Бақоев Олим Атоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Касбий таълим ташкилотларида бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш методикасини такомиллаштириш, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5315.
Илмий раҳбар: Авлияқулов Абдурашит Каримович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
Илмий кенгаш фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Холмуҳамедов Муродулло Маҳмудович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касбий таълим ташкилотларида бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий таълим ташкилотларида бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказишнинг шахсга йўналтирилган, амалий йўналтирилган, компетенсиявий методологик ёндашув ва кўргазмалилик, узвийлик ва узлюксизлик, интегратив тамойиллар асосида педагогик ва дидактик шарт шароитлари аниқланган;
касбий таълим ташкилотларида бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш модели мақсадли, ташкилий, мазмунли, таҳлилий ва баҳолаш блоклари тизимлаштирилган ҳолда такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларда “cасе студй”, 3 “W”, “Менторинг” ва “Проблем-Басед Леарнинг” таълимий методлар асосида малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш даражаси аниқланган ва унинг баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
касбий таълим ташкилотларида бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказишнинг шахсга йўналтирилган, амалий йўналтирилган, компетенсиявий методологик ёндашув ва кўргазмалилик, узвийлик ва узлюксизлик, интегратив тамойиллар асосида педагогик ва дидактик шарт-шароитлари аниқлашга доир таклифлар “Малакавий амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш” йўриқномаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 29-декабрдаги 02/02-01-637-сонли маълумотномаси). Мазкур, таклифлар касбий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини самарали ташкил этиш ва ўтказишга хизмат қилган;
касбий таълим ташкилотларида малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш модели мақсадли, ташкилий, мазмунли, таҳлилий ва баҳолаш блоклари тизимлаштирилган ҳолда такомиллаштиш бўйича тавсиялар “Малакавий амалиёт” қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 29-декабрдаги 02/02-01-637-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотда бўлажак мутахассисларни тайёрлаш сифати ошишига хизмат қилган;
бўлажак мутахассисларда “cасе студй”, 3 “W”, “Менторинг” ва “Проблем-Басед Леарнинг” таълимий методлар асосида малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси 2023-2025 йилларда амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марканинг 2025-йил 29-декабрдаги 02/02-01-637-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотларида малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш даражаси ва унинг баҳолаш мезонлари “Малакавий амалиёт” кундалиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марканинг 2025-йил 29-декабрдаги 02/02-01-637-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим муассасаларида малакавий амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш имкониятлари кенгайтирилган.