Тошева Дилбар Музаффар қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув изоҳли лугʻатларни яратишда ассоциатив тажрибанинг ўрни (инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.4.PhD/Fil6867
Илмий раҳбар: Наширова Шахноза Буриевна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Турсунали Жумаев, филология фанлари доктори, профессор; Сатимова Дилафруз Нўмонжоновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқув изоҳли луғатларни тузишда ассоциатив тажрибанинг назарий асосларини очиб бериш ва уларнинг амалий қўлланиш имкониятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ассоциатив муносабатларнинг юзага чиқишида нафақат сўз маънолари, балки улар асосида шаклланган обектив борлиқни идрок этиш, консептуаллашув жараёнлари ҳамда миллий-маданий тафаккур орқали таркиб топган нутқий тажрибанинг акс этиши муҳим омил бўлиб, бу жараён психолингвистик ёндашувнинг назарий аҳамиятини яққол намоён этиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ассоциатив семантик майдонлар ўзаро фарқланиши ўзбек тилида ҳиссий, ахлоқий, ижтимоий коннотацияланиш устунлиги; инглиз тилида прагматик ҳамда расмий ёндашувнинг етакчилиги орқали юзага чиқиши икки тилдаги ассоциатив бирликларни чоғиштириш асосида исботланган; 
инглиз ва ўзбек тилларида ўтказилган ассоциатив эксперимент натижалари ўқув луғати мақоласининг таркибий модели сўз, денотатив маъно, ассоциатив тармоқ, фразеологизм, маданий коннотация каби ўзаро боғлиқ компонентлардан иборат тузилма эканлиги мазкур ёндашув асосида исботланган;
ўзбек тилидаги ўқув луғатларда ассоциатив боғланишлар, асосан, синонимия, антонимия ва гиперонимик муносабатлар кўринишида акс эца, инглиз тилидаги ўқув луғатларда прагматик таъсир асосидаги муносабатлар ҳам берилиши икки тилдаги ўқув луғатлари таҳлили асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида ассоциатив бирликларни чоғиштирма тадқиқ қилиш қилиш бўйича олинган натижалар асосида: 
инглиз ва ўзбек тилларида ассоциатив семантик майдонлар ўзаро фарқланиши ўзбек тилида ҳиссий, ахлоқий, ижтимоий коннотацияланиш устунлиги; инглиз тилида прагматик ҳамда расмий ёндашувнинг етакчилиги орқали юзага чиқиши, икки тилдаги ассоциатив бирликларни чоғиштириш асосида исботланган илмий янгиликлардан Европа Иттифоқи томонидан 2025-2026 йилларда молиялаштирилган Эрасмус+ Интернатионал Мобилитй (КА171) лойиҳаси доирасида Павол Жозеф Šафáрик университети билан ҳамкорликда ўтказилган “Бритиш анд Америcан Студиес – Британия ва Америка тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 9-апрелдаги 06/2549-сон маъумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги ассоциатив-семантик майдонларнинг миллий-маданий ҳамда прагматик хусусиятларини қиёсий таҳлил қилишга оид илмий хулосалар ўқув жараёнига татбиқ этилиб, талабаларнинг тиллараро семантик тафовутларни англаш ва ассоциатив бирликларни таҳлил қилиш компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
ассоциатив муносабатларнинг юзага чиқишида нафақат сўз маънолари, балки улар асосида шаклланган обектив борлиқни идрок этиш, консептуаллашув жараёнлари ҳамда миллий-маданий тафаккур орқали таркиб топган нутқий тажрибанинг акс этиши муҳим омил бўлиб, бу жараён психолингвистик ёндашувнинг назарий аҳамиятини яққол намоён этиши далилланганлигига доир илмий янгиликлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида АЛМ-202310132634 – “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш (2023–2025)” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 19-майдаги 01-368-сон маъумотномаси). Натижада ассоциатив муносабатларнинг психолингвистик ва миллий-маданий хусусиятларига оид илмий хулосалар янги сўз ва атамаларнинг муқобилларини семантик ҳамда контекстуал жиҳатдан аниқлаштиришда қўлланилиб, платформанинг лингвистик базасини такомиллаштириш ҳамда атама танлашнинг аниқлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатган;
инглиз ва ўзбек тилларида ўтказилган ассоциатив эксперимент натижалари ўқув луғати мақоласининг таркибий модели сўз, денотатив маъно, ассоциатив тармоқ, фразеологизм, маданий коннотация каби ўзаро боғлиқ компонентлардан иборат тузилма асосида шаклланиб, мазкур ёндашув лексикографик бирликларни комплекс таҳлил қилишда самарали илмий-методик асос бўлиб хизмат қилиши исботланганлигига доир янгиликлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олиб борилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” Гумболд университети, Германия 2022-2025 номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 22-апрелдаги 04/1-2113-сон маъумотномаси). Натижада ассоциатив эксперимент асосида ишлаб чиқилган ўқув луғати мақоласининг таркибий модели лексикографик бирликларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда ўқув-методик материалларни такомиллаштиришда қўлланилиб, талаба ва тадқиқотчиларнинг тил бирликларини семантик, фразеологик ҳамда лингвомаданий жиҳатдан чуқур англаш компетенсиясини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга замин яратган; 
ўзбек тилидаги ўқув луғатларда ассоциатив боғланишлар, асосан, синонимия, антонимия ва гиперонимик муносабатлар кўринишида акс эца, инглиз тилидаги ўқув луғатларда прагматик таъсир асосидаги муносабатлар ҳам берилиши икки тилдаги ўқув луғатлари таҳлили асосида янгича далилланган натижаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сон “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 17-апрелдаги 11-25/261-сон маъумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги ўқув луғатларининг ассоциатив хусусиятларига оид илмий-амалий хулосалар электрон платформа мазмунини бойитиш, қиёсий таҳлил материалларини такомиллаштириш ҳамда тиллараро лексик ва прагматик тафовутларни изоҳлаш самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатган ҳамда қиёсий таҳлил натижаларининг платформада самарали акс этишини таъминлаган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish