Абдирасулов Лочинбек Хусниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик жараёнда технологик маданиятни шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9060.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Расмий оппонентлар: Чоршанбиев Зафар Эсонпулатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамдамова Нозима Муқимовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг таълим-тарбия жараёнида технологик маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш ва илмий-методик жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий илмий, илмий-педагогик, илмий-методик адабиётларда технологик таълимга доир ёндашувлар таҳлили асосида талабаларда технологик маданиятнинг технологик дунёқараш, технологик тафаккур, технологик таълим, технологик этика ва технологик эстетика каби компонентлари ҳамда уни шакллантиришнинг технологиялаштириш, фанлараро интеграциялаштириш, касбий-ижодий муҳитни шакллантириш каби дидактик шарт-шароитлари аниқлаштирилган;
мактаб ўқувчиларида технологик маданиятни шакллантириш жараёнининг тузилмавий модели технологик таълимнинг дидактик имкониятлари ҳамда технологик маданиятни шакллантириш омилларини аниқлаш асосида меҳнат, график, ахборот, дизайн, тадбиркорлик, экологик, конструкторлик, коммуникативлик, маиший ва истеъмолчилик маданияти элементларини интегратив тарзда шакллантириш тизимини таълим жараёнига татбиқ этиш орқали мазмунан такомиллаштирилган;
технология дарсларида ўқувчилар технологик маданиятини шакллантириш методикаси ўқув жараёнини компетенсиявий лойиҳалаштириш фаолиятига тушунтириш-иллюстратив метод, эвристик суҳбат, ишбилармонлик ўйинлари ҳамда лойиҳалаш-конструкторлик технологиялари ҳамда рефлексив мониторинг механизмларини тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда технологик маданиятни шакллантириш методикасининг самарадорлик кўрсаткичлари таълим натижаларининг компетенсиявий талабларга мувофиқлиги, технологик фаолиятнинг амалий-ижодий даражасига ҳамда ўқувчиларнинг когнитив ва рефлексив ривожланиш динамикасига мослигига кўра педагогик мониторинг, диагностик баҳолаш ва мезонли таҳлил усуллари орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. замонавий илмий, илмий-педагогик, илмий-методик адабиётларда технологик таълимга доир ёндашувлар таҳлили асосида талабаларда технологик маданиятнинг технологик дунёқараш, технологик тафаккур, технологик таълим, технологик этика ва технологик эстетика каби компонентлари ҳамда уни шакллантиришнинг технологиялаштириш, фанлараро интеграциялаштириш, касбий-ижодий муҳитни шакллантириш каби дидактик шарт-шароитлари аниқлаштирилганлигига доир маълумотлар “Технология таълим ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи билан тасдиқланган 277-257-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, Технология фани методик таъминоти илмий маълумотлар билан такомиллашувига хизмат қилган;
мактаб ўқувчиларида технологик маданиятни шакллантириш жараёнининг тузилмавий модели технологик таълимнинг дидактик имкониятлари ҳамда технологик маданиятни шакллантириш омилларини аниқлаш асосида меҳнат, график, ахборот, дизайн, тадбиркорлик, экологик, конструкторлик, коммуникативлик, маиший ва истеъмолчилик маданияти элементларини интегратив тарзда шакллантириш тизимини таълим жараёнига татбиқ этиш орқали мазмунан такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан 11-ХТ-И 10748. “Мактабдан ташқари таълим жараёнида ўқувчиларда барқарор экологик маданиятни ривожлантириш бўйича дидактик мажмуани яратиш ва жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика институти Қорақалпоғистон филиали директори томонидан 2025-йил 29-декабрда берилган №527-сонли маълумотнома). Натижада, ўқувчилар экологик маданиятини шакллантириш жараёни технологик таълим билан интеграциялашган методик тизим билан такомиллашувига хизмат қилган;
технология дарсларида ўқувчилар технологик маданиятини шакллантириш методикаси ўқув жараёнини компетенсиявий лойиҳалаштириш фаолиятига тушунтириш-иллюстратив метод, эвристик суҳбат, ишбилармонлик ўйинлари ҳамда лойиҳалаш-конструкторлик технологиялари ҳамда рефлексив мониторинг механизмларини тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан “Технология таълим ва уни ўқитиш методикаси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи билан тасдиқланган 277-257-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, технология фанини ўқитиш жараёни технологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи инновацион методлар билан бойитилишига эришилган;
ўқувчиларда технологик маданиятни шакллантириш методикасининг самарадорлик кўрсаткичлари таълим натижаларининг компетенсиявий талабларга мувофиқлиги, технологик фаолиятнинг амалий-ижодий даражасига ҳамда ўқувчиларнинг когнитив ва рефлексив ривожланиш динамикасига мослигига кўра педагогик мониторинг, диагностик баҳолаш ва мезонли таҳлил усуллари орқали аниқлаштирилганлигига доир хулосалар ва методик тавсиялардан Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятларидаги тажриба-синов обектлари бўлган умумтаълим мактабларидаги таълим жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан 2025-йил 20-августда берилган 01/11-5-542-сонли маълумотнома). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида Технология фанини ўқитиш методикаси такомиллашувига хизмат қилган.