Муминова Анжела Юрьевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кандли диабет фонида юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда комбинацияланган гиполипидемик терапияни қўллаш самарадорлиги” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib4483.
Илмий раҳбар: Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
 Расмий оппонентлар: Бадритдинова Матлуба Наджмиддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети (Белорусия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги 2-тур қандли диабет билан бирга кечган беморларда комбинацияланган терапияни комплекс баҳолаш асосида гиполипидемик даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет биргаликда кечган беморларда атероген дислипидемиянинг юрак структур-функционал ўзгаришлари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, липидлар алмашинуви бузилишларининг чап қоринча қон ҳайдаш фракцияси пасайиши, охирги диастолик ўлчами катталашиши, миокард массаси индекси ортиши ҳамда диастолик функцияси ёмонлашиши билан боғлиқлиги асосланган;
юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда углеводлар алмашинуви бузилишлари ва атероген дислипидемия ўртасидаги статистик аҳамиятли ўзаро боғлиқликлар аниқланиб, гликирланган гемоглобиннинг (HbA1c) триглицеридлар ҳамда юқори зичликдаги липопротеинлар таркибига кирмайдиган холестерин (non-HDL-C) билан энг кучли мусбат, юқори зичликдаги липопротеинлар холестерини билан эса манфий корреляцион боғлиқлиги асосланган;
юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет биргаликда кечган беморларда розувастатин ва эзетимибга инклисиран қўшилган уч компонентли гиполипидемик терапиянинг атероген дислипидемияни коррекциялашда розувастатин ва эзетимибдан иборат икки компонентли терапияга нисбатан юқори самарадорлиги исботланган;
юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда липидларнинг мақсадли даражаларига эришмаслик хавфини паст, ўртача ва юқори тоифаларга ажратишга мўлжалланган CARDIO-DIAB-LIPID прогностик шкаласи ҳамда ушбу хавф тоифалари асосида гиполипидемик терапияни шахсийлаштириб танлаш ва даволашни эрта интенсификация қилиш заруратини белгилаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак ишемик касаллиги қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган беморларда липид алмашинуви бузилишлари, юрак-қон томир хавф омиллари ҳамда гиполипидемик терапия самарадорлигини баҳолаш бўйича:
Биринчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет биргаликда кечган беморларда атероген дислипидемиянинг юрак структур-функционал ўзгаришлари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, липидлар алмашинуви бузилишларининг чап қоринча қон ҳайдаш фракцияси пасайиши, охирги диастолик ўлчами катталашиши, миокард массаси индекси ортиши ҳамда диастолик функцияси ёмонлашиши билан боғлиқлиги асосланлиги “Қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гиполипидемик терапияни оптималлаштириш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 26т/27-сон маълумотномаси). Қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гиполипидемик терапияни оптималлаштириш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида (2026 йил 6 февралдаги 42/4-сонли буйруқ) ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида (2026 йил 16 мартдаги 487-2-208-TB/2026-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилган.   Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари нафақат илмий билимларни ривожлантиришга хизмат қилади, балки юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш орқали аҳоли саломатлиги ва жамият фаровонлигига бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда атеросклеротик асоратларни эрта ташхислашни такомиллаштириш, терапияни ўз вақтида коррекция қилиш ва асоратлар хавфини камайтириш имконини берди. Беморларнинг стационарда бўлиш муддати қисқариши ва стационарга мурожаатлар сони камайиши ҳисобига ҳар бир бемор учун 3 кунлик даволанишнинг ўртача қиймати 700 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: беморларнинг стационарда бўлиш муддати қисқариши ва стационарга мурожаатлар сони камайиши муносабати билан ҳар бир бемор учун даволанишнинг ўртача қиймати камайди.
Иккинчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда углеводлар алмашинуви бузилишлари ва атероген дислипидемия ўртасидаги статистик аҳамиятли ўзаро боғлиқликлар аниқланиб, гликирланган гемоглобиннинг (HbA1c) триглицеридлар ҳамда юқори зичликдаги липопротеинлар таркибига кирмайдиган холестерин (non-HDL-C) билан энг кучли мусбат, юқори зичликдаги липопротеинлар холестерини билан эса манфий корреляцион боғлиқлиги асосланганлиги бўйича “Қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гиполипидемик терапияни оптималлаштириш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 26т/27-сон маълумотномаси). Қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гиполипидемик терапияни оптималлаштириш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида (2026 йил 6 февралдаги 42/4-сонли буйруқ) ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида (2026 йил 16 мартдаги 487-2-208-TB/2026-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилган.    Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари липид ва гликемик алмашинув бузилишларида HbA1c ва липид спектри кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг динамикасини кузатиш, шунингдек юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет билан оғриган беморларда эрта юрак-қон томир хавфларини аниқлаш орқали эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабетнинг оғир асоратларини даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш ҳамда диагностик жараённи оптималлаштиришга асосланади. Липид ва гликемик алмашинув бузилишларини эрта аниқлаш ҳамда юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда мақсадли гиполипидемик даволашни ўз вақтида амалга ошириш орқали харажатларни қисқартириш мумкин. Бу, аввало, диагностика жараёнини оптималлаштириш ҳисобига таъминланади: гликирланган гемоглобин ва липид спектрини ўз вақтида текшириш асоссиз қўшимча текширувлар сонини камайтириш имконини беради. Агар ҳар бир қўшимча текширув қиймати 200 000 сўмни ташкил этса, рационал диагностик режалаштириш камида икки-учта асоссиз текширувдан воз кечишга имкон беради, бу эса ҳар бир бемор учун 400 000–800 000 сўм маблағ тежалишига олиб келади. Хулоса: углевод ва липид алмашинуви кўрсаткичлари ўртасида аниқланган ўзаро боғлиқликлар ИБС ва 2-тип қандли диабет билан оғриган беморларда ушбу кўрсаткичларни комплекс баҳолаш зарурлигини асослайди. Бу юрак-қон томир хавфини эрта аниқлаш, гиполипидемик терапияни оптималлаштириш ҳамда асоссиз текширувлар ва асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга хизмат қилади.
Учинчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет биргаликда кечган беморларда розувастатин ва эзетимибга инклисиран қўшилган уч компонентли гиполипидемик терапиянинг атероген дислипидемияни коррекциялашда розувастатин ва эзетимибдан иборат икки компонентли терапияга нисбатан юқори самарадорлиги исботланганлиги бўйича “Қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гиполипидемик терапияни оптималлаштириш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 26т/27-сон маълумотномаси). Қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гиполипидемик терапияни оптималлаштириш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида (2026 йил 6 февралдаги 42/4-сонли буйруқ) ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида (2026 йил 16 мартдаги 487-2-208-TB/2026-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилган.     Ижтимоий самарадорлиги: интенсив гиполипидемик терапияни қўллаш юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтиришга сезиларли таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик шундан иборатки, интенсив гиполипидемик терапия атеросклероз регрессиясига нисбатан юқори самарадорликни намоён этди, бу эса юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларни даволаш харажатларини камайтириш имконини беради. Миокард инфаркти ёки инсульт билан оғриган бир нафар беморни даволашнинг ўртача қиймати, госпитализация ва реабилитацияни ҳисобга олган ҳолда, тахминан 35 000 000 сўмни ташкил этади. Агар камида битта оғир асорат, масалан миокард инфаркти ёки инсультнинг олди олинса, давлат бюджети учун тахминан 15 000 000 сўм маблағ тежалиши мумкин. Хулоса: юрак ишемик касаллиги ва 2-тип қандли диабет билан оғриган беморларда инклисиранни комбинацияланган гиполипидемик терапия таркибига қўшиш липид профилининг янада яққол яхшиланишини таъминлайди, атеросклеротик юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтиришга ёрдам беради ҳамда уларни даволаш ва кейинги реабилитация билан боғлиқ иқтисодий харажатларни қисқартириш имконини беради.
Тўртинчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда липидларнинг мақсадли даражаларига эришмаслик хавфини паст, ўртача ва юқори тоифаларга ажратишга мўлжалланган CARDIO-DIAB-LIPID прогностик шкаласи ҳамда ушбу хавф тоифалари асосида гиполипидемик терапияни шахсийлаштириб танлаш ва даволашни эрта интенсификация қилиш заруратини белгилаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги асосида “Қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гиполипидемик терапияни оптималлаштириш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2026 йил 28 январдаги 26т/27-сон маълумотномаси). Қандли диабет 2-тури билан ассоциацияланган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гиполипидемик терапияни оптималлаштириш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида (2026 йил 6 февралдаги 42/4-сонли буйруқ) ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида (2026 йил 16 мартдаги 487-2-208-TB/2026-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари гиполипидемик терапияни эрта интенсификация қилиш чораларини такомиллаштириш, даволаш самарадорлигини ошириш ва мақсадли даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: CARDIO-DIAB-LIPID прогностик шкаласи асосида юрак-қон томир асоратлари хавфини эрта аниқлаш ва гиполипидемик терапиянинг персоналлаштирилган схемаларини оптималлаштириш натижасида асоратлар камайди, стационар даволаниш муддати ўртача 3 кунга қисқарди ва бюджет маблағларидан 600 000 сўм тежалишига эришилди. Хулоса: Юрак ишемик касаллиги ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморлар учун модификацияланган CARDIO-DIAB-LIPID прогностик шкаласи, шунингдек, гиполипидемик терапияни персоналлаштирилган тарзда танлаш алгоритмини қўллаш юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтириш ва стационар даволаниш давомийлигини қисқартириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish