Норчаев Равшан Тоштемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасвирий санъат ва адабий таълим интеграцияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10908. 
Илмий раҳбар: Йўлдошева Муҳайё Казакбаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (Бир марталик кенгаш)
Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тиллаева Райҳона Тухтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
           Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий таълим жараёнида тасвирий санъат ва адабий таълим интеграциясининг назарий-методик асосларини ишлаб чиқиш, композицияга доир фанларини ўқитишда бадиий адабиёт хусусиятларидан, адабий таълим жараёнида эса тасвирий санъат имкониятларидан фойдаланишга қаратилган интегратив ўқитиш моделини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
          тасвирий санъат ва адабиётни интеграциясиялаб ўқитиш механизми бадиий адабиёт ҳамда тасвирий санъат ўртасидаги ассоциатив боғлиқликни интегратив, визуал-таҳлилий, аксиологик ва акмеологик ёндашувлар асосида тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
            адабиёт намуналарини тасвирий санъат билан интеграциялашган ҳолда ўқитишнинг талабаларда визуал, вербал ва пластик образлар уйғунлигини, композицион яхлитлик, эмоционал-эстетик идрок, бадиий интерпретация ҳамда шакл ва мазмун бирлигини ривожлантириш имкониятлари аниқланиб, назарий-методологик жиҳатдан асосланган;
            адабиёт ва тасвирий санъатни интеграциялаб ўқитишда рамзийлик (символизм)нинг педагогик ва фалсафий хусусиятлари тизимлаштирилиб, символик образ ҳамда метафораларнинг эстетик идрок, образли фикрлаш ва ижодий тафаккурни ривожлантиришдаги функсионал аҳамияти аниқланган;    
            адабиёт ва тасвирий санъатни интеграциялаш асосида ўқитиш методикаси “Рақамли ҳикоячилик” (Дигитал Сторйтеллинг), “Символик интерпретация”, “Экфрасис”, “Визуал фикрлаш” (Висуал Тҳинкинг Стратегиес – ВЦ), “Интегратив таҳлил” методлари ҳамда интеграциялашган таълим технологияларини уйғун қўллаш орқали талабаларнинг бадиий-эстетик компетенсиялари, ижодий-таҳлилий тафаккури ва бадиий идрокини ривожлантириш мезонлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
    тасвирий санъат ва адабий таълим интеграцияси асосида ўқитиш механизми бадиий адабиёт ва тасвирий санъатга хос бўлган образлилик, бадиийлик каби эстетик категорияларнинг ўзаро уйғун хусусиятлари интегратив, таълимий самарадорлик, визуал таҳлил, аксиологик ва акмиалогик ассоциатив контекстларда ўзаро қиёслаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ИЛ- 402104474 рақамли “Болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 13-январ № 04/1-173-маълумотномаси). Натижада электрон платформа ва унинг мобил иловаси орқали бадиий асарларни тасвирий материаллар билан уйғун ҳолда ўрганиш имкониятлари кенгайиб, бу талабаларнинг бадиий-эстетик тафаккурини ривожлантириш ҳамда адабий таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
     адабиёт намуналарини тасвирий санъат билан қиёслаб ўқитиш усуллари талабаларнинг визуал, вербал, пластик ва образлар уйғунлиги, композицион яхлитлик, эмоционал фон, бадиий интерпретация экспрессив шакл ва мазмун бирлигинитаъминлаш орқали талабаларнинг қобилиятини кучайтириши, руҳий ҳолатни тасвирга кўчиришда самара келтириши илмий жиҳатдан очиб берилгани ҳақидаги хулосалардан 2021–2023-йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли электрон платформаси” лойиҳаси доирасида амалиётга жорий этилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 2-декабрдаги № 04/1-5784- маълумотномаси). Натижада адабий таълимни тасвирий санъат билан интеграциялаш методлари, бадиий матнни визуал талқин қилиш усусллари ва тасвирий санъат материалларидан фойдаланган ҳолда адабиёт дарслари учун дидактик ва ўқув материалларини тизимлаштиришга эришилган;
    адабиёт ва тасвирий санъат фанларини интеграциялаб ўқитишнинг илмий-методик асосларига доир тадқиқот натижаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 522-сонли буйруғи билан тасдиқланган гувоҳнома асосида “Чизматасвир” ҳамда 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруқ билан тасдиқланган гувоҳнома асосида “Рангтасвир” номли ўқув қўлланмаларни нашр этишда фойдаланилган, шунингдек, тадқиқот натижалари асосида Миллий рассомчилик ва дизайн институти кенгашининг 2024-йил 23-ноябрдаги 4-сон йиғилиши баённомасига мувофиқ “Тасвирий санъатнинг адабиёт билан интеграцияси” номли монография ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 4-мартдаги №02/01-01-141-сон маълумотномаси).Натижада адабиёт ва тасвирий санъат фанларини интеграциялаб ўқитишга оид илмий-методик таъминот такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish