Шерматова Гулноза Джумакузиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Тафсири Ҳилол” асаридаги дейктик бирликларнинг прагматик хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil6715.
Илмий раҳбар: Нурманова Дилфуза Абдухамидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.07.03.
Расмий оппонентлар: Абдупаттоев Муҳаммадтоҳир Тожимаматович, филология фанлари доктори, профессор; Кабулжонова Гулбаҳор Комилжоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида илк бор муқаддас диний манба бўлмиш Қуръони Каримнинг ўзбекча тафсири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири Ҳилол” асарида дейктик бирликларни тадқиқ обекти сифатида тавсифлаш ҳамда тафсирдаги дейктик бирликларнинг прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тафсири Ҳилол” асари дискурсив материали асосида дейктик бирликларнинг лисоний имкониятлари, диний дискурсда қўлланадиган дейктик воситаларнинг семантик-функсионал табиати, уларнинг нутқ вазиятидаги ишора потенсиали аниқланиб, мулоқот субектлари оʻртасидаги ижтимоий масофа, иерархик муносабат ифодалаш функсиялари далилланган;
“Тафсири Ҳилол” асари мисолида дейктик бирликларнинг когнитив лисоний ва дискурсив нутқий моҳияти, уларнинг ўзаро диалектик муносабати аниқланиб, матннинг ост қатламида уларнинг прагматик маъно ифодалаш хусусияти асосланиб, дейктик коʻрсаткичларнинг мулоқотдаги референсиал аниқликни таъминлаш, нутқий тежамкорликка хизмат қилиш, шунингдек, имплицит мазмун яратишдаги функсионал-прагматик хусусиятлари очиб берилган;
дейктик бирликларнинг нутқий таъсир кўрсатиш имкониятлари, уларнинг диний мулоқотдаги функсионал ва прагматик роли, диний дискурсда бажарадиган коммуникатив вазифаси, лисоний ва нутқий ифода усулларидаги универсал ҳамда уларнинг дифференциал жиҳатлари очиб берилган;
“Тафсири Ҳилол” диний матнида қўлланган дейктик бирликларнинг корпус таҳлили амалга оширилиб (1–6-жилдлар танланмаси доирасида шахс, замон, социал-муомала ва дискурсив дейксисга оид; 1–5-жилдлар танланмаси доирасида макон дейксиси учун аниқ статистик қайдлар шакллантирилган), шахс, замон, макон, социал-муомала ва дискурсив дейктик бирликларнинг миқдорий жиҳатдан устун бўлган функсионал-семантик қатламлари – шахс дейксисида 1-шахс ва 3-шахс, замон дейксисида ҳозирги ва ўтган замон, макон дейксисида яқин ва узоқ макон, социал-муомала дейксисида ҳурмат-эҳтиром ва мурожаат, дискурсив дейксисда эса матннинг олдинги ва кейинги қисмларига ишора қилувчи бирликлар, уларнинг корпусдаги фоиз нисбатлари – юқори, ўрта ва нисбатан паст частотали гуруҳлар бўйича миқдорий кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тафсири Ҳилол” асари диний матнида дейктик бирликларнинг прагматик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
“Тафсири Ҳилол” материали асосида аниқланган дейктик бирликларнинг матн қуршовидаги семантик-функсионал табиати уларнинг лисоний табиати ва дискурсив вазифасига боғлиқ тарзда намоён бўлиши, уларнинг нутқ вазиятидаги ишора потенсиали матннинг референсиал яхлитлигини таъминлашда муҳим вазифа бажариши, социал-муомала ва шахс дейксисининг мулоқот субектлари оʻртасидаги ижтимоий масофа, иерархик муносабат ифодалаш хусусиятларига оид илмий хулосалар ва тавсияларидан 2022-2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сон “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2026-йил 25-июндаги МЛ01/01-102-сон маълумотномаси). Натижада диний-маърифий матнлардаги дейктик бирликларни лингвопрагматик мезонлар асосида тавсифлаш ва тизимлаштиришнинг илмий-методик асоси бойитилган;
“Тафсири Ҳилол” асари мисолида диний дискурсда дейктик коʻрсаткичларнинг имплицит мазмун яратишдаги прагматик хусусиятлари, мулоқотдаги референсиал аниқликни таъминлаш, нутқий тежамкорликка хизмат қилишига оид илмий хулосалар ва тавсияларидан 2023–2025-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида фойдаланилган (Қоʻқон давлат университетининг 2026-йил 26-июндаги 154-сон маълумотнома). Натижада грант лойиҳанинг амалий аҳамияти ортган;
дейктик бирликларнинг нутқий таъсир кўрсатиш имкониятлари, уларнинг диний мулоқотдаги функсионал ва прагматик роли, диний дискурсда бажарадиган коммуникатив вазифаси, лисоний ва нутқий ифода усулларидаги универсал ҳамда уларнинг дифференциал жиҳатлари оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурларнинг 2026-йил май ва июн ойлари сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 10-июндаги 05-09-868-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлардаги интервю ссенарийлари илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан бойитилиб, кўрсатувларнинг ижтимоий-маърифий аҳамияти сезиларли даражада ортган.