Асқарова Насиба Курванбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интродуксия шароитида Боғ маёрани (Ориганум мажорана Л.) ўсимлигининг агробиоекологияси ва кўпайтириш усуллари”, 06.03.03 – Доривор ўсимликлар интродуксияси, етиштириш технологияси ва агрофармоекологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Qx1368
Илмий раҳбар: Ахмедов Эгамёр Тошбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, PhD.32/2025.27.12.B/Qx.01.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори, профессор; Курбанова Элвира Рашидовна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент воҳаси шароитида Боғ маёрани (Ориганум мажорана Л.) ўсимлигининг агробиоекологияси ва кўпайтириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Боғ маёран (Ориганум мажорана Л.) ўсимлигини лаборатория ва дала шароитларида уруғларининг унувчанлиги, экиш муддати ва чуқурлиги ўрганилиб, уларни унувчанлигини ҳарорат (25°C) ҳамда экиш муддати ва чуқурлиги билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
Ориганум мажорана Л. нинг онтогенези ва биоекологик хусусиятлари атрофлича ўрганилиб, уларни мавсумий ривожланиш мароми ва гуллаш динамикаси ҳамда вегетация даври давомийлигини иқлим шароитлари билан узвий боғлиқлиги исботланган;
Ориганум мажорана Л. экологик-интродуксион баҳолаш шкаласига кўра (ўсимлик ҳар йили табиий ҳолда кўпаяди ва агротехник тадбирлар ёрдамида яхши ўсиб ривожланади) Тошкент воҳаси шароитида унинг истиқболлилиги 3 балл билан баҳоланган;
Ориганум мажорана Л. ўсимлигини вегетатив кўпайтиришга мойил эканлиги аниқланиб, кўпайтиришнинг бу усулида қаламчаларга биостимуляторларни (масалан, гетероауксин ёки кремний моддалари) қўлланилиши уларни илдиз олиши ва кўчатнинг яшовчанлик даражасини ошириши аниқланган;
ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлиги экиш схемалари билан бевосита боғлиқ бўлиб, уларни таъминлашда 70х25х1см экиш схемаси энг мақбул эканлиги, бундай экиш схемасида (57143 дона/га) ҳосилдорлик даражаси 1450-1550 кг/га атрофида бўлиши тажрибаларда исботланган;
Ориганум мажорана Л. ўсимлик хомашёси эфир мойларига (98,5-99%) бой бўлиб, уларни антимикроб фаоллиги баҳоланган ва табиий антимикроб восита сифатида юқори потенсиалга эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент воҳаси шароитида Ориганум мажорана Л. ни интродуксия қилиниши ва агробиоекологик хусусиятларини ўрганилиши ҳамда кўпайтиришнинг илмий асосланган усулини ишлаб чиқишга оид илмий натижалар асосида:
Боғ маёрани (Ориганум мажорана Л.) ўсимлигини етиштиришда органик ўғитнинг меъёрлари (20, 25, 30, 35 т/га) ўсимликни ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсири аниқланиб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “ЖОМИЙ ИМКОН ТАРАҚҚИЁТ АГРО ИНВЕСТ” фермер хўжалиги ҳудудида 0,40 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28 январдаги 05/06-04-79-сон маълумотномаси). Натижада, Боғ маёрани етиштириладиган майдонларга 30 т/га органик ўғит қўлланилганда, бу кўрсаткичлар назоратга нисбатан (унувчанлик 20% га, шохларининг сони 72% га, баландлиги-64,5% га, хомашёси 48,7% га) 1,5-2 баробарга ошган;
Боғ маёрани ўсимлигини етиштиришда турли хил экиш схемаларида (И- вариант назорат - 70х20х1, ИИ-вариант - 70х25х1, ИИИ-вариант - 70х30х1, ИВ-вариант - 70х35х1 см) тажрибалар олиб борилди ва ўсимликни ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсири аниқланиб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Гербофарм” МЧЖ нинг 0,30 гектар майдонида ҳамда Тошкент давлат аграр университети тажриба хўжалигининг ахборот – маслаҳат маркази (ЭХТЕНСИОН CЕНТЕР) ҳудудида 0,25 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28 январдаги 05/06-04-79-сон маълумотномаси). Натижада, назорат вариантга нисбатан ҳосилдорлик даражаси 1,5 баробарга юқори бўлиб, олинган даромад 87575000 минг сўм/га ни ташкил этган.