Кураматова Шахло Азизжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кунгабоқар ўсимлигига қўлланилган минерал ва органик ўғитларни унинг ўсиши, ривожланишига ва ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Qx1792
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Жонибек Базарович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқлари шароитида кунгабоқарнинг “Родник (Р-453)” навини кузги бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида экиб, юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштиришда мақбул экиш тизими ҳамда минерал ва органик ўғитлар қўллаш меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқлари шароитида кунгабоқарнинг “Родник (Р-453)” навини такрорий экин сифатида етиштиришда уруғларни 70х25-1 тизимда гектарига 57,1 минг туп назарий кўчат қалинлигида экиб етиштириш, мақбул кўчат қалинлигини шакллантириши аниқланган;
кунгабоқар экинини озиқлантиришда минерал ўғитларнинг Н180П125К180 кг/га меъёрларига қўшимча равишда органик (махаллий ўғит ёки биогумус) ўғитлар қўллаш минерал ўғитларнинг Н150П105К150 ва Н210П145К210 кг/га меъёрларига қўшимча равишда органик (маҳаллий ўғит ёки биогумус) ўғитлар қўллаб етиштиришга нисбатан юқори самара бериши исботланган;
кунгабоқар уруғларини 70х25-1 тизимда экиб, минерал ўғитларнинг Н180П125К180 кг/га меъёрларига қўшимча равишда гектарига 10 тонна биогумус қўллаб етиштириш, минерал ўғитларнинг Н180П125К180 кг/га меъёрларига қўшимча равишда гектарига 20 тонна маҳаллий ўғит ва 15 тонна биогумус қўллаб етиштиришга нисбатан иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги (113,7%) юқори бўлиши асосланган;
кунгабоқар уруғларини 70х30-1 тизимда экиб, минерал ўғитларнинг Н210П145К210 кг/га меъёрларига қўшимча равишда гектарига 20 тонна маҳаллий ўғит ва 15 тонна биогумус қўллаш мағизнинг мойлилик даражасини 46,0-46,3 фоизгача, мағиз таркибида оқсил миқдорини 21,0-21,4 фоизгача ортишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-соз тупроқлар шароитида кунгабоқарнинг “Родник Р-453” навини бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида экиб, юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштиришда мақбул экиш тизими, минерал ва органик ўғитларни қўллаш меъёрларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кластер ва фермер хўжаликлари учун “Фарғона вилоятининг суғориладиган тупроқлари шароитида кунгабоқар такрорий экин сифатида етиштириш технологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 28.01.2026 йилдаги №05/05-04-66-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда Кластер ва фермер хўжаликларида кузги бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида кунгабоқар етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
кунгабоқарнинг “Родник Р-453” нави кузги бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида Қува тумани “Қосим Карвон” фермер хўжалигида 3,0 гектар, “Тоиржон Қорабоев” фермер хўжалигида 3,0 гектар, “Абдулазиз Ихтиёржон Шодиёна “ фермер хўжалигида 4,5 гектар, Фарғона тумани “Қодиржон файз замини” фермер хўжалигида 10,0 гектар, “Карим ота” фермер хўжалигида 10 гектар, жами 30,5 гектар майдонга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 28.01.2026 йилдаги №05/05-04-66-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни 70х25-1 ва 70х30-1 тизимларда экиб, озиқлантиришда минерал ўғитларнинг Н180П125К180 кг/га меъёрларига қўшимча равишда гектарига 10-15 тонна биогумус қўллаб етиштирилганида юқори самарадорликка эришилган;
кунгабоқарнинг “Родник Р-453” нави уруғларини 70х25-1 ва 70х30-1 тизимларда экиб, озиқлантиришда минерал ўғитларнинг Н180П125К180 кг/га меъёрларига қўшимча равишда гектарига 10-15 тонна биогумус қўллаш технологияси Қува ва Фарғона туманларида жорий этилган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 28.01.2026 йилдаги №05/05-04-66-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали уруғ ҳосилдорлиги 37,8-40,1 с/га, рентабеллик даражаси 107,8-110,4 фоизга ортишига эришилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish