва экстремал иқлим шароитида ингичка толали ғўзани суғориш тартибларига боғлиқ ҳолда стимуляторларни қўллашнинг тупроқ сув-физик хоссалари ҳамда ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, пахта ҳосили ва сифатига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё вилоятининг тақир ўтлоқи тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзани суғориш тартибларига боғлиқ ҳолда Иммуноактив, Форал БМО, Экосил ва Брентакс КСА стимуляторларини қўллаш илмий асосланган;
ингичка толали ғўзада бир сентнер пахта ҳосили етиштириш учун сарфланган мавсумий сув миқдори суғориш тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-70-60% тартибда ўтказилган назорат вариантида 91,4 м3, турли стимуляторлар билан ишлов берилганда 80,4-82,2 м3, суғоришнинг 70-75-65% тартибида эса мос равишда 96,4 м3 ва 85,4-86,6 м3 ни ташкил этиб, суғориш сувини 9,2-11,0 м3 иқтисод қилишга эришилган;
ингичка толали ғўза ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда суғорилиб Иммуноактив стимуляторини шоналаш даврида 30 мл/га, гуллаш даврида 30 мл/га, ҳосил тугиш даврида 30 мл/га ҳамда ғўзани шоналаш даврида Форал БМО 1,0 л/га ва Экосил 1,0 л/га, гуллаш даврида Экосил 1,0 л/га ва Брентакс КСА 1,0 кг/га, ҳосил тугиш даврида Экосил 0,5 л/га ва Брентакс КСА 1,0 кг/га меъёрларда қўлланилганда ўсимлик ўсиши ва ривожланиши тезлашиб, бўйи 7,6-9,7 см баланд, ҳосил бўғини 1,9-3,3 дона, кўсаклар сони 1,9-2,5 дона, пахта ҳосили 6,0-6,5 с/га ортган;
ингичка толали ғўза ЧДНСга нисбатан 70-75-65% ва 65-70-60% тартибларда суғорилганда Иммуноактив стимулятори билан ишлов берилганда ғўзанинг барг юзаси, қуруқ массаси, фотосинтез соф маҳсулдорлиги назоратга нисбатан ортган, ҳосил элементлари тўкилиши эса 8,7-10,1% камайган ҳамда юқори сифатли тола ҳосили етиштиришга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ингичка толали ғўзани суғориш тартибларига боғлиқ ҳолда стимуляторларни қўллаш самарадорлиги бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Ингичка толали ғўзанинг СП-1607 навини суғориш ва стимуляторларни қўллаш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 7 августдаги 05/04-04-764-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда ингичка толали ғўза етиштирадиган пахтачилик кластерлари ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда. 
Ингичка толали СП-1607 ғўза навини тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда суғориш ва Иммуноактив стимуляторини чигитга 30 мл/т, шоналаш даврида 30 мл/га, гуллаш даврида 30 мл/га, ҳосил тугиш даврида 30 мл/га меъёрларда қўллаш Сурхондарё вилоятида жами 103,0 га майдонда жумладан вилоятдаги Агро маркетинг ф/х 24,0 га, Ришод Полвон ф/х 25,0 га, Холмуродов Ботош ф/х 15,0 га, Алимобод ф/х 22,0 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 7 августдаги 05/04-04-764-сонли маълумотномаси). Натижада, чигит униб чиқиши 11,1-12,5% тезлашган, ғўзанинг бўйи 6,9-8,3 см баланд, ҳосил бўғинлари сони 2,3-2,9 донага, кўсаклар сони 1,7-3,2 донага ортган ва кўсаклар очилиши 8,5-12,7% тезлашиб, пахтадан 5,7-5,9 с/га қўшимча ҳосил олинган ҳамда гектаридан 13 млн 67 минг 306 сўм соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 11,5-13,8% юқори бўлгани аниқланган.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг Хушбоқ бобо ф/х 10,0 га, Фазлиддин Панжи ф/х 7,0 га майдонларида хам жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 7 августдаги 05/04-04-764-сонли маълумотномаси). Натижада, юқоридаги фермер хўжаликларида хам чигит униб чиқиши 11,1-12,5% тезлашган, ғўзанинг бўйи 6,9-8,3 см баланд, ҳосил бўғинлари сони 2,3-2,9 донага, кўсаклар сони 1,7-3,2 донага ортган ва кўсаклар очилиши 8,5-12,7% тезлашиб, пахтадан 5,7-5,9 с/га қўшимча ҳосил олинган ҳамда гектаридан 13 млн 67 минг 306 сўм соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 11,5-13,8% юқори бўлгани исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish