Халимов Равшан Джурабаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда нейроген деформацияларнинг клиник ва диагностик таҳлили ҳамда даво чораларини такомиллаштириш» 14.00.13 – Неврология ва 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Tib1547
Илмий маслаҳатчилар: Ахророва Шахло Ботировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент;  Джураев Ахрарбек Махмутович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тохировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тиляков Акбар Буриевич, тиббиёт фанлари доктори; Раимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда нейроген деформацияларнинг клиник ва диагностик хусусиятларини чуқур ўрганиш, замонавий текширув усуллари асосида уларни эрта аниқлаш ҳамда даволаш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:     
болаларда нейроген деформацияларнинг клиник кечиши болалар церебрал фалажи, Spina bifida ва периферик нейропатиялар кесимида комплекс ўрганилиб, ҳар бир нозологик гуруҳга хос деформация турлари, функционал бузилишлар ва ортопедик ўзгаришлар аниқланган;
болаларда нейроген деформацияларнинг ривожланиши ва оғирлик даражаси билан 25(OH) Vitamin D, BDNF, Vitamin B12, магний ва ферритин кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик биринчи марта комплекс баҳоланиб, мазкур биомаркерларнинг касаллик прогрессияси ва функционал етишмовчилик даражасини акс эттириши асосланган;
нейроген деформацияларнинг оғирлик даражасини баҳолашда клиник-лаборатор, рентгенологик, магнит-резонанс томографик, электронейромиографик, биомеханик ва функционал кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланиб, ушбу текширув натижаларини интеграциялашга асосланган комплекс диагностик мезонлар тизими ишлаб чиқилган ва унинг деформация оғирлигини баҳолашдаги аҳамияти исботланган;
илк бор клиник, ортопедик, нейрофизиологик, биомеханик ва лаборатор маълумотларни интеграция қилиш асосида болаларда нейроген деформацияларни  баҳолаш ва даволаш тактикасини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган.  
эквинус, эквиноварус, эквиновальгус, плановальгус, кавоварус ва аралаш нейроген деформациялар ҳамда уларнинг нозологик гуруҳлар бўйича тарқалиш қонуниятлари аниқланиб, ҳар бир деформация тури учун дифференциал ортопедик коррекция ва хирургик тактикани танлаш мезонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда нейроген деформацияларнинг клиник ва диагностик таҳлили ҳамда даво чораларини такомиллаштириш натижаларидан олинган илмий хулосалар асосида:
Биринчи илмий янгилик. Болаларда нейроген деформацияларнинг клиник кечиши болалар церебрал фалажи, Spina bifida ва периферик нейропатиялар кесимида комплекс ўрганилиб, ҳар бир нозологик гуруҳга хос деформация турлари, функционал бузилишлар ва ортопедик ўзгаришлар аниқланган ҳамда нозологик хусусиятларни инобатга олган ҳолда индивидуал-дифференциаллашган ёндашув асосида баҳоланганлиги бўйича «Болаларда нейроген деформацияларни эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/192 рақамли хулосаси билан тасдиқланган) ва «Болаларда нейроген деформацияларни даволаш ва реаблитация қилишда комплекс ёндашув эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/193  рақамли хулосаси билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.06.2026-йилдаги №90-сонли буйруқ), Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2026-йилдаги №91-сонли буйруқ) ва Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси (08.06.2026-йилдаги №1148-5-79-ДОП/2026-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X12-сонли хулосаси олинган. Ижтимоий самарадорлиги. Болаларда НДларни клиник-функционал турига кўра баҳолаш беморларни эрта саралаш, деформациянинг кучайиш хавфини аниқлаш ва даво-реабилитация йўналишини ўз вақтида белгилаш имконини берди. Бу ёндашув болаларда юриш функцияси пасайиши, контрактуралар чуқурлашиши ва ногиронлик хавфини камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: клиник-функционал гуруҳлаш асосида беморларга мақсадли даво йўналиши танланиши натижасида стационар кузатув ва даво муддатини ўртача 1,0 кунга қисқартириш имкони яратилди. Technomed дастури бўйича бир кунлик стационар харажат 104210,80 сўмни ташкил этгани ҳисобга олинганда, ҳар бир нафар бемор учун бюджет маблағларидан 104210,80 сўм иқтисод қилиш имкони таъминланди. Хулоса: НДларни клиник-функционал турга кўра гуруҳлаш ҳар бир бемор учун стационар харажатларни камида 104210,80 сўмга камайтириш имконини берди.
Иккинчи илмий янгилик.  Болаларда нейроген деформацияларнинг ривожланиши ва оғирлик даражаси билан 25(OH) Vitamin D, BDNF, Vitamin B12, магний ва ферритин кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик биринчи марта комплекс баҳоланиб, мазкур биомаркерларнинг касаллик прогрессияси ва функционал етишмовчилик даражасини акс эттириши илмий асосланганлиги бўйича «Болаларда нейроген деформацияларни эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/192 рақамли хулосаси билан тасдиқланган) ва «Болаларда нейроген деформацияларни даволаш ва реаблитация қилишда комплекс ёндашув эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/193  рақамли хулосаси билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.06.2026-йилдаги №90-сонли буйруқ), Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2026-йилдаги №91-сонли буйруқ) ва Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси (08.06.2026-йилдаги №1148-5-79-ДОП/2026-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X12-сонли хулосаси олинган. Ижтимоий самарадорлиги: НДларнинг оғир шакллари эрта ёш даврида яққол намоён бўлиши ва енгил шаклларнинг узоқ вақт компенсацияланган ҳолда кечиши аниқланиши болаларни хавф гуруҳлари бўйича эрта кузатиш имконини берди. Бу ота-оналарни ўз вақтида хабардор қилиш, реабилитацияни кечиктирмаслик ва боланинг ҳаракат мустақиллигини сақлашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшда хавф гуруҳини аниқлаш ва даво-реабилитация чораларини эрта бошлаш орқали стационар кузатув муддатини ўртача 1,2 кунга қисқартириш имкони берди. Бир кунлик стационар харажат 104210,80 сўм ҳисобланганда, ҳар бир нафар бемор учун 125052,96 сўм бюджет маблағини иқтисод қилиш имкони яратилди. Хулоса: НДларнинг ёшга боғлиқ клиник кечишини эрта баҳолаш ҳар бир бемор учун 125052,96 сўм иқтисодий самара берди.
Учинчи илмий янгилик. Нейроген деформацияларнинг оғирлик даражасини баҳолашда клиник-лаборатор, рентгенологик, магнит-резонанс томографик, электронейромиографик, биомеханик ва функционал кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланиб, ушбу текширув натижаларини интеграциялашга асосланган комплекс диагностик мезонлар тизими ишлаб чиқилган ва унинг деформация оғирлигини баҳолашдаги аҳамияти исботланганлиги асосида «Болаларда нейроген деформацияларни эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/192 рақамли хулосаси билан тасдиқланган) ва «Болаларда нейроген деформацияларни даволаш ва реаблитация қилишда комплекс ёндашув эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/193  рақамли хулосаси билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.06.2026-йилдаги №90-сонли буйруқ), Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2026-йилдаги №91-сонли буйруқ) ва Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси (08.06.2026-йилдаги №1148-5-79-ДОП/2026-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X12-сонли хулосаси олинган. Ижтимоий самарадорлиги: НДларда клиник оғирлик даражаси билан рентгенологик, нейрофизиологик, стабилометрик ва лаборатор кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ташхис қўйиш ишончлилигини оширди. Бу беморларда деформациянинг ҳақиқий оғирлигини тўғри баҳолаш, ортиқча текширувларни камайтириш ва мақсадли даво чораларини белгилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: параклиник кўрсаткичларни мақсадли қўллаш натижасида такрорий ва кам информатив текширувларга эҳтиёж камайиб, стационар даво-кузатув муддати ўртача 1,3 кунга қисқаришига эришилди. Бир кунлик стационар харажат 104210,80 сўмни ташкил этган ҳолда, ҳар бир нафар бемор учун 135474,04 сўм бюджет маблағи иқтисод қилинди. Хулоса: клиник ва параклиник кўрсаткичларни биргаликда баҳолаш ҳар бир бемор учун 135474,04 сўм иқтисодий самарадорликни таъминлади.
Тўртинчи илмий янгилик. Илк  бор клиник, ортопедик, нейрофизиологик, биомеханик ва лаборатор маълумотларни интеграция қилиш асосида болаларда нейроген деформацияларни  баҳолаш ва даволаш тактикасини танлаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича «Болаларда нейроген деформацияларни эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/192 рақамли хулосаси билан тасдиқланган) ва «Болаларда нейроген деформацияларни даволаш ва реаблитация қилишда комплекс ёндашув эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/193  рақамли хулосаси билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.06.2026-йилдаги №90-сонли буйруқ), Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2026-йилдаги №91-сонли буйруқ) ва Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси (08.06.2026-йилдаги №1148-5-79-ДОП/2026-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X12-сонли хулосаси олинган. Ижтимоий самарадорлиги: НДларни эрта аниқлаш ва оғирлик даражасини баҳолаш учун клиник кўрик, гониометрия, функционал шкалалар, рентгенография, МРТ/КТ, электронейромиография, соматосенсор чақирилган потенциаллар, стабилометрия, плантография ва лаборатор кўрсаткичларни бирлаштирган босқичли комплекс диагностик ёндашув такомиллаштирилди. Бу беморларни тўғри йўналтириш, асоратларни эрта аниқлаш ва даво тактикасини индивидуал белгилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс диагностик алгоритм қўлланилиши орқали ташхис қўйиш муддати ва стационар кузатув давомийлиги ўртача 1,5 кунга қисқарди. Бир кунлик стационар харажат 104210,80 сўм деб олинганда, ҳар бир бемор учун 156316,20 сўм бюджет маблағини иқтисод қилиш имкони берди. Хулоса: такомиллаштирилган комплекс диагностик алгоритм ҳар бир нафар бемор учун 156316,20 сўм иқтисодий самара берди.
Бешинчи илмий янгилик. Эквинус, эквиноварус, эквиновальгус, плановальгус, кавоварус ва аралаш нейроген деформациялар ҳамда уларнинг нозологик гуруҳлар бўйича тарқалиш қонуниятлари аниқланиб, ҳар бир деформация тури учун дифференциал ортопедик коррекция ва хирургик тактикани танлаш мезонлари аниқланганлиги бўйича «Болаларда нейроген деформацияларни эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/192 рақамли хулосаси билан тасдиқланган) ва «Болаларда нейроген деформацияларни даволаш ва реаблитация қилишда комплекс ёндашув эрта аниқлаш ва клиник-диагностик баҳолаш» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2026-йил 26-майдаги №26-м/193  рақамли хулосаси билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.06.2026-йилдаги №90-сонли буйруқ), Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2026-йилдаги №91-сонли буйруқ) ва Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси (08.06.2026-йилдаги №1148-5-79-ДОП/2026-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X12-сонли хулосаси олинган. Ижтимоий самарадорлиги: НДларни даволаш ва реабилитация қилишда деформация оғирлиги, пассив тўғриланиш имконияти, мушак тонуси, контрактура даражаси, юриш функцияси, рентгенологик, нейрофизиологик ва стабилометрик кўрсаткичларга асосланган индивидуаллаштирилган босқичли даво-реабилитация алгоритми ишлаб чиқилди. Бу болаларда ҳаракат функциясини яхшилаш, контрактура ва ригид деформациялар прогрессиясини секинлаштириш, ортезлаш ва реабилитацияни мақсадли ташкил этиш ҳамда жарроҳликка эҳтиёжни ўз вақтида баҳолаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган даво-реабилитация алгоритми қўлланилиши натижасида стационар даволаш муддатини ўртача 1,7 кунга қисқартириш имкони яратилди. Бир кунлик стационар харажат 104210,80 сўм бўлганда, ҳар бир нафар бемор учун 177158,36 сўм бюджет маблағи иқтисод қилинди. Хулоса: НДларда босқичли индивидуал даво-реабилитация алгоритмини қўллаш ҳар бир бемор учун 177158,36 сўм иқтисодий самарадорликни таъминлади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish