Чориев Дилшод Исмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “13-14 ёшли футболчиларни ҳимояда ҳаракатланиш фаолиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.04 − Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6801.
Илмий раҳбар: Умматов Акрам Ахмедович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Зафаржон Зоирович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Исмагилов Дамир Канганович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 13 − 14 ёшли футболчиларни машғулот жараёнларида, техник − тактик тайёргарлик даражаларини ошириш орқали, ҳимояда ҳаракатланиш фаолиятини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
13-14 ёшли футболчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигида техник ҳаракатларни такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган ҳафталик машғулот режасига асосан ҳаракатланиш давомида ҳар−хил траекторияларда тўпни қабул қилиш ва узатишга қаратилган базавий машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига ўйин жараёнида тўпни назорат қилиш имкониятлари оширилган;
13-14 ёшли футболчиларнинг машғулот жараёнида техник тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида ҳар бир амплуа футболчилар учун ишлаб чиқилган кичик майдонлардаги ўйин вазиятига яқинлаштирилган интенсив машқларни қўллаш ҳисобига ҳужум ҳаракатлари такомиллаштирилган;
13-14 ёшли футболчиларни прессинг ҳаракатларини ривожлантиришга мўлжалланган паст, ўрта ва юқори прессинг зоналаридаги комбинацион ҳаракатларни машғулотлар жараёнида ривожлантириш орқали рақибдаги тўпни эгаллаб олиш билан ҳужум ҳаракатини бошлашда учлик, тўртлик комбинацион ҳаракатларни бажариш ҳисобига қарши ҳужум ҳаракатлари такомиллаштирилган;
футболчиларнинг машғулот жараёнида майдондаги позицияларни тўлдириш ва ҳужум ҳаракатларини тактик машқлар асосида рақиб жамоа ўйинчиларини қисқа узатмалар билан чалғитиб, энг кам узатмалардан рақиб жамоа жарима майдони ичига кириб бориш орқали ўйин тактикасини такомиллаштиришга қаратилган кўриш, эшитиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш орқали чекланган майдонда ташкил этиладиган мураккаб вазиятли тактик ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақа самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 13-14 ёшли футболчиларнинг ҳимояда ҳаракатланиш фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тажрибалар асосида:
13-14 ёшли футболчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигида техник ҳаракатларни такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган ҳафталик машғулот режасига асосан ҳаракатланиш давомида ҳар − хил траекторияларда тўпни қабул қилиш ва узатишга қаратилган базавий машқлар мажмуаси бўйича таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилояти футбол академияси машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 − йил 15 − декабрдаги 02 − 16/13792 − сон маълумотномаси). Натижада, 13 − 14 ёшли футболчиларнинг машғулотлар давомида ҳимояда ҳаракатланиш фаолияти самарадорлиги ошиши ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси 11 − 12% га, махсус жисмоний тайёргарлик 10 − 11% га, техник тайёргарлик 9 − 10% га, тактик тайёргарлик эса
6 − 7% га ўсган;
13-14 ёшли футболчиларнинг машғулот жараёнида техник тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида ҳар бир амплуа футболчилар учун ишлаб чиқилган кичик майдонлардаги ўйин вазиятига яқинлаштирилган интенсив машқларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Самарқанд вилояти футбол академияси машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 − йил 15 – декабрдаги 02−16/13792-сон маълумотномаси). Натижада, 13-14 ёшли футболчиларнинг машғулотлар давомида ҳимояда ҳаракатланиш фаолияти самарадорлиги ошиши ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси 9 − 10% га, махсус жисмоний тайёргарликни 11 − 12% га, техник тайёргарлик
8 − 9% га, тактик тайёргарлик эса 5 – 6% га яхшиланган;
13-14 ёшли футболчиларни прессинг ҳаракатларини ривожлантиришга мўлжалланган паст, ўрта ва юқори прессинг зоналаридаги комбинацион ҳаракатларни машғулотлар жараёнида ривожлантириш орқали рақибдаги тўпни эгаллаб олиш билан ҳужум ҳаракатини бошлашда учлик, тўртлик комбинацион ҳаракатларни бажариш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро вилояти футбол мактаби машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 − йил 15 – декабрдаги
02 − 16/13792-сон маълумотномаси). Натижада, 13 − 14 ёшли футболчиларнинг машғулотлар давомида ҳимояда ҳаракатланиш фаолияти самарадорлиги ошиши ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси 9 – 10% га, махсус жисмоний тайёргарликни 10-11% га, техник тайёргарлик 8 − 9% га, тактик тайёргарлик эса 6 − 7% га ўсган;
футболчиларнинг машғулот жараёнида майдондаги позицияларни тўлдириш ва ҳужум ҳаракатларини тактик машқлар асосида рақиб жамоа ўйинчиларини қисқа узатмалар билан чалғитиб, энг кам узатмалардан рақиб жамоа жарима майдони ичига кириб бориш орқали ўйин тактикасини такомиллаштиришга қаратилган кўриш, эшитиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш орқали чекланган майдонда ташкил этиладиган мураккаб вазиятли тактик ҳаракатлар дастури бўйича таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилояти футбол академияси машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 − йил 15 − декабрдаги 02 − 16/13792 − сон маълумотномаси). Натижада, 13-14 ёшли футболчиларнинг машғулотлар давомида ҳимояда ҳаракатланиш фаолияти самарадорлиги ошиши ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси 8 − 9% га, махсус жисмоний тайёргарликни 11 − 12% га, техник тайёргарлик 7 − 8% га, тактик тайёргарлик эса 4 − 5% га ўсганлиги аниқланган.