Ходжаев Жамшид Абдухакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг замонавий стратегиялари”, 08.00.13-“ Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5303
Илмий раҳбари: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат сиёсати ва бошқарув академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёнида замонавий стратегияларни таҳлил қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш ҳамда халқаро тажриба асосида Ўзбекистон шароитига мос илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий инвестисияларни жалб қилишнинг замонавий стратегиялари асосида инвестициявий жозибадорлик индикаторлари тизими орқали мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг замонавий стратегиялари таркибида Ўзбекистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай ва барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган таклифлар илмий жиҳатдан асослаб берилди;
хорижий инвестисияларни жалб қилиш самарадорлигини баҳолаш шкаласи [60 дан 69 гача - паст], [70 дан 89 гача - оʻртача], [90 дан 100 гача – юқори] чегараларини баҳолаш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига хорижий инвестисияларни жалб қилишнинг 2040-йилгача бўлган даврдаги ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг замонавий стратегияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хорижий инвестисияларни жалб қилишнинг замонавий стратегиялари асосида инвестициявий жозибадорлик индикаторлари тизими орқали мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-598-сонли “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунини такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва Иқтисодий масалалар Қўмитасининг 2025-йил 23-июндаги 04/2-11-28-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалийотга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда 250 миллиард долларлик инвестицияларни ўзлаштириш, жумладан 110 миллиард доллар хорижий инвестициялар ва 30 миллиард доллар давлат-хусусий шериклик доирасидаги инвестицияларни жалб қилиш мақсад қилиб олинган;
инфратузилма лойиҳаларини кўп мезонли баҳолаш методикасини жорий этиш, соҳа кесимида намунавий рисклар матрицасини шакллантириш, йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун қиймат самарадорлигини баҳолаш таҳлилини мажбурий экспертиза элементи сифатида қўллаш ҳамда инфратузилма обектларини хорижий хусусий операторларга бошқарувга бериш бўйича махсус тармоқлараро ҳуқуқий режим консепсиясини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот таклифлари Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-537-сонли “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда инфратузилма тармоқларига хусусий инвестицияларни жалб этиш механизмларини такомиллаштиришга оид қонунчилик ташаббусларини консептуал жиҳатдан асослашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва Иқтисодий масалалар Қўмитасининг 2025-йил 23-июндаги 04/2-11-28-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши натижасида йирик инфратузилма лойиҳаларини танлаш ва баҳолаш мезонлари аниқлаштирилди, ДХШ шартномаларида рискларни тақсимлаш ва инвестиция мажбуриятларини баҳолаш бўйича тизимли ёндашув шаклланди ҳамда энергетика, транспорт ва сув хўжалиги тармоқларига хусусий, жумладан хорижий капитални жалб этиш учун прогноз қилинадиган ва шаффоф институционал муҳитни яратишга хизмат қилди;
хорижий инвестисияларни жалб қилиш самарадорлигини баҳолаш шкаласи [60 дан 69 гача - паст], [70 дан 89 гача - оʻртача], [90 дан 100 гача – юқори] чегараларини баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-598-сонли “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунини такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва Иқтисодий масалалар Қўмитасининг 2025-йил 23-июндаги 04/2-11-28-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалийотга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг инвестицион рейтингини юритиш, ҳар бир ҳудуднинг имкониятларидан келиб чиқиб, унинг инвесторлар учун жозибадорлиги янада оширилди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига хорижий инвестисияларни жалб қилишнинг 2040-йилгача бўлган даврдаги ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон иқтисодийотини узоқ муддатли ривожлантириш старегиясини амалга оширишнинг хуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва Иқтисодий масалалар Қўмитасининг 2025-йил 23-июндаги 04/2-11-28-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалийотга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг 2040-йилгача ривожлантириш консепсиясида хорижий инвестисияларни жалб қилиш йўналишларини ишлаб чиқишда асосий кўрсаткич ва параметрларни ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.