Жуманиёзова Нафосат Фарход қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ПИРЛС дастури асосида бўлажак ўқитувчиларнинг бадиий матн устида ишлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9198.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01 
Расмий оппонентлар: Пулатова Дилдора Тургуновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Ходжаниёзов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ПИРЛС дастури асосида бўлажак ўқитувчиларнинг бадиий матн устида ишлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПИРЛС дастури асосида бўлажак ўқитувчиларнинг бадиий матн устида ишлаш методикасининг мавжуд ҳолати танланган асарнинг ўзига хослиги (образлилик, метафора, сюжет, композиция, ғоявий-эстетик таъсир)ни саводхонликни баҳолашда ўқувчиларга ижодий ва қиёсий таҳлил қилишни ўргатиш кўникмаларини ривожлантиришнинг таълим муҳити, лойиҳавий ўқитиш, муаммоли вазиятларни ечиш, креатив ёндашувлар, рақамли ресурслардан фойдаланишга асосланган педагогик шарт-шароитларини ўрганиш орқали аниқлаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг ПИРЛС дастури асосида бадиий матн устида ишлаш компетентлигини баҳолаш мезонлари аксиологик стратегик тузилмадан фойдаланишга йўналтирилган ижтимоий, касбий, рефлексив, акмеологик ёндашувларни мувофиқлаштирувчи рефлекция, синергия, мотив тамойилларини диагностик белгилаш орқали такомиллаштирилган; 
бошланғич таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг бадиий матн устида ишлаш методикаси ўқув-билув жараёнида ахборотларни қиёсий таҳлил қилиш орқали географик жойлашувни ўрганишни баҳоловчи тадқиқотчилик ва ижодий-изланувчанлик усулларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда бадиий матнни ПИРЛС талаблари даражасида чуқур таҳлил қилишнинг педагогик модели 4К тамойилига асосланган ўқув машғулотлар мазмунини табиий фанларни ўрганишга қизиқтириш орқали “матннинг яширин сири” методик ёндашуви бўйича ижодий топшириқларни якка, жуфтликда, ҳамкорликда ишлашга йўналтирилган мақсадли топшириқ ва методик тавсиялар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ПИРЛС дастури асосида бўлажак ўқитувчиларнинг бадиий матн устида ишлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ПИРЛС дастури асосида бўлажак ўқитувчиларнинг бадиий матн устида ишлаш методикасининг мавжуд ҳолати танланган асарнинг ўзига хослиги (образлилик, метафора, сюжет, композиция, ғоявий-эстетик таъсир)ни саводхонликни баҳолашда ўқувчиларга ижодий ва қиёсий таҳлил қилишни ўргатиш кўникмаларини ривожлантиришнинг таълим муҳити, лойиҳавий ўқитиш, муаммоли вазиятларни ечиш, креатив ёндашувлар, рақамли ресурслардан фойдаланишга асосланган педагогик шарт-шароитларини ўрганиш орқали аниқлаштиришга оид натижалар “Рақамли технологиялар ёрдамида ПИРЛС типидаги топшириқлар асосида бадиий матнни ўқитиш методикасини такомиллаштириш” номли электрон дастурда ўз аксини топган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 27-апрелдаги 11-05-2464/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ПИРЛС талаблари асосида бадиий матнни таҳлил қилиш, савол-топшириқлар тузиш, ўқувчилар жавобларини мезонли баҳолаш ва рақамли ресурслардан фойдаланиш бўйича методик компетентлиги ривожлантирилди ҳамда таълим жараёни самарадорлигини муайян даражада оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ПИРЛС дастури асосида бадиий матн устида ишлаш компетентлигини баҳолаш мезонлари аксиологик стратегик тузилмадан фойдаланишга йўналтирилган ижтимоий, касбий, рефлексив, акмеологик ёндашувларни мувофиқлаштирувчи рефлекция синергия, мотив тамойилларини диагностик белгилаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан доир илмий-методик тавсиялар “Бошланғич таълимда матн устида ишлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 29-январдаги 9529-9369-7б34-4бдc-5еа1-0394-4697-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ПИРЛС дастури асосида бадиий матн устида ишлаш компетентлигини баҳолашнинг илмий-методик таъминоти такомиллаштирилди, уларнинг ижтимоий, касбий ва рефлексив компетенсияларини диагностик баҳолаш имкониятлари кенгайди ҳамда матн таҳлилига оид касбий тайёргарлик сифатини оширишга хизмат қилган;
бошланғич таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг бадиий матн устида ишлаш методикаси ўқув-билув жараёнида ахборотларни қиёсий таҳлил қилиш орқали географик жойлашувни ўрганишни баҳоловчи тадқиқотчилик ва ижодий-изланувчанлик усулларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган амалий ечимлар “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 26-мартдаги 7060-5869-c4б9-эб82-6фб9-0739-5681-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг бадиий матнни таҳлил қилиш, ахборотларни қиёсий ўрганиш ва талқин қилишга оид методик компетентлиги такомиллаштирилди, тадқиқотчилик ва ижодий-изланувчанлик фаолиятини ташкил этиш самарадорлиги оширилди ҳамда бошланғич таълим жараёнида матн билан ишлашнинг инновацион усулларини қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;    
бўлажак ўқитувчиларда бадиий матнни ПИРЛС талаблари даражасида чуқур таҳлил қилишнинг консептуал модели 4К тамойилларига асосланган ўқув машғулотлар мазмунини табиий фанларни ўрганишга қизиқтириш орқали “матннинг яширин сири” методик ёндашуви бўйича ижодий топшириқларни якка, жуфтликда, ҳамкорликда ишлашга йўналтирилган мақсадли топшириқ ва методик тавсиялар асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2024–2025-йилларда амалга оширилган 01-09/660-рақамли “Умумтаълим мактабларининг 5–6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 27-апрелдаги 11-05-2464/04-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур методик тавсияларнинг умумтаълим адабиёт дарслари мазмунига мослаштирилган ҳолда қўлланиши бадиий матн таҳлилига йўналтирилган машғулотларни креатив топшириқлар, ҳамкорликдаги фаолият, рақамли ресурслар ва далилга таянган жавоб бериш усуллари асосида такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish