Элмуродова Нигора Жобир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро ижтимоий-маданий ҳаётида мадрасаларнинг тарихий ўрни (1756 – 1920-йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.PhD/Tar1725
Илмий раҳбар: Бобожонова Феруза Хаётовна – тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Комилжон Раҳматович – тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Асророва Лобар Қобиловна – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.     
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Амирлик даврида мадрасаларнинг Бухоро шаҳрининг ижтимоий-маданий ҳаётидаги тарихий ўрнини комплекс тадқиқ этиш, уларнинг ташкилий тузилмаси, таълим жараёни, илмий-маърифий фаолияти, ижтимоий-функсионал вазифалари, шаҳар ҳаётидаги ўрни, вақф ва моддий таъминот тизими ҳамда давлат ва диний бошқарув билан муносабатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср бошларида Бухоро мадрасаларида таҳсил олган талабаларнинг фуқаролик мақомига кўра маъмурий-ҳуқуқий тартиблар фарқлангани аниқланиб, Россия империяси фуқароси бўлган талабаларнинг Бухорога келиши, мадрасада таҳсил олиши ва яшаши махсус рухсатнома, рўйхатга олиш ҳамда полиция назорати орқали тартибга солингани илмий жиҳатдан асосланди.
Татар талабаси Ҳусниддин ибн Зайниддинга тегишли шахсий дафтар (ХИХ аср ўрталарига оид) илк бор илмий муомалага киритилиб, унинг мазмуни асосида Бухоро мадрасаларидаги кундалик ўқув машғулотлари, талабалар билимини ўзлаштириш амалиёти ва фанлар таркиби, мантиқ фанига оид матнлар, ҳадислар, шеърлар, арифметик амаллар мавжудлиги аниқланиб, араб ва форс тилларидаги матнларга татар тилида изоҳлар берилгани ҳамда кирилл ёзуви элементларидан фойдаланилгани сингари асосларга кўра мадрасаларда кўп тилли ва кўп ёзувли илмий-маърифий муҳит шаклланганлиги далилланди.
Бухоро мадрасаларининг шаҳар маконидаги жойлашуви ҳамда уларнинг ижтимоий муассасалар билан ўзаро алоқадорлиги амирлар ҳукмронлик даврлари кесимида тизимли таснифланиб, умумий рўйхатлардан фарқли ўлароқ, айнан Манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида 106 та янги мадраса қурилгани, шу жумладан мадраса қурилишининг энг юқори чўққиси амир Абдулаҳадхон (1885–1910-йиллар) ҳукмронлигига тўғри келиб, мазкур даврда 29 та мадраса барпо этилгани, ушбу мадрасаларнинг Бухоро шаҳри маданий маконини шакллантиришдаги ўрни, шунингдек тарихий-меъморий мерос ёдгорликлари сифатидаги аҳамияти асослаб берилди.
Бухоро мадрасаларининг вақф мулки, молиявий таъминоти, таълим мазмуни ва маъмурий бошқаруви ўртасидаги ўзаро боғлиқлик комплекс таҳлил қилиниб, унинг ҳукмдорлар сиёсатига қараб ўзгариб, айрим даврларда таълим тараққиётига хизмат қилгани, кейинчалик эса инқирозга олиб келгани, амир Музаффар даврида олий мадрасаларнинг солиққа тортилгани, солиқнинг қозикалон Садриддин томонидан шаръий асослангани ҳамда амир Музаффарнинг вақф мутаваллилиги орқали вақф мустақиллиги чеклангани, шунингдек анъанавий фанлар ва шарҳ-ҳошиялар устуворлигида шаклланган таълим тизимининг вақфнома тасдиқлаш, мударрис тайинлаш ва даҳяк бериш каби жараёнлар орқали давлат-диний бошқарувга интеграциялашгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро амирлигининг ижтимоий-маданий ҳаётида мадрасаларнинг тарихий ўрнини таҳлил қилиш натижасида:
ХХ аср бошларида Бухоро мадрасаларида талабаларнинг таълим олиш жараёни ҳудудий мансублиги ва фуқаролик мақомига кўра табақалашганлиги аниқланиб, Россия империяси фуқаролари ҳамда Бухоро амирлиги фуқаролари учун алоҳида ҳуқуқий-таълимий тартиблар амал қилгани, талабаларнинг мадраса таълимига қабул қилиниши ва ўқиш жараёни рухсатнома бериш, рўйхатга олиш ҳамда маъмурий назорат механизмлари орқали тартибга солингани тўғрисидаги маълумотлар Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида кенг қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2026-йил 23-январдаги 04-05/293-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро давлат музей-қўриқхонасида гид-экскурсоводлар фаолияти учун зарур бўлган тарихий-маълумотлар базаси кенгайтирилди.
Бухоро мадрасаларининг шаҳар маконидаги жойлашуви ҳамда уларнинг ижтимоий муассасалар билан ўзаро алоқадорлиги амирлар ҳукмронлик даврлари кесимида тизимли таснифланиб, умумий рўйхатлардан фарқли ўлароқ, айнан Манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида 106 та янги мадраса қурилгани, шу жумладан, мадраса қурилишининг энг юқори чўққиси амир Абдулаҳадхон (1885–1910-йиллар) ҳукмронлигига тўғри келиб, мазкур даврда 29 та мадраса барпо этилгани, ушбу мадрасаларнинг Бухоро шаҳри маданий маконини шакллантиришдаги ўрни, шунингдек тарихий-меъморий мерос ёдгорликлари сифатидаги аҳамияти тўғрисидаги маълумотлар Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида кенг қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2026-йил 23-январдаги 04-05/293-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро давлат музей-қўриқхонасида фойдаланилаётган йўл кўрсаткичларининг мазмуни ва матнлари янгиланиб, экскурсия материалларини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилди.
татар талабаси Ҳусниддин ибн Зайниддинга тегишли шахсий дафтар (ХIХ аср ўрталарига оид) илк бор илмий муомалага киритилиб, унинг мазмуни асосида Бухоро мадрасаларидаги кундалик ўқув машғулотлари, талабалар билимини ўзлаштириш амалиёти ва фанлар таркиби, мантиқ фанига оид матнлар, ҳадислар, шеърлар, арифметик амаллар мавжудлиги аниқланиб, араб ва форс тилларидаги матнларга татар тилида изоҳлар берилгани ҳамда кирилл ёзуви элементларидан фойдаланилгани асосида мадрасаларда кўп тилли ва кўп ёзувли илмий-маърифий муҳит шаклланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон телерадиоканали томонидан эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувини ссенарийсини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 3-июндаги 26-36-21-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро мадрасаларининг тарихий-таълимий тизимига оид илмий асосланган маълумотлар кенг аудиторияга етказилиб, тингловчиларда тарихий онгни шакллантириш, мустамлакачилик сиёсатининг таълим тизимига кўрсатган таъсирини холис баҳолаш ҳамда миллий таълим тизими тарихига нисбатан танқидий ва илмий ёндашувни ривожлантиришга хизмат қилди.
Бухоро мадрасаларининг вақф мулки, молиявий таъминоти, таълим мазмуни ва маъмурий бошқаруви ўртасидаги ўзаро боғлиқлик комплекс таҳлил қилиниб, унинг ҳукмдорлар сиёсатига қараб ўзгариб, айрим даврларда таълим тараққиётига хизмат қилгани, кейинчалик эса инқирозга олиб келгани, амир Музаффар даврида олий мадрасаларнинг солиққа тортилгани, солиқнинг қозикалон Садриддин томонидан шаръий асослангани ҳамда амир Музаффарнинг вақф мутаваллилиги орқали вақф мустақиллиги чеклангани, шунингдек анъанавий фанлар ва шарҳ-ҳошиялар устуворлигида шаклланган таълим тизимининг вақфнома тасдиқлаш, мударрис тайинлаш ва даҳяк бериш каби жараёнлар орқали давлат-диний бошқарувга интеграциялашгани борасидаги маълумотлардан Ўзбекистон телерадиоканали томонидан эфирга узатилган “Миллат ва маънавият” ҳамда “Ижод завқи” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлаш жараёнида амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 3-июндаги 26-36-21-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро мадрасаларининг таълим-тарбия жараёнига оид тарихий маълумотлар илмий-оммабоп шаклда кенг жамоатчиликка тақдим этилиб, уларнинг мазкур давр таълим тизимининг ўзига хос хусусиятлари, тарихий тараққиёт жараёнлари ва ташқи сиёсий-маъмурий омилларнинг таълим соҳасига таъсири ҳақидаги билимларини кенгайтиришга, шунингдек, миллий таълим меросига нисбатан тарихий-холис ва таҳлилий қарашларни шакллантиришга хизмат қилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish