Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Отабек Ташмухамматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўзғалувчан электромагнит экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирлари ва қурилмаларни тадқиқ этиш», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T691.
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Абидов Кудрат Гайратович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирлари ҳамда қурилмаларининг математик ва компьютер моделларини ишлаб чиқиш, ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ҳамда экспериментал қурилмани яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўзғалувчан экран ўрнатилиш жойининг магнит оқими тақсимланишига таъсирини баҳолаш учун қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирларининг математик моделлари ишлаб чиқилган;
қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирлари ва қурилмаларининг математик ва компьютер моделлари ишлаб чиқилган;
қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирлари ва қурилмаларининг ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
сезгирлиги ва аниқлиги юқори ҳамда чизиқли статик тавсифларга эга бўлган қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирлари ва қурилмаларининг янги конструкциялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қўзғалувчан электромагнит экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирлар ва қурилмаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
магнитоэластик куч датчиги қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04866, 2014 й.). Натижада магнитоэластик куч датчигининг магнит тизими асосида сезгирлиги, аниқлиги ва ўзгартириш функцияси чизиқлилиги нисбатан юқори бўлган бурчак силжишни электр кучланишга ўзгартириб берадиган қурилмани яратиш имконини берган;
сезгирлиги ва аниқлиги ҳамда ўзгартириш функцияси чизиқлилиги нисбатан юқори бўлган бурчак силжишни электр кучланишга ўзгартирувчи қўзғалувчан электромагнит экранли ва тарқоқ параметрли янги қурилма “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибидаги “Тошкент” электр таъминоти дистанциясига қарашли “Раҳимов” контакт тармоғидаги компенсацияловчи юк ҳолатини назорат қилиш ва унинг носозлигини аниқлаш ҳамда ўзгариш ҳолати ҳақидаги маълумотларни олувчи қурилма сифатида қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 6 майдаги НЗД/2438-19-сон маълумотномаси). Натижада электрлашган темир йўллардаги компенсацияловчи юк мосламаси ҳолатини автоматик назорат қилиш ва уни носозлигини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ўзгариш ҳолати ҳақида маълумотларни олишга эришилган.
қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирлари ва қурилмаларининг математик моделлари ва уларни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тошкент” электр таъминоти дистанциясига қарашли “Раҳимов” контакт тармоғи участкасида компенсацияловчи юк мосламаси ҳолатини назорат қилиш ва унинг носозлигини аниқлаш ҳамда ўзгариш ҳолати хақидаги маълумотларни олиш учун жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 6 майдаги НЗД/2438-19-сон маълумотномаси). Натижада қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли магнит занжирлари ва қурилмаларини ҳисоблаш аниқлигининг ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish