Юлдашов Нураддин Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларнинг тиббий-ижтимоий жиҳатлари ва иммун статуси тавсифи, улар ҳаёт сифатига таъсир самарадорлигини баҳолаш» 14.00.43 –Профилактик тиббиёт ва 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib6173.
Илмий раҳбарлар: Мавлонов Намоз Халимович PhD, доцент; Нуралиев Неккадам Абдуллаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/ 2025.27.12Tib.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Захидова Машхура Зияматова,  тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тузанкина Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларнинг тиббий-ижтимоий жиҳатлари ва иммун статуси тавсифи, улар ҳаёт сифатига таъсир самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор уюшган ва уюшмаган ёшлар гуруҳлари орасида жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, жумладан ОИВ-инфекцияси фаол бирламчи профилактикасининг илмий асосланган тиббий, ижтимоий, клиник-иммунологик асослари ишлаб чиқилган;
уюшган ва уюшмаган ёшлар орасида ОИВ-инфекциясига нисбатан ўзи, оиласини асраш ҳисси, патологиянинг олдини олиш бўйича жавобгарлик ҳисси оширилган (ижтимоий омил), бу ҳолат инфицирланиш эҳтимолини камайтиришининг тиббий омили, ОИВ-инфекцияси учраш даражасини яқин ва олис келажакда камайишига прогностик омили эканглиги исботланган;
ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар қон зардобидаги IgA, IgM, IgG, IgE миқдорий ўзгаришлар тенденцияси ва йўналиши бир хил бўлган бўлса ҳам, ўзгаришлар интенсивлиги фарқли бўлган - соғломларга нисбатан кўпайиш 1,51 мартадан 8,48 мартагачани ташкил этган, бу гуморал иммунитет кучайиши баробарида иккиламчи иммунодефицит ва аллергик фон ривожланиши асосланган; 
ушбу инфекция аниқланган шахслар қон зардобида IL-1β миқдори 5,75, IL-6 - 1,50, IL-4 - 6,21, IL-10 - 1,94 мартага ишонарли ошган, бирламчи ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларда яллиғланиш жараёни шаклланиши ва вирусга қарши иммунитетда IL-1β нинг ўрни IL-6 га нисбатан юқори эканлиги, иммуноглобулинлар ва цитокинлар билан бемор қонидаги CD4+-ҳужайралар миқдорий параметри орасида кучли, манфий, тескари корреляцион боғлиқлик (ρ= –0,79-0,94) борлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларнинг тиббий-ижтимоий жиҳатлари ва иммун статуси тавсифи, улар ҳаёт сифатига таъсир самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилиги: илк бор уюшган ва уюшмаган ёшлар гуруҳлари орасида жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, жумладан ОИВ-инфекцияси фаол бирламчи профилактикасининг илмий асосланган тиббий, ижтимоий, клиник-иммунологик асослари ишлаб чиқилган бўйича “Бирламчи ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар гуморал иммунитет ҳолати ва цитокин статусини баҳолаш услуби” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиянома Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 30 майдаги 25-m/143-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ОИТС га қарши курашиш маркази бўйича 17.07.2025 йилдаги 320-сонли хамда Сирдарё вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази бўйича 14.07.2025 йилдаги 44-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/44-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар ҳаёт сифати ва иммун ҳолатини баҳолашга имкон яратилгани, улар клиник-иммунологик ҳолатини доимо назоратда тутиш имконини бергани, уюшган ва уюшмаган ёшлар орасида ОИВ-инфекцияси фаол бирламчи профилактикасининг илмий асосланган тиббий, ижтимоий, клиник-иммунологик асослари тавсия этилиши тадқиқот натижаларининг юқори самарадорлигини таъминлаган; иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижасида ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимлаштирилган ҳолда унинг самарадорлиги оширилган, бу эса ушбу шахслар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, тадқиқот натижаларининг ижтимоий аҳамиятини оширган. ОИВ билан инфицирланиш даражасини аниқлаш, ушбу шахслар клиник-иммунологик ҳолатини баҳолаш услуби сарфланган маблағнинг ҳар бир шахс учун 8 минг сўмгача тежалишини кўрсатган. Хулоса: уюшган ва уюшмаган ёшлар томонидан ОИВ-инфекцияси бирламчи профилактикаси бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашларига эришилган. Ушбу ёшлар орасида ОИВ-инфекцияси билан инфицирланиш даражасининг камайишига тиббий ва ижтимоий асос яратилган;
иккинчи илмий янгилиги: илк бор уюшган ва уюшмаган ёшлар орасида ОИВ-инфекциясига нисбатан ўзи, оиласини асраш ҳисси, патологиянинг олдини олиш бўйича жавобгарлик ҳисси оширилган (ижтимоий омил), бу ҳолат инфицирланиш эҳтимолини камайтирган (тиббий омил), ОИВ-инфекцияси учраш даражасини яқин ва олис келажакда камайишига (прогностик омил) имкон яратганлиги бўйича “Бирламчи ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар гумарал иммунитет ҳолати ва цитокин статусини баҳолаш услуби” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиянома Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 30 майдаги 25-m/143-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ОИТС га қарши курашиш маркази бўйича 17.07.2025 йилдаги 320-сонли ҳамда Сирдарё вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази бўйича 14.07.2025 йилдаги 44-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/44-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар ҳаёт сифати ва иммун ҳолатини баҳолашга имкон яратилгани, улар клиник-иммунологик ҳолатини доимо назоратда тутиш имконини бергани, уюшган ва уюшмаган ёшлар орасида ОИВ-инфекцияси фаол бирламчи профилактикасининг илмий асосланган тиббий, ижтимоий, клиник-иммунологик асослари тавсия этилиши тадқиқот натижаларининг юқори самарадорлигини таъминлаган; иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижасида ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимлаштирилган ҳолда унинг самарадорлиги оширилган, бу эса ушбу шахслар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, тадқиқот натижаларининг ижтимоий аҳамиятини оширган. ОИВ билан инфицирланиш даражасини аниқлаш, ушбу шахслар клиник-иммунологик ҳолатини баҳолаш услуби сарфланган маблағнинг ҳар бир шахс учун 8 минг сўмгача тежалишини кўрсатган. Хулоса: уюшган ва уюшмаган ёшлар томонидан ОИВ-инфекцияси бирламчи профилактикаси бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашларига эришилган. Ушбу ёшлар орасида ОИВ-инфекцияси билан инфицирланиш даражасининг камайишига тиббий ва ижтимоий асос яратилган;
учинчи илмий янгилиги: ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар қон зардобидаги IgA, IgM, IgG, IgE миқдорий ўзгаришлар тенденцияси ва йўналиши бир хил бўлган бўлса ҳам, ўзгаришлар интенсивлиги фарқли бўлган - соғломларга нисбатан кўпайиш 1,51 мартадан 8,48 мартагачани ташкил этган, бу гуморал иммунитет кучайиши баробарида иккиламчи иммунодефицит ва аллергик фон ривожланганини кўрсатганлиги бўйича “Бирламчи ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар гуморал иммунитет ҳолати ва цитокин статусини баҳолаш услуби” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиянома Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 30 майдаги 25-m/143-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ОИТС га қарши курашиш маркази бўйича 17.07.2025 йилдаги 320-сонли хамда Сирдарё вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази бўйича 14.07.2025 йилдаги 44-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/44-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар ҳаёт сифати ва иммун ҳолатини баҳолашга имкон яратилгани, улар клиник-иммунологик ҳолатини доимо назоратда тутиш имконини бергани, уюшган ва уюшмаган ёшлар орасида ОИВ-инфекцияси фаол бирламчи профилактикасининг илмий асосланган тиббий, ижтимоий, клиник-иммунологик асослари тавсия этилиши тадқиқот натижаларининг юқори самарадорлигини таъминлаган; иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижасида ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимлаштирилган ҳолда унинг самарадорлиги оширилган, бу эса ушбу шахслар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, тадқиқот натижаларининг ижтимоий аҳамиятини оширган. ОИВ билан инфицирланиш даражасини аниқлаш, ушбу шахслар клиник-иммунологик ҳолатини баҳолаш услуби сарфланган маблағнинг ҳар бир шахс учун 8 минг сўмгача тежалишини кўрсатган. Хулоса: уюшган ва уюшмаган ёшлар томонидан ОИВ-инфекцияси бирламчи профилактикаси бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашларига эришилган. Ушбу ёшлар орасида ОИВ-инфекцияси билан инфицирланиш даражасининг камайишига тиббий ва ижтимоий асос яратилган;
тўртинчи илмий янгилиги: ушбу инфекция аниқланган шахслар қон зардобида IL-1β миқдори 5,75, IL-6 - 1,50, IL-4 - 6,21, IL-10 - 1,94 мартага ишонарли ошган, илк бор бирламчи ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларда яллиғланиш жараёни шаклланиши ва вирусга қарши иммунитетда IL-1β нинг ўрни IL-6 га нисбатан юқори эканлиги, иммуноглобулинлар ва цитокинлар билан бемор қонидаги CD4+-ҳужайралар миқдорий параметри орасида кучли, манфий, тескари корреляцион боғлиқлик (ρ=–0,79-0,94) борлиги исботлаб берилганлиги бўйича “Бирламчи ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар гуморал иммунитет ҳолати ва цитокин статусини баҳолаш услуби” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиянома Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 30 майдаги 25-m/143-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ОИТС га қарши курашиш маркази бўйича 17.07.2025 йилдаги 320-сонли хамда Сирдарё вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази бўйича 14.07.2025 йилдаги 44-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/44-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар ҳаёт сифати ва иммун ҳолатини баҳолашга имкон яратилгани, улар клиник-иммунологик ҳолатини доимо назоратда тутиш имконини бергани, уюшган ва уюшмаган ёшлар орасида ОИВ-инфекцияси фаол бирламчи профилактикасининг илмий асосланган тиббий, ижтимоий, клиник-иммунологик асослари тавсия этилиши тадқиқот натижаларининг юқори самарадорлигини таъминлаган; иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижасида ОИВ-инфекцияси мавжуд шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимлаштирилган ҳолда унинг самарадорлиги оширилган, бу эса ушбу шахслар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, тадқиқот натижаларининг ижтимоий аҳамиятини оширган. ОИВ билан инфицирланиш даражасини аниқлаш, ушбу шахслар клиник-иммунологик ҳолатини баҳолаш услуби сарфланган маблағнинг ҳар бир шахс учун 8 минг сўмгача тежалишини кўрсатган. Хулоса: уюшган ва уюшмаган ёшлар томонидан ОИВ-инфекцияси бирламчи профилактикаси бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашларига эришилган. Ушбу ёшлар орасида ОИВ-инфекцияси билан инфицирланиш даражасининг камайишига тиббий ва ижтимоий асос яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish