Эргашева Дилноза Мамашарифовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ алломаларининг тарбияга оид асарлари воситасида талабаларда ахлоқий маданиятни ривожлантириш асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назариуаси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2025.2.PhD/Ped 9896.
Илмий раҳбар: Имамакулова Муслима Норкуловна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01.
Расмий оппонентлар: Михсиева Азиза Шамситдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ашурова Мархабо, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шарқ алломаларининг тарбияга оид асарлари воситасида талабаларга ахлоқий маданиятни ривожлантириш асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жалолиддин Давонийнинг “Ахлоқи Жалолий” ва Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний” асарларидаги “илм-фирасат-риёзат-ахлоқ” ғояси дидактик тизими талабаларнинг конструктивистик идентитетини тизимли таҳлил қилиш натижасига кўра талабаларнинг метокогнитив фаолияти аксиологик компетенсиялари, маданий идентификацион кўникмалари асосида аниқлаштирилган;
педагогик жараёнда талабаларнинг ахлоқий маданиятини ривожлантириш модели тадқиқот парадигмасига кўра “илм-фирасат-риёзат-ахлоқ” ғояси гносеологик трансформация қилиниб педагогик қадриятлар ва инновацион тарбия технологиялари билан уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни ахлоқий тарбиялаш мазмуни Жалолиддин Давоний ва Ҳусайн Воиз Кошифий асарларидаги риёзат тарбияси ислоҳ қилиши (риёзат-руҳ-ақл)га кўра бағрикенглик, эзгулик, ҳалоллик ва адолат тамойилларини миллий ўқув дастурларига сингдириш орқали концептуал жиҳатдан бойитилган ҳамда оила-маҳалла-институт ҳамкорлигида “Ахлоқий таълимоти”ни ўрганишнинг институционал-функсионал механизмлари такомиллаштирилган;
талабаларнинг қадриятли-мотивацион ва ахлоқий тарбиясига оид контентлари самарадорлиги “илм-фирасат-риёзат-ахлоқ” ғоясидаги “Басират ва Донолик” мутаносиблигига кўра кўп босқичли критерий асосида (когнитив-илмий, интуитив-фирасий, иродавий-риёзати, ахлоқий-меъёрий) ва сифат кўрсаткичлар (метокогнитив фаолияти аксиологик компетенсиялари, маданий идентификацион кўникмалари)ни тизимини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жалолиддин Давонийнинг “Ахлоқи Жалолий” ва Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний” асарларидаги “илм-фирасат-риёзат-ахлоқ” ғояси дидактик тизими талабаларнинг конструктивистик идентитетини тизимли таҳлил қилиш воситасида талабаларда ахлоқий маданиятни ривожлантириш ижтимоий, педагогик ёндашувларга асосланган ҳолда ўз-ўзини англаш, ҳиссий-эмоционал мувозанатни шакллантириш, ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва ахлоқий қадриятларни эгаллаш, тарихий-маънавий тажрибалардан фойдаланиш зарурлигини далилловчи аниқ ўлчамли педагогик феномен эканлиги аниқлаштирилди ҳамда ушбу илмий тавсиялар педагогик таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Мактабгача таълимда этнопедагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон гувоҳномасига асосан). Натижада, талабаларнинг метокогнитив фаолияти аксиологик компетенсиялари, маданий идентификацион кўникмалари аниқлаштирилган;
педагогик жараёнда талабаларнинг ахлоқий маданиятини ривожлантириш модели тадқиқот парадигмаси асосида “илм – фирасат – риёзат – ахлоқ” консептуал ғоясининг гносеологик трансформацияси орқали педагогик қадриятлар ҳамда инновацион тарбия технологиялари билан интеграциялашган ҳолда такомиллаштирилган ҳамда мазкур илмий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази фаолиятида фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 3-декабрдаги №02/01-01-548-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг ахлоқий маданиятини шакллантиришда миллий-маънавий қадриятлар, рефлексив ёндашув ҳамда инновацион тарбия технологияларининг ўзаро уйғунлигини таъминлашга хизмат қилувчи методик механизмлар самарадорлиги оширилган;
талабаларни ахлоқий тарбиялаш мазмуни Жалолиддин Давоний ва Ҳусайн Воиз Кошифий асарларидаги риёзат тарбияси (риёзат-руҳ-ақл) мазмуни ўқув жараёнида ахлоқий қадриятли мақсадлар (ҳалоллик, адолат, виждон, меҳр-оқибат, ватанга садоқат), ахлоқий меъёрлар (садоқат, камтарлик, сабр, масъулият, одоб) ва инсоний муносабатлар даражасини баҳоловчи мезонлар асосида такомиллаштирилган ҳамда ушбу тавсиялар педагогик амалиёт жараёнига тадбиқ этилди. “Шарқ алломаларининг асарларида инсоннинг руҳий ва ахлоқий етуклиги ҳақида ўйланган ғоялар” номли дастур асосида ишлаб чиқилган ўқув дастури ва силлабус асосида яратилган “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 7-апрелдаги 2553-1869-д4дд-1д81-аеб4-4851-8345 маълумотномасига асосан). Натижада, олий педагогик таълим жараёнида “Ахлоқий таълимот”ни ўрганишнинг институционал-функсионал механизмлари такомиллаштирилган;
талабаларда ахлоқий маданиятни шакллантириш жараёнида “илм-фирасат-риёзат-ахлоқ” ғоясидаги “Басират ва Донолик” мутаносиблигига кўра кўп босқичли критерий асосида (когнитив-илмий, интуитив-фирасий, иродавий-риёзати, ахлоқий-меъёрий) ва сифат кўрсаткичлар (метокогнитив фаолияти аксиологик компетенсиялари, маданий идентификацион кўникмалари)ни тизимини ишлаб чиқишдан АИ-ХТ-0-92997рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (2025 йил 29 декабрдаги №526 грант лойиҳасидан маълумотнома). Натижада, талабаларнинг қадриятли-мотивацион ва ахлоқий тарбиясига оид контентлари самарадорлиги асосида аниқлаштирилган.