Утаганов Самад Бобомурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биофунгицидларни қалампир ва бақлажоннинг тупроқ фитопатогенлари қўзғатадиган касалликларга қарши қўллаш”, 06.01.09 - Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2 PhD/Qx 761
Илмий раҳбар: Хакимов Алберт Аҳмедович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.01.01.
Расмий оппонентлар: Ишчанов Баҳодир Рузимбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Зупаров Миракбар Абзалович, биология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қалампир ва бақлажонда касаллик қўзғатувчи тупроқ фитопатогенларининг тур таркибини анъанавий ва замонавий идентификациясини амалга ошириш, касаллик қўзғатувчиларнинг тарқалиши ва зарарини ўрганиш, уларга қарши биофунгицидлар самарадорлигини аниқлаш ҳамда шу асосда қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадқиқотлар давомида қалампир ва бақлажоннинг тупроқ орқали юқадиган замбуруғларининг (Фусариум спп., Фусариум охйспорум, Рҳизоcтониа солани, Сcлеротиниа сcлеротиорум, Вертиcиллиум даҳлиае, Пҳйтопҳтҳора инфестанс) 130 та штамми ажратиб олинди ва бунда Фусариум спп. туркуми турлари штаммларнинг 73,9% ини ташкил этган;
республикада бақлажонда фузариоз сўлиш касаллигини - Фусариум охйспорум ф. сп. мелонгена, қалампирда эса Фусариум охйспорум ф. сп. cапсиcи тупроқ фитопатоген замбуруғлари қўзғатиши симптоматик, микроморфологик, Кох постулати ҳамда молекуляр-генетик идентификация усуллари билан биринчи марта исботлаб берилган;
дала ва иссиқхона тупроқ намуналаридан жами 33 та замбуруғ турлари ажратилиб, бу турларнинг 88% Асcомйcота филумига мансуб бўлди ва иссиқхона тупроқларининг турли қатламларида очиқ дала тупроқларига нисбатан замбуруғлар миқдори 1,5-1,8 баравар (1-10 см = 3,65×10⁴, 10-20 см=3,85×10⁴ ва 20-30 см=2,28×10⁴ кҳқб/г га) юқори бўлгани аниқланган;
намуналардан ажратилган 2 та Фусариум охйспорум штамми, шунингдек биттадан Фусариум солани ва Сcлеротиниа сcлеротиорум штаммлари ДНК баркодинг (ИЦ регион ва ТЕФ-1а локуслари) асосида молекуляр-генетик идентификация қилиниб, Генебанк (НCБИ) кириш рақамлари олинган;
тупроқ фитопатоген замбуруғларига юқори антагонистик фаолликни намоён қиладиган маҳаллий Тричодерма ҳарзианум ва Тричодерма аспереллум антагонист замбуруғлари скрининг қилинган ҳамда уларнинг молекуляр-генетик идентификацияси амалга оширилган;
фузариоз сўлиш касаллигига, қалампирнинг Қизил болгар нави ва Рионило Ф1 дурагайи чидамсиз, Тонг нави, Станлей Ф1 ва Фламинго Ф1 дурагайлари эса чидамли, бақлажоннинг Алмаз ва Аврора навлари ўртача чидамли, Карликовый ранний 921 (думалоқ) нави, Блаcк Пеарл Ф1 ва Барселона Ф1 дурагайлари эса чидамли эканлиги аниқланган;
кичик дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларида, қалампир ва бақлажоннинг тупроқ фитопатогенлари қўзғатадиган касалликларига қарши Тричодерма аспереллум асосли (Оргамика Ф) биофунгицид, бактериал асосларга эга бўлган Баcиллус амйлолиқуефаcиенс (Оргамика С) биофунгицидлар нисбатан юқори биологик самарадорликка эгалиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биофунгицидларни қалампир ва бақлажоннинг тупроқ фитопатогенлари қўзғатадиган касалликларга қарши қўллаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Биофунгицидларни қалампир ва бақлажоннинг тупроқ фитопатогенлари қўзғатадиган касалликларга қарши қўллаш” бўйича тавсиянома чоп этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 25-ноябрдаги №05/06-04-833-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномадан ҳозирги кунда томорқа ер эгалари ва деҳқон-фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
тадқиқот давомида скрининг ва молекуляр генетик идентификация қилинган бионазорат агенти Тричодерма ҳарзианум нинг №62 ва Т.аспереллум нинг №63 штаммлари НCБИ базасидан рўйхатдан ўтказилди (ЎзРФА нинг 2025-йил 6-октябрдаги № 4/1255-2385-сон маълумотномаси). Натижада, ЎзРФА Микробиология институти “Саноат учун муҳим микроорганизмлар ноёб тўплами”га топширилган;
қалампир ва бақлажоннинг фузариоз сўлиш касаллигига қарши Оргамика С, Оргамика Ф, Фитоспорин биопрепаратлари Тошкент тумани “Эркин Мурувват” ф/х нинг 1,0 гектарли, Янгиёʻл тумани “Абдишукур Барака” ф/х нинг 0,5 гектар очиқ даласида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 25-ноябрдаги №05/06-04-833-сон маълумотномаси). Натижада, энг юқори самарадорлик Оргамика Ф биопрепаратининг 6,4+1,5 л/га қўлланилган вариантида кузатилган. Бунда қалампирда биологик самарадорлик 67,4% ни, ҳосилдорлик назоратга нисбатан 34,5% га (42,5 с/га) юқори бўлиб, 165,5 с/га га етган ва соф фойда 27 720 минг сўмни, ҳимоя тадбирлари рентабеллиги 441,4% ни ташкил қилган. Бақлажонда эса 218,5 с/га ҳосилдорликка эришилиб, назоратга нисбатан 44,5 с/га ҳосил сақлаб қолинган;
биофунгицидларнинг 0,4 ва 0,5% ли консентрациядаги эритмаларига кўчат илдизини ботириб экиш ва пуркаш бўйича тажрибалар Денов тумани “Сурхон Капитал Классик Томорқа” МЧЖ нинг 1,0 га даласида, “Шеробод Агро Инвестмент” МЧЖ 1,0 га иссиқхонасида, Жарқўрғон тумани “Қаришох Намуна” ф/х нинг жами 3,5 га майдонларида (2,0 га қалампир ва 1,5 га бақлажон) жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 25-ноябрдаги №05/06-04-833-сон маълумотномаси). Натижада, Оргамика Ф вариантида “Сурхон Капитал Классик Томорқа” МЧЖ да биологик самарадорлик 74,8% ни, сақлаб қолинган ҳосил 38,7 с/га ни, ҳосилдорлик эса 202 с/га ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткичлар “Шеробод Агро Инвестмент” МЧЖ да 69,1%; 41,0 с/га ва 219,4 с/га га етган.