Каримов Расулбек Хасановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда пневмониянинг ўзига хос морфологик хусусиятлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1055.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Бахром Сабиржаневич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дауреханов Астой Маметович, тиббиёт фанлари доктори профессор (Қозоғистон Республикаси); Махкамов Носиржон Жўраевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус инфекцияси COVID-19 билан хасталанган оналардан туғилган чақалоқларда пневмониянинг морфологик хусусиятларини баҳолаш орқали тизимли тартибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус инфекциясига чалинган аёллардан туғилган чақалоқларнинг перинатал оқибатлари ва клиник хусусиятлари билан перинатал патология ҳамда ўпкадаги патологик ўзгаришлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган; 
онадан ҳомилага коронавирус инфекциясининг юқиш йўллари ва эҳтимолий омилларнинг ўрни ҳамда она, плацента ва ҳомилага тегишли биологик суюқликларнинг солиштирма таҳлили асосида COVID-19 инфекциясининг онадан ҳомилага юқиш механизмининг патоморфологик хусусиятлари асосланган; 
COVID-19 инфекциясига чалинган оналардан туғилган чақалоқларнинг аутопсия материалини цитологик таҳлили натижасида гиперплазияланган пневмоцитларда вакуолизацияланган цитоплазмага, кўпбурчаксимон шаклга ва турли ўлчамдаги гиперхром ядроларга эга ҳужайралардан иборат зич папилляр тузилмалар аниқланиб, тўқимада қон айланишининг бузилиши, фон ҳужайравий детрит ва яллиғланиш элементлари билан кечувчи ҳужайравий даражадаги патологик ўзгаришлар ва яллиғланиш жараёнининг ривожланганлиги исботланган;
COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда плацентанинг морфологик ўзгаришлари чақалоқларда гипоксия ва респиратор бузилишлар ривожланишига таъсирини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган; 
коронавирус инфекцияси билан хасталанган оналардаги патологик кўрсаткичлар ва хавф омилларининг аҳамияти ҳамда уларнинг ушбу оналардан туғилган чақалоқларда эрта неонатал асоратлар ривожланишига таъсирини баҳолашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда пневмониянинг ўзига хос морфологик хусусиятлари бўйича тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясига чалинган аёллардан туғилган чақалоқларнинг перинатал оқибатлари ва клиник хусусиятлари билан перинатал патология ҳамда ўпкадаги патологик ўзгаришлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2025 йил 31 январда 53-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфологик хусусиятлари» ҳамда 2025 йил 27 сентябрда 12-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфометрик жиҳатлари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 11.02.2025 йилдаги 11-сон ва 10.10.2025 йилдаги 30-сон, Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.03.2025 йилдаги 7-сон ва 08.10.2025 йилдаги 30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган оналардан туғилган чақалоқларда перинатал асоратлар ва ўпкадаги патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали юқори хавф гуруҳидаги чақалоқларни ўз вақтида ташхислаш, мониторинг қилиш ва интенсив терапия чора-тадбирларини эрта бошлаш респиратор дистресс синдроми, оғир пневмония,нафас етишмовчилиги каби асоратлар хавфини камайтириш, чақалоқлар ўлими, оғир кечувчи ҳолатлар сонини қисқартириш ҳамда неонатал тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 инфекциясига чалинган оналардан туғилган чақалоқларда перинатал патологик ўзгаришларни эрта патоморфологик ва морфометрик баҳолаш натижасида такрорий лаборатор текширув учун 910000 сўм, ортиқча инструментал текширувлар учун 225000 сўм, ортиқча интенсив терапия ва стационар даволаш учун 1215000 сўм, умумий ҳисобда 2350000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди;
иккинчи илмий янгилик: онадан ҳомилага коронавирус инфекциясининг юқиш йўллари ва эҳтимолий омилларнинг ўрни ҳамда она, плацента ва ҳомилага тегишли биологик суюқликларнинг солиштирма таҳлили асосида COVID-19 инфекциясининг онадан ҳомилага юқиш механизмининг патоморфологик хусусиятлари асосланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2025 йил 31 январда 53-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфологик хусусиятлари» ҳамда 2025 йил 27 сентябрда 12-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфометрик жиҳатлари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 11.02.2025 йилдаги 11-сон ва 10.10.2025 йилдаги 30-сон, Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.03.2025 йилдаги 7-сон ва 08.10.2025 йилдаги 30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: перинатал патология билан чақалоқлар ўпкасида кузатиладиган морфологик ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш орқали COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда респиратор дистресс синдроми, интерстициал пневмония ва нафас етишмовчилиги каби оғир асоратларни эрта ташхислаш имконияти яратилди. Бу эса юқори хавф гуруҳидаги чақалоқларни ўз вақтида мониторинг қилиш, интенсив терапияни эрта бошлаш, асоратлар ва летал ҳолатлар хавфини камайтириш ҳамда неонатал ёрдам сифатини яхшилашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: перинатал патология билан боғлиқ ўпка ўзгаришларини эрта патоморфологик баҳолаш натижасида қўшимча морфологик текширувлар учун 870000 сўм, ортиқча инструментал текширувлар учун 265000 сўм, ортиқча стационар даволаш ва интенсив терапия харажатлари учун 1245000 сўм, жами 2380000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясига чалинган оналардан туғилган чақалоқларнинг аутопсия материалини цитологик таҳлили натижасида гиперплазияланган пневмоцитларда вакуолизацияланган цитоплазмага, кўпбурчаксимон шаклга ва турли ўлчамдаги гиперхром ядроларга эга ҳужайралардан иборат зич папилляр тузилмалар аниқланиб, тўқимада қон айланишининг бузилиши, фон ҳужайравий детрит ва яллиғланиш элементлари билан кечувчи ҳужайравий даражадаги патологик ўзгаришлар ва яллиғланиш жараёнининг ривожланганлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2025 йил 31 январда 53-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфологик хусусиятлари» ҳамда 2025 йил 27 сентябрда 12-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфометрик жиҳатлари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 11.02.2025 йилдаги 11-сон ва 10.10.2025 йилдаги 30-сон, Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.03.2025 йилдаги 7-сон ва 08.10.2025 йилдаги 30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 инфекциясининг онадан ҳомилага юқиш йўлларини аниқлаш орқали юқори хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда инфекция билан боғлиқ патологик жараёнларни эрта аниқлаш, перинатал мониторингни кучайтириш, респиратор дистресс синдроми ва оғир пневмония асоратларини ўз вақтида профилактика қилиш имконияти яратилди. Бу эса чақалоқларда оғир асоратлар ва летал ҳолатлар хавфини камайтириш, неонатал ёрдам самарадорлигини ошириш ҳамда инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: коронавирус инфекциясининг онадан ҳомилага юқиш механизмларини эрта аниқлаш ва патоморфологик баҳолаш натижасида қўшимча лаборатор таҳлиллар учун сарфланадиган 950000 сўм, ортиқча инструментал текширувлар учун 240000 сўм, қўшимча стационар ва интенсив терапия харажатлари учун 1185000 сўм, жами 2375000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда плацентанинг морфологик ўзгаришлари чақалоқларда гипоксия ва респиратор бузилишлар ривожланишига таъсирини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2025 йил 31 январда 53-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфологик хусусиятлари» ҳамда 2025 йил 27 сентябрда 12-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфометрик жиҳатлари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 11.02.2025 йилдаги 11-сон ва 10.10.2025 йилдаги 30-сон, Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.03.2025 йилдаги 7-сон ва 08.10.2025 йилдаги 30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: она, плацента ва ҳомила биологик муҳитларининг солиштирма таҳлили асосида COVID-19 инфекциясининг вертикал юқиш механизмларини аниқлаш чақалоқларда инфекция билан боғлиқ пневмония ва респиратор дистресс синдромини эрта ташхислаш имконини берди. Натижада юқори хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни ўз вақтида мониторинг қилиш, оғир асоратлар ва летал ҳолатларни камайтириш, неонатал реанимация самарадорлигини ошириш ҳамда инфекция тарқалишининг олдини олиш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 инфекциясининг онадан ҳомилага вертикал юқиш механизмларини патоморфологик ва цитологик жиҳатдан эрта аниқлаш натижасида такрорий лаборатор таҳлиллар учун 920000 сўм, қўшимча инструментал текширувлар учун 210000 сўм, ортиқча стационар даволаниш харажатлари учун 315000 сўм, қўшимча интенсив терапия муолажалари учун 185000 сўм, жами 1630000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: коронавирус инфекцияси билан хасталанган оналардаги патологик кўрсаткичлар ва хавф омилларининг аҳамияти ҳамда уларнинг ушбу оналардан туғилган чақалоқларда эрта неонатал асоратлар ривожланишига таъсирини баҳолашнинг математик модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2025 йил 31 январда 53-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфологик хусусиятлари» ҳамда 2025 йил 27 сентябрда 12-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган оналардан туғилган чақалоқларда ўпканинг морфометрик жиҳатлари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 11.02.2025 йилдаги 11-сон ва 10.10.2025 йилдаги 30-сон, Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.03.2025 йилдаги 7-сон ва 08.10.2025 йилдаги 30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: плацентанинг морфологик ўзгаришларини баҳолаш асосида хавфли ҳолатларни эрта прогноз қилиш чақалоқларда гипоксия ва респиратор асоратларнинг оғир кечишини камайтиришга хизмат қилади. Бу эса янги туғилган чақалоқларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, перинатал асоратлар ва ногиронлик хавфини пасайтириш, шунингдек неонатал ўлим кўрсаткичларини камайтиришга ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда плацентанинг морфологик ўзгаришларини эрта аниқлаш ва хавф гуруҳига кирувчи янги туғилган чақалоқларни ўз вақтида интенсив кузатувга олиш орқали чақалоқларда оғир гипоксия ва респиратор бузилишлар ривожланишининг олдини олиш ҳисобига реанимация ва интенсив терапия бўлимида даволаниш муддатини қисқариш натижаисда ҳар бир бемор учун ўртача 4,8-6,3 млн сўм миқдорида даволаш харажатлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish