Сариев Раббим Шуҳратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаблари чизмачилик дарсларида ўқувчиларга ижодий лойиҳалашни ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (чизмачилик).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3635.
Илмий раҳбар: Камолов Ифтихор Бахтиёрович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04. 
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тошпўлатов Фахриддин Уралович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари чизмачилик дарсларида ўқувчиларга ижодий лойиҳалаш фаолиятига ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
чизмачилик фанидан ижодий график топшириқлар тизими ўқувчиларда ижодий лойиҳалаш фаолиятига ўргатишни босқичма-босқич шакллантиришга кўра вертуал креатив лойиҳа маҳсулотларини яратиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижодий лойиҳалаш фаолиятига ўргатиш методикаси чизмачилик таълимида ижодий топшириқлар ҳамда ижодий лойиҳалаш фаолиятини такомиллаштириш босқичларига кўра ривожлантирувчи-дидактик таълимни ташкил этиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда ижодий лойиҳалаш фаолиятига ўргатиш, методик тизими маълумотлар оптимал тузилмасини ишлаб чиқиш, ақлий ва ижодий қобилият ҳамда ахборот ўзлаштиришнинг мантиқий босқичлари асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни чизмачиликдан мустақил ўқув фаолиятига ижодий ёндашув, ўқитишнинг сифати ва самарадорлиги Компас 3Д, ГеоГебра, Драw а Драwинг дастурлари имкониятларидан дидактик жараёнларга фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чизмачилик дарсларида ўқувчиларни ижодий лойиҳалаш фаолиятига ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
чизмачилик фанидан ижодий график топшириқлар ўқувчиларда ижодий лойиҳалаш кўникмаларни босқичма - босқич шакллантириш, ахборот технологиясидан фойдаланишнинг ижодий график лойиҳа махсулотини яратиш  асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Компютер графикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023–йил, 27-мартдаги 68-сонли буйруғга асосан берилган № 68-435 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, чизмачилик фанини график дастурлар воситасида ўқитишнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш ва замонавий педагогик технологияларни чизмачилик фанини ўқитишда қўллаш имкониятлари яратилишига хизмат қилган;
чизмачилик фани дарсларида ўқувчиларга ижодий лойиҳалаш методикасини такомиллаштириш мақсадида, дарс машғулотларидан ташқари ўқувчиларнинг мустақил таълим жараёнларини ташкил қилиш юзасидан ижодий график топшириқлар “Муҳандислик ва компютер графикаси” фанидан амалий график топшириқларни бажариш бўйича ўқув қўлланма илмий тадқиқот ишининг маъзмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025–йил, 14-апрелдаги 136-сонли буйруғга асосан берилган № 925315 рақамли нашр рухсатномаси). Бу орқали чизмачиликдан дарсдан ташқари ўқувчиларнинг мустақил таълим ишларини ташкил этиш юзасидан лойиҳалашга оид ижодий фаолиятлари ташкил этиш имкониятларни яратишга эришилган; 
чизмачилик дарсларида ўқувчиарга ижодий лойиҳалашни ўргатиш бўйича ўқувчиларда шакилланган кўникмаларнинг ривожланганлик даражасини Тошкент кимё-технология институтида бажарилаётган (2021-2023 йилларга мулжалланган) “Маҳаллий буғдой донларидан навли ун тортиш технологиясида гидротермик ишлов бериш жаранонини такомиллаштириш” мавзусидаги лойиҳаси мазмунига сингдирилган. Натижада, чизмачилик дарсларида ўқувчилар техник детал, ўқув график ишлар ва деталлларни лойиҳалаш кўникмаларини шакллантириш имкониятлари яратилган;
 чизмачилик дарсларида ўқувчиларга ижодий лойиҳалшни ўргатиш методикасини такомиллаштириш тизими маълумотларнинг оптимал тузилмасини ишлаб чиқиш, ақлий ва ижодий қобилият ҳамда ахборот ўзлаштиришнинг мантиқий босқичларини оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Муҳандислик ва компютер графикаси” дарслик мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инноациялар вазирлигининг 2024-йил, 6-сентиябрдаги “333” сонли буйруғи). Натижада ўқувчиларга чизмачилик дарсларида ижодий лойиҳалашни ўргатиш методикасини такомиллаштириш имкони кенгайтиришга хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish