Абдурахманов Равшан Шукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Артериал гипертензияли беморларда лакунар инфарктни ривожланиш хавфи», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1. PhD/Tib2469.
Илмий рахбар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.l 1.01.
Расмий оппонентлар Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Уринов Муса Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мияда лакунар инфаркт ва геморрагик инсульт ривожланишига олиб келувчи патогенетик механизмларни таққослама жиҳатдан баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор артериал қон босимнинг суткалик тебраниш хусусиятлари миянинг лакунар инфаркти ва геморрагик инсульт частотаси ҳамда ўчоқлар жойлашиши билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
артериал гипертензия фонида миянинг лакунар инфаркти ўтқазган беморларда уйқу апноэси частотаси ёшга, юқори нафас йўллари мушакларининг ҳолатига (гипотония) ва вегетатив мувозанатнинг бузилишига (парасимпатикотония) боғлиқлиги аниқланган;
миянинг лакунар инфаркти бўлган беморларда артериал қон босимининг парасимпатикотония сабабли ортиқча тунги пасайиши (“over dipper”), геморрагик инсултда симпатикотония хисобига тунги кўтарилиши (“night peaker”) устунлик қилиши аниқланган;
миянинг лакунар инфаркти билан касалланган беморларни даволашга ёндашув подтипларни хисобга олган холда (гипертоник микроангиопатия, микроатеросклероз, майда қон томирлар кардиоэмболияси) антикоагулянтлар ва статинларни дифференциал танлаш орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Артериал гипертензияли беморларда лакунар инфарктни ривожланиш хавфи аниқлаш ва асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор артериал қон босимнинг суткалик тебраниш хусусиятлари миянинг лакунар инфаркти ва геморрагик инсульт частотаси ҳамда ўчоқлар жойлашиши билан ўзаро боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 31 майда 7n-p/30 cон маълумотномаси билан тасдиқланган «Метод дифференцированной терапии у больных с лакунарным инфарктом мозга с учётом его подтипов» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соматик шифохонасида 17.10.2024 йилда чиккан 74- сонли ва Тошкент шахар 5-сонли клиник шифохоналарида 19.07.2023 йилда чиккан 124-сонли буйруқлари билан амалиётган жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июндаги 21/32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: уюшган аҳоли орасида артериал гипертензия оқибатида ортирилган лакунар инфаркт касаллигини диагностика ва даволашни янада самарадорлигини ошириш мақсадида тавсия этилган қўшимча даво муолажалари орқали бирламчи тизим шифокорлари учун ташхис қўйишда диагностикани ва даволашни соддалаштиради натижада вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: Мия лакунар инфарктининг учта тури мавжудлигини билган ҳолда, дориларни сонини кескин камайтириш, ножуя тасирларини ва ҳавфли холатларни олдини олиш режалари тавсия килинган. Тақдим этилган усулларни жорий этиш натижасида ижобий натижаларга эришилди: соғайиш 1,4 мартага ошди, клиник яхшиланиш 1,6 мартага кўпайди. Энг кам харажат ва қайта юз берувчи ўткир инсультларни ривожланиш хафи пасайган беморлар сони 1,5 мартага ошди. Ушбу тофадаги беморларниниг умр давомийлиги ва хаёт сифатини яхшиланиши 1,4 мартага ошди ва ногиронлик хамда ўлим ҳолатларининиг бошланишини камида 2 мартага кечиктириш имконини берди.
Иккинчи илмий янгилик: артериал гипертензия фонида миянинг лакунар инфаркти ўтқазган беморларда уйқу апноэси частотаси ёшга, юқори нафас йўллари мушакларининг ҳолатига (гипотония) ва вегетатив мувозанатнинг бузилишига (парасимпатикотония) боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 31 майда 7n-p/30 cон маълумотномаси билан тасдиқланган «Метод дифференцированной терапии у больных с лакунарным инфарктом мозга с учётом его подтипов» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соматик шифохонасида 17.10.2024 йилда чиккан 74 -сонли ва Тошкент шахар 5-сонли клиник шифохоналарида 19.07.2023 йилда чиккан 124-сонли буйруқлари билан амалиётган жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июндаги 21/32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: клиник синдромлар, шкалаларнинг мезонларига ва нейровизуализация маълумотларига асосланган лакунар инфарктнли беморларни вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг мақбуллаштирилган мезонлари аниқ ташхис қўйишга, тегишли даволашни тавсия этишга, беморларнинг соғайиш эҳтимоли кўпроқ бўлган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг мақбул вақтини аниқлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: лакунар инфарктли беморларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик мезонларини мақбуллаштирилган таклифи аниқ ташҳис қўйишга, самарали даволашни тавсия этишга, эрта соғайишга ва инсультни бошқа турини келиб чиқишини камайишига олиб келади, бу иқтисодий жиҳатдан самарадорликни англатади. ҳар бир бемор учун МСКТ(МРТ), допплер, ва кунлик қон босим монитор текширувлари учун 615,000 сўм маблағ талаб қилинган бўлса, таклиф қилинган текширув диагностикадан сўнг 145,000 сўм тежам қилиш имконини берди.
Учинчи илмий янгилик: миянинг лакунар инфаркти бўлган беморларда артериал қон босимининг парасимпатикотония сабабли ортиқча тунги пасайиши (“over dipper”), геморрагик инсултда симпатикотония хисобига тунги кўтарилиши (“night peaker”) устунлик қилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 31 майда 7n-p/30 cон маълумотномаси билан тасдиқланган «Метод дифференцированной терапии у больных с лакунарным инфарктом мозга с учётом его подтипов» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соматик шифохонасида 17.10.2024 йилда чиккан 74-сонли ва Тошкент шахар 5-сонли клиник шифохоналарида 19.07.2023 йилда чиккан 124-сонли буйруқлари билан амалиётган жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июндаги 21/32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: уюшган аҳоли орасида лакунар инфарктни ривожланиш ҳавф омилларини аниқлаш ва улар орасида профилактика чора-тадбирларини ўтказиш ва бу кичик мия инфаркти катта ишемик ёки геморрагик инсультни шакилланишини камайишига имкон беради. Иқтисодий самарадорлик: уюшган аҳоли орасида лакунар инфарктни меҳнат фаолиятидаги юкламалар ва ҳавф омилларини инобатга олган ҳолда аҳоли учун ишлаб чиқилган профилактик чора тадбирлар рецидивланишини олдини олишда муҳим аҳамиятга эгалиги аниқланган. Аҳоли орасида артериал гипертензияли беморларда лакунар инфарти бор ҳолларда амбулатор шароитда даволаш хар бир бемор учун давлат томонидан ажратиладиган пуллик маблағларидан иқтисод қилиш имконини беради.
Туртинчи илмий янгилик: миянинг лакунар инфаркти билан касалланган беморларни даволашга ёндашув подтипларни хисобга олган холда (гипертоник микроангиопатия, микроатеросклероз, майда қон томирлар кардиоэмболияси) антикоагулянтлар ва статинларни дифференциал танлаш орқали оптималлаштирилганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 31 майда 7n-p/30 cон маълумотномаси билан тасдиқланган «Метод дифференцированной терапии у больных с лакунарным инфарктом мозга с учётом его подтипов» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соматик шифохонасида 17.10.2024 йилда чиккан 74 -сонли ва Тошкент шахар 5-сонли клиник шифохоналарида 19.07.2023 йилда чиккан 124-сонли буйруқлари билан амалиётган жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июндаги 21/32-сон хулосаси). Иқтисодий самарадорлик: беморларда неврологик ва когнитив бузилишларнинг ривожланиши ва асоратларини олдини олиш усуллари умр давомийлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: 10 кун даволанган хар бир бемордан уртача 1 млн. 400 минг сўм тежашга эришилди, Тошкент шахар 5-сонли клиник шифохоналарида амаллий даволаниш жараёнига тадбиқ килинган тавсиялар натижасида 35 даволанилган беморларни хар биридан 1 млн. 460 минг сўм тежаш имконини беради. Хулоса: килинган илмий изланишлар натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши, артериал қон босимини назорат қилиш орқали бош мия қон томирларини шикастланишини камайтириш ва шу орқали беморларда бош мия лакунар инфарктини шакилланишини, ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш ҳамда ногиронлик ривожланиш хавфини камайтиришга эришилди.