Йўлдошев Сарварбек Уктамбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Мусиқа), (Педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11400.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Юсуфзода Шабнами Юнус, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: Руҳшона Суннатовна Исроилова, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.   
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданияти тузилмаси мусиқий-бадиий билим ва эстетик қадриятларнинг касбий фаолиятда намоён бўлиш хусусиятларига устуворлик бериш асосида шахсий-эстетик позиция, бадиий-эмоционал интеллект ва интегратив-педагогик маҳорат компонентларининг ўзаро функсионал алоқадорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданиятини ривожлантиришнинг интегратив модели мақсадли, консептуал-технологик, жараёнли ва натижавий блокларнинг узвийлигини таъминлаш, мусиқа санъатини адабиёт, тасвирий санъат ва рақамли технологиялар билан горизонтал ҳамда вертикал интеграциялаш, талабаларнинг ижодий ўзини намоён этиш механизмларини босқичма-босқич фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданияти ривожланганлигини баҳолаш механизми эстетик билим, ҳиссий идрок, қадриятли муносабат ва ижодий-педагогик фаолият динамикасини комплекс ташхислаш имконини берувчи когнитив-меъёрий, эмоционал-идрокий, аксиологик-йўналтирувчи ва фаолият-ижодий мезонлар, уларнинг субъектив ва объектив кўрсаткичлари ҳамда паст, ўрта, яхши ва аъло даражаларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданиятини ривожлантириш методикаси эстетик тинглаш, мусиқий таҳлил, ижодий-эстетик ва рефлексив-эстетик фаолиятни “Мусиқий-эстетик хариталар”, “Мелокод”, “Ребус” методлари ҳамда СТЕАМ, ФСМУ, Прожеcт-Басед Леарнинг, Блендед Леарнинг, “Жараён харитаси”, интегратив-модулли таълим, креатив импровизация ва рефлексив технологиялар билан мақсадли, мазмунли ва жараёнли интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш боъйича илмий натижалар асосида:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданияти тузилмаси мусиқий-бадиий билим ва эстетик қадриятларнинг касбий фаолиятда намоён бўлиш хусусиятларига устуворлик бериш асосида шахсий-эстетик позиция, бадиий-эмоционал интеллект ва интегратив-педагогик маҳорат компонентларининг ўзаро функсионал алоқадорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган таклифлар “Мусиқа ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш марказининг 2026-йил 24-мартдаги 2608-сон буйруқ маълумотномаси). Натижада, интегратив ёндашув асосида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданият кўникмаларини ривожлантиришга доир илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданиятини ривожлантиришнинг интегратив модели мақсадли, консептуал-технологик, жараёнли ва натижавий блокларнинг узвийлигини таъминлаш, мусиқа санъатини адабиёт, тасвирий санъат ва рақамли технологиялар билан горизонтал ҳамда вертикал интеграциялаш, талабаларнинг ижодий ўзини намоён этиш механизмларини босқичма-босқич фаоллаштириш асосида такомиллаштиришга оид доирасидаги илмий-методик тавсиялар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги олий педагогик таълим муассасалари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 18-апрелдаги 11-05-2231/04-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқа таълими жараёнида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик тафаккури, мусиқий диди, ижодий фаолияти ва касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси ҳақидаги илмий-методик қарашларнинг бойитилишига эришилган. Шунингдек, таълим жараёнида интегратив ёндашув асосида эстетик маданиятни шакллантиришнинг самарали педагогик механизмларини қўллаш имкониятлари кенгайган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданияти ривожланганлигини баҳолаш механизми эстетик билим, ҳиссий идрок, қадриятли муносабат ва ижодий-педагогик фаолият динамикасини комплекс ташхислаш имконини берувчи когнитив-меъёрий, эмоционал-идрокий, аксиологик-йўналтирувчи ва фаолият-ижодий мезонлар, уларнинг субъектив ва объектив кўрсаткичлари ҳамда паст, ўрта, яхши ва аъло даражаларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган инновацион метод ва технологиялар талабаларнинг эстетик маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган яхлит методик тизим сифатида ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” амалий лойиҳаси мазмунига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 23-июндаги №04/11-14293-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш, эстетик маданиятини юксалтириш ва замонавий педагогик технологиялар асосида касбий компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданиятини ривожлантириш методикаси эстетик тинглаш, мусиқий таҳлил, ижодий-эстетик ва рефлексив-эстетик фаолиятни “Мусиқий-эстетик хариталар”, “Мелокод”, “Ребус” методлари ҳамда СТЕАМ, ФСМУ, Прожеcт-Басед Леарнинг, Блендед Леарнинг, “Жараён харитаси”, интегратив-модулли таълим, креатив импровизация ва рефлексив технологиялар билан мақсадли, мазмунли ва жараёнли интеграциялаш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ассалом Хоразм”, “Нажот билимда” ва “Бор гап шу” телекўрсатувлари, “Хайрли кун”, “Таълимдаги истиқболлар” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 27-мартдаги 225-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг эстетик маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, таълим мазмуни ва ўқитиш технологияларини танлаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish