Улуғбекова Муниса Рахматбой қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аксиологик ёндашув асосида бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинларга методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7164.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар:  Мардонов Шукрулло Қўлдашевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаниёзов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрагимов Санжар Ўринбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксиологик ёндашув асосида бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинларга методик тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аксиологик ёндашув ва ҳаракатли ўйинлар методикасининг педагогик-психологик моҳияти қадриятларни англаш, интериоризациялаш ва шахсий-касбий фаолиятга трансформациялаш жараёнларини ҳаракатли ўйинларнинг таълимий-тарбиявий имкониятларини лойиҳалаш ва амалий қўллаш механизмлари билан функсионал уйғунлаштириш, ушбу тушунчаларнинг илмий генезиси ҳамда замонавий назарий талқинларини қиёсий таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинларга методик тайёргарлигини аксиологик ёндашув асосида шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий-педагогик омиллар, дидактик тамойиллар ва педагогик шарт-шароитлар миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни ўқув мазмунига интеграциялаш, назария ва амалиёт узвийлигини таъминлаш, талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, ҳамкорликка асосланган таълим муҳитини ташкил этиш ҳамда рефлексив фаолиятни изчил йўлга қўйиш механизмларини функсионал тизимлаштириш асосида белгиланган, методик тайёргарликнинг мотивацион-аксиологик, когнитив-мазмуний, фаолиятли-методик ва рефлексив-баҳолаш компонентлари эса уларнинг касбий-педагогик фаолиятдаги мазмуний вазифалари ва ўзаро функсионал алоқадорлигини қиёсий-педагогик таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишга методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик модели миллий ва умуминсоний қадриятларни касбий-педагогик фаолият мазмунига интеграциялашга таянган ҳолда қадриятли мақсадларни белгилаш, ўйин мазмунини аксиологик-педагогик таҳлил қилиш, методик ечимларни лойиҳалаш, ҳаракатли ўйинларни амалий ташкил этиш ҳамда натижаларни рефлексив баҳолаш босқичларининг мантиқий изчиллигини таъминлаш, уларнинг мақсадли, методологик, мазмуний, жараёнли-фаолиятли, баҳолаш-диагностик ва натижавий блоклардаги структуравий-функсионал алоқадорлигини белгилаш асосида ишлаб чиқилган;
аксиологик ёндашув асосида бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинлардан педагогик фаолиятда фойдаланишга тайёргарлигини ривожлантириш методикаси қадрият мазмунини касбий-амалий фаолиятга изчил трансформациялаш орқали такомиллаштирилган, ривожланиш жараёни қадриятли йўналтиришдан рефлексив баҳолашгача бўлган траектория сифатида белгиланган ҳамда унинг ҳар бир босқичи тегишли дидактик вазифага мувофиқ таълимий таъминот билан уйғунлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аксиологик ёндашув асосида бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинларга методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида:
аксиологик ёндашув ва ҳаракатли ўйинлар методикасининг педагогик-психологик моҳияти қадриятларни англаш, интериоризациялаш ва шахсий-касбий фаолиятга трансформациялаш жараёнларини ҳаракатли ўйинларнинг таълимий-тарбиявий имкониятларини лойиҳалаш ва амалий қўллаш механизмлари билан функсионал уйғунлаштириш, ушбу тушунчаларнинг илмий генезиси ҳамда замонавий назарий талқинларини қиёсий таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган таклиф ва хулосалар “Миллий ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрел 136-сонли буйруғи билан нашрга рухсат берилган гувоҳномаси). Натижада, ўқув қўлланма ҳаракатли ўйинларнинг қадриятли-тарбиявий мазмуни билан бойитилиб, бўлажак педагогларнинг уларни мақсадли ташкил этиш бўйича методик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинларга методик тайёргарлигини аксиологик ёндашув асосида шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий-педагогик омиллар, дидактик тамойиллар ва педагогик шарт-шароитлар миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни ўқув мазмунига интеграциялаш, назария ва амалиёт узвийлигини таъминлаш, талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, ҳамкорликка асосланган таълим муҳитини ташкил этиш ҳамда рефлексив фаолиятни изчил йўлга қўйиш механизмларини функсионал тизимлаштириш асосида белгиланган, методик тайёргарликнинг мотивацион-аксиологик, когнитив-мазмуний, фаолиятли-методик ва рефлексив-баҳолаш компонентлари эса уларнинг касбий-педагогик фаолиятдаги мазмуний вазифалари ва ўзаро функсионал алоқадорлигини қиёсий-педагогик таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялар Олий таълим муассалари ўқув жараёнига жорий этилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2025-йил 2-октябрдаги  22-01-721/22-сонли маълумотномаси). Натижада, психоемоционал зўриқишни камайтиришга хизмат қилувчи машқларни ўқув машғулотлари таркибига киритиш жараёни талабалар билан ҳамкорликда ташкил этиш жараёнини ҳамда уларнинг ўз-ўзини бошқариш, рефлексив фикрлаш ва стрессга чидамлилик компетенсияларини ривожлантириш услубларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
аксиологик ёндашув асосида бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишга методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик модели миллий ва умуминсоний қадриятларни касбий-педагогик фаолият мазмунига интеграциялашга таянган ҳолда қадриятли мақсадларни белгилаш, ўйин мазмунини аксиологик-педагогик таҳлил қилиш, методик ечимларни лойиҳалаш, ҳаракатли ўйинларни амалий ташкил этиш ҳамда натижаларни рефлексив баҳолаш босқичларининг мантиқий изчиллигини таъминлаш, уларнинг мақсадли, методологик, мазмуний, жараёнли-фаолиятли, баҳолаш-диагностик ва натижавий блоклардаги структуравий-функсионал алоқадорлигини белгилаш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Миллий ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациуалар вазирлигининг 2025-йил 14-апрел 136-сонли буйруғи билан нашрга рухсат берилган гувоҳномаси). Натижада, бўлажак педагогларда амалий машғулотларда ҳаракатли ўйинларни ўргатишга методик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи самарали методлар танлаб олинган, шунингдек, йўналтирилган машқлар билан уйғунлаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида бўлажак педагогларнинг ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишга методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик модели миллий ва умуминсоний қадриятларни касбий-педагогик фаолият мазмунига интеграциялашга таянган ҳолда қадриятли мақсадларни белгилаш, ўйин мазмунини аксиологик-педагогик таҳлил қилиш, методик ечимларни лойиҳалаш, ҳаракатли ўйинларни амалий ташкил этиш ҳамда натижаларни рефлексив баҳолаш босқичларининг мантиқий изчиллигини таъминлаш, уларнинг мақсадли, методологик, мазмуний, жараёнли-фаолиятли, баҳолаш-диагностик ва натижавий блоклардаги структуравий-функсионал алоқадорлигини белгилаш асосида ишлаб чиқилган диссертация материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиоканали “Субҳидам” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиоканали 2026-йил 2026-йил 1-июндаги 453/13-10-сон маълумотномаси). Натижада ҳаракатли ўйинларнинг қадриятли-тарбиявий имкониятлари оммалаштирилиб, бўлажак педагогларда уларни методик лойиҳалаш, педагогик ташкил этиш ва тарбиявий натижани баҳолашга оид ёндашувларнинг амалий аҳамияти кенг жамоатчиликка етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish