Темирова Шахло Рахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Янгиланган таълим мазмуни шароитида ОТМ талабаларининг коммуникатив маданиятини шакллантириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped12502.
Илмий раҳбари: Абдурахманова Гулнора Каландаровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ирматова Азиза Бахромовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Нафиса Шавкатовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янгиланган таълим мазмуни шароитида ОТМ талабаларининг коммуникатив маданиятини шакллантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра “коммуникатив маданият” тушунчасининг мазмуни шахснинг педагогик жиҳатдан мақсадли шакллантириладиган, психологик жиҳатдан шахслараро уйғунликни таъминлайдиган, лингвистик жиҳатдан тил компетенсияларининг ижтимоий-функсионал қўлланилишига асосланадиган ҳамда менежмент нуқтаи назаридан бошқарув самарадорлиги ва жамоавий интеграцияни таъминлайдиган интегратив касбий сифат нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасалари талабаларида когнитив, эмоционал-қадриятли ҳамда хулқий компонентлардан иборат коммуникатив маданиятни шакллантириш модели талабаларнинг аудитория, аудиториядан ташқари ҳамда мустақил фаолиятининг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини назарда тутувчи ҳамда мақсадли, ташкилий-фаолият, мазмунли-технологик, баҳолаш-натижавий блоклардан иборат мураккаб тузилмали тизимга комплекс ва кўп қиррали ёндашув асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив маданиятини комплекс баҳолаш методологияси когнитив, фаолиятли, шахсий ва рефлексив компонентларга асосланган ҳолда “юқори” (40-45), “яхши” (35-39), “ўрта”
(30-34), “паст” (0-29) даражаларининг миқдорий чегараларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
ОТМ талабаларида коммуникатив маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг мақсадга йўналтирилган ва босқичма-босқич амалга ошириладиган педагогик жараённи ифодаловчи механизмини тизимлилик, интеграция, инновацион ёндашув, рақамлашув ва аниқ баҳолаш мезонларига таянган ҳолда тизимли-институционал модел сифатида ишлаб чиқиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янгиланган таълим мазмуни шароитида ОТМ талабаларининг коммуникатив маданиятини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “коммуникатив маданият” тушунчасининг мазмунини шахснинг педагогик жиҳатдан мақсадли шакллантириладиган, психологик жиҳатдан шахслараро уйғунликни таъминлайдиган, лингвистик жиҳатдан тил компетенсияларининг ижтимоий-функсионал қўлланилишига асосланадиган ҳамда менежмент нуқтайи назаридан бошқарув самарадорлиги ва жамоавий интеграцияни таъминлайдиган интегратив касбий сифат нуқтаи-назаридан такомиллаштириш таклифи “Педагогик менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг 2026-йил 10-июндаги
01-02/1/2556-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларнинг коммуникатив маданиятини шакллантиришга доир таълим мазмуни такомиллаштирилди, касбий фаолиятда самарали мулоқот қилиш, жамоавий интеграцияни таъминлаш ва бошқарув муносабатларини тўғри ташкил этиш компетенсияларини ривожлантириш имкони яратилган;
иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасалари талабаларида когнитив, эмоционал-қадриятли ҳамда хулқий компонентлардан иборат коммуникатив маданиятни шакллантириш моделини талабаларнинг аудитория, аудиториядан ташқари ҳамда мустақил фаолиятининг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини назарда тутувчи ҳамда мақсадли, ташкилий-фаолият, мазмунли-технологик, баҳолаш-натижавий блоклардан иборат мураккаб тузилмали тизимга комплекс ва кўп қиррали ёндашув асосида такомиллаштириш таклифи “Педагогик менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг 2026-йил 10-июндаги 01-02/1/2556-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда коммуникатив маданиятни шакллантириш жараёнининг ташкилий-методик таъминоти такомиллаштирилиб, уларнинг когнитив, эмоционал-қадриятли ва хулқий компетенсияларини изчил ривожлантириш, аудитория, аудиториядан ташқари ҳамда мустақил фаолият ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлаш имкони яратилган;
талабаларнинг коммуникатив маданиятини комплекс баҳолаш методологияси когнитив, фаолиятли, шахсий ва рефлексив компонентларга асосланган ҳолда “юқори” (40-45), “яхши” (35-39),
“ўрта” (30-34), “паст” (0-29) даражаларининг миқдорий чегараларини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи “Педагогик менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг 2026-йил
10-июндаги 01-02/1/2556-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида коммуникатив маданият даражаларини (“юқори”, “яхши”, “ўрта”, “паст”) аниқ мезонлар асосида баҳолаш механизми жорий қилиниб, талабаларнинг коммуникатив компетенсияларини мониторинг қилиш, уларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таққослаш ва педагогик таъсир самарадорлигини обектив баҳолаш имкони яратилган;
ОТМ талабаларида коммуникатив маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг мақсадга йўналтирилган ва босқичма-босқич амалга ошириладиган педагогик жараённи ифодаловчи механизмини тизимлилик, интеграция, инновацион ёндашув, рақамлашув ва аниқ баҳолаш мезонларига таянган ҳолда тизимли-институционал модел сифатида ишлаб чиқиш таклифи “Педагогик менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг 2026-йил 10-июндаги 01-02/1/2556-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларида коммуникатив маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнининг назарий-методик таъминоти такомиллаштирилиб, бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив компетенсиялари, жамоада ҳамкорлик қилиш, касбий мулоқотни самарали ташкил этиш ва ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини изчил шакллантириш имкони яратилган.