Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Камолиддин Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Истеъмолчилар энергия самарадорлигини оширишда вақт бўйича табақалаштирилган тарифларни қўллаш», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T273.
Илмий раҳбар: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўзбекэнерго” АЖ “Илмий-техника маркази” МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электр энергиясига вақт бўйича табақалаштирилган тарифларни қўллашни техник-иқтисодий асослаш ва унинг истеъмолчилар энергетик самарадорлигига таъсирини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш корхоналари электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш учун вақт бўйича табақалаштирилган тарифларни қўллаш асосланган;
Ўзбекистон Республикаси электр энергетикаси тизимида тарифлар тизимининг таҳлили ва вақт бўйича табақалаштирилган тарифларни қўллаш истиқболлари баҳоланган;
вақт бўйича табақалаштирилган тарифларни қўллашни асослаш учун аҳоли яшаш жойлари электр энергияси истеъмоли таҳлил этилган;
турли тарифлар бўйича электр энергияси истеъмоли параметрлари оптималлаштирилган;
эрталабки ва кечки “пик” даврларда вақт бўйича табақалаштирилган тарифлардан фойдаланиб энергетика тизими юкламалар даврини тартибга солиш учун тунги даврларда энергия истеъмолини ошириш эвазига “пик” даврлардаги юкламани тушириш усули таклиф этилган;
истеъмолчиларнинг суткалик min ва max қувватлари ҳамда иқтисодий ўзгаришларини акс эттирадиган функцияларни ифодаловчи компьютер дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вақт бўйича табақалаштирилган тарифлар тизимини қўллаш асосида:
эрталабки ва кечки «тиғиз» даврлардаги электр юкламани тушириш усули «WANGDA METAL» МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2019 йил 19 мартдаги 11/ЖМ-10-3323-сон маълумотномаси). Натижада йиллик электр энергияси истеъмол харажатлари 134 806 564 сўм миқдорида тежашга эришилган;
электр энергия истеъмолининг мақбул даврлари «WANGDA METAL» МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2019 йил 19 мартдаги 11/ЖМ-10-3323-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг ишлаб чиқарилган ҳар бир тонна маҳсулотининг таннархи ўртача 266 000 сўмга арзонлаштиришга эришилган;
электр энергия истеъмол қилиш даврлари кўрсаткичларини мониторинг қилиш тизими «WANGDA METAL» МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2019 йил 19 мартдаги 11/ЖМ-10-3323-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг йиллик электр энергия истеъмолининг 66% миқдори тунги рағбатлантирилган даврга ўтказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish