Тўхтабеков Козимбек Азимбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида Шайбоний ҳукмдорларнинг тутган ўрни (ХVI аср биринчи ярми)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Tar28
Илмий маслаҳатчи: Мавлонов Ўктам Махмасобирович - тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ДСc.03/2025.27.12.Тар.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Очилдиев Файзулла Бобоқулович - тарих фанлари доктори, профессор; Куршат Йилдирим - тарих фанлари доктори, профессор; Аминов Бобир Бомурадович - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХVI асрнинг биринчи ярмида Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида Шайбоний ҳукмдорларининг тутган ўрни ҳамда ролини ёзма манбалар мажмуаси асосида яхлит илмий тадқиқ этиш ва холисона баҳолашдан иборат. Мазкур мақсад давлат бошқаруви, ташқи сиёсат, аграр муносабатлар ҳамда шаҳар-иқтисодий ҳаёт соҳаларидаги ҳукмдорлар фаолиятини ягона тизимда кўриб чиқишни назарда тутади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шайбоний ҳукмдорларининг ҳокимият ташкил этишдаги улус-мулк тизимига таянган бошқарув модели ҳамда унинг марказлашувга интилиш билан кечган зиддиятли табиати очиб берилиб, бунда олий хон ва улус эгаси бўлган султонлар ўртасидаги ваколат тақсимоти давлат бирлигига таъсир этувчи асосий омил сифатида баҳоланган;
шайбоний-сафавий ва шайбоний-темурий муносабатларда ҳукмдорларнинг ҳарбий-дипломатик сиёсати минтақавий геосиёсий манфаатлар ҳамда мафкуравий (сунний-шиа) омилнинг узвий боғлиқлигида амалга оширилгани, бу эса Хуросон учун кураш ва чегара сиёсатининг мазмунини белгилаб бергани далилланган;
аграр муносабатларда тархон, суюрғол ва иқтў ер эгалиги ҳамда вақф институтининг ривожланишида Шайбоний ҳукмдорларининг ёрлиқ, инъом ва имтиёзлари ҳал қилувчи омил бўлганлиги манбавий далиллар асосида исботланган;
шаҳар ҳаёти, ҳунармандчилик ва ички-ташқи савдо тизимида ҳукмдорлар олиб борган солиқ ва суғориш сиёсатининг иқтисодий барқарорлик ҳамда шаҳарларнинг қайта тикланишига таъсири, жумладан Бухоро, Самарқанд ва Тошкентнинг иқтисодий-маданий марказ сифатидаги мавқейи мустаҳкамланиши аниқланган;
Шайбоний ҳукмдорлари фаолиятининг темурийлардан кейинги давр Марказий Осиё давлатчилиги узвийлигини таъминлаш ва туркий-ўзбек давлатчилиги анъанасини мустаҳкамлашдаги тарихий ўрни илмий асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шайбоний ҳукмдорларининг Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида тутган ўрнини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шайбоний ҳукмдорларининг ҳокимият ташкил этишдаги улус-мулк тизимига таянган бошқарув модели ҳамда унинг марказлашувга интилиш билан кечган зиддиятли табиати, бунда олий хон ва улус эгаси бўлган султонлар ўртасидаги ваколат тақсимоти давлат бирлигига таъсир этувчи асосий омил сифатида баҳоланганлигига оид илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони”, “Зарварақ” ҳамда “Экспедиция” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 19-августдаги 01-32/638-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий этилиши Шайбонийлар даври тарихини илмий асосда ёритиш, давлат бошқарувининг улус-мулк тизимига асосланган хусусиятларини очиб бериш, марказий ва ҳудудий ҳокимият ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш имконини берган;
шайбоний-сафавий ва шайбоний-темурий муносабатларида ҳукмдорларнинг ҳарбий-дипломатик сиёсати минтақавий геосиёсий манфаатлар ҳамда мафкуравий (сунний-шиа) омилнинг узвий боғлиқлигида амалга оширилганлиги бўйича натижалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2026-йил 18-августдаги 01-72/18-08-2026-сон маълумотномаси). Бу Шайбонийлар даври тарихини илмий асосда ёритиш, давлат бошқарувининг улус-мулк тизимига асосланган хусусиятларини очиб бериш, марказий ва ҳудудий ҳокимият ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш, ички ва ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда Темурийлардан кейинги даврда ўзбек давлатчилиги анъаналарининг тарихий узвийлигини англашга хизмат қилиш имконини берган;
аграр муносабатларда тархон, суюрғол ва иқтў ер эгалиги ҳамда вақф институтининг ривожланишида ҳукмдорларнинг ёрлиқ, инъом ва имтиёзлари ҳал қилувчи омил бўлганлигига оид илмий натижалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2026-йил 18-августдаги 01-72/18-08-2026-сон маълумотномаси). Олинган натижалар аграр муносабатлардаги устувор йўналишларни аниқлаш имконини берган;
шаҳар ҳаёти, ҳунармандчилик ва ички-ташқи савдо тизимида ҳукмдорлар олиб борган солиқ ва суғориш сиёсатининг иқтисодий барқарорлик ҳамда шаҳарларнинг қайта тикланишига таъсири, жумладан, Бухоро, Самарқанд ва Тошкентнинг иқтисодий-маданий марказ сифатидаги мавқейи мустаҳкамланганлигига оид илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони”, “Зарварақ” ҳамда “Экспедиция” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 19-августдаги 01-32/638-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ўзига хос жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган;
Шайбоний ҳукмдорлари фаолияти Темурийлардан кейинги даврда Марказий Осиё давлатчилиги узвийлигини таъминлаш ҳамда туркий-ўзбек давлатчилиги анъаналарини мустаҳкамлашда муҳим тарихий омил бўлганлиги тўғрисидаги илмий натижалардан “Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази томонидан амалга оширилган “Бухоро амирлиги қозихона маҳкамаси тарихи” номли илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (“Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий марказининг 2026-йил 17-августдаги 44/01-2026-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий этилиши марказ томонидан нашр этилган “Бухоро амирлиги қозихона маҳкамаси тарихи (ХVIII аср ўрталари – ХХ аср бошлари)” номли китобнинг илмий мазмунини ошириш имконини берган.