Мусаев Шахобиддин Шарофиддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни ижросида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий принциплари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil2013. 
Илмий раҳбар: Саидов Ҳалим Омонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистикаси ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон   журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Исомиддинов Зуҳриддин, филология фанлари номзоди; Олимов Фаррухбек Султонмуродович, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросини ёритишда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг тил сиёсатини амалга оширишдаги ўрни ва коммуникатив имкониятларини назарий ҳамда амалий жиҳатдан таҳлил қилиш, шунингдек, ОАВда давлат тилига оид ахборотни ёритишнинг самарали механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
эмпирик-дискурсив ва статистик таҳлил натижасида замонавий медианинг тилдаги лексик-семантик, функсионал-услубий янгиланишларни, жамиятдаги ижтимоий-маданий трансформация жараёнларини акс эттирувчи норматив-коммуникатив модели эканлиги аниқланган;
тил сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг мақолалар, полемик муносабатлар, ижтимоий тармоқлардаги делибератив мулоқотнинг фаоллашиши кўринишида намоён бўлувчи ижтимоий резонанс механизми исботланган;
“Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросини таъминлашда ижтимоий фикрни конструксиялаш, давлат институтларини амалий-ҳуқуқий чоралар кўришга мотивациялаш самарадорлиги медиаконтентда жанрлар диверсификацияси, гибридлашуви ва рақамли трансформацияси аспектларига боғлиқлиги исботланган;
ўзбек тилининг ижтимоий-сиёсий мақомини мустаҳкамлаш билан боғлиқ медиадискурснинг миллий бирликка таҳдид нуқталарини ғоявий-консептуал ўрганиш асосида давлат тили сиёсатини ёритиш бўйича холислик, интернационализм, ижтимоий-коммуникатив масъулият принципларига таянувчи ахборот консепсияси зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни ижросида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий принципларини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялар асосида:
эмпирик-дискурсив ва статистик таҳлил натижасида аниқланган замонавий медианинг тилдаги лексик-семантик, функсионал-услубий янгиланишларни, жамиятдаги ижтимоий-маданий трансформация жараёнларини акс эттирувчи норматив-коммуникатив модел эканлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2026-йил 3-мартдаги 24-23-04-сон маълумотномаси). Натижада давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш, давлат ва жамият ҳаётида давлат тилининг нуфузини ошириш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, давлат тилининг замонавий илм-фан тараққиётида тутган ўрни ва ролини ошириш чораларини кўриш, ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш каби вазифаларни бажаришда жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш стратегияси назарий хулосалар билан мувофиқлаштирилган;
тил сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг мақолалар, полемик муносабатлар, ижтимоий тармоқлардаги делибератив мулоқотнинг фаоллашиши кўринишида намоён бўлувчи ижтимоий резонанс механизмига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томонидан ишончли ва сифатли ахборот маконини шакллантириш ишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказининг 2026-йил 3-мартдаги 01-01-16-130-сон маълумотномаси). Натижада тилга оид мавзулар бўйича контент-стратегия ишлаб чиқиш, таҳлилий ва мултимедиавий материаллар тайёрлаш амалиётини такомиллаштириш, давлат органлари ва медиаканаллар ўртасида ахборот ҳамкорлиги механизмини ёʻлга қўйиш ҳамда жамоатчилик билан тизимли ва очиқ коммуникацияни таʼминлаш чора-тадбирларини мувофиқлаштиришга эришилган;
“Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросини таъминлашда ижтимоий фикрни конструксиялаш, шунингдек, давлат институтларини амалий-ҳуқуқий чоралар кўришга мотивациялаш самарадорлиги медиаконтентда жанрлар диверсификацияси, гибридлашуви ва рақамли трансформацияси аспектларига боғлиқлигига оид илмий-назарий хулосалардан “Маърифат” газетаси ва сайтида тил мавзусига оид материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 4-мартдаги 04-37-731-сон маълумотномаси). Натижада тил сиёсатини амалга ошириш доирасида эълон қилинган мақолаларнинг жанр нуқтайи назаридан ранг-баранглиги, ахборотни янги мултимедиавиy ечимларда бериш интенсивлиги, анъанавиy форматларни янги платформаларга трансформацияси таъминланган;
ўзбек тилининг ижтимоий-сиёсий мақомини мустаҳкамлаш билан боғлиқ медиадискурснинг миллиy бирликка таҳдид нуқталарини ғоявий-консептуал ўрганиш асосида далилланган давлат тили сиёсатини ёритиш бўyича холислик, интернационализм, ижтимоиy-коммуникатив масъулият каби принципларга таянувчи ахборот консепсияси зарурати тўғрисидаги муҳим фикр-мулоҳазалардан “Янги Ўзбекистон” газетасида “Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросини таъминлашга қаратилган мақолаларни таyёрлашда фоyдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2026-yил 3-мартдаги 24-13-04-сон маълумотномаси). Натижада давлат тили масалаларини ёритиш ишлари бирёқлама ёндашувларга йўл қўyмаслик, таҳлилий ва мувозанатли дискурсни шакллантириш, миллатлараро тотувлик ва ижтимоиy барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи конструктив медиамуҳит яратиш нуқтаyи назаридан қайта кўриб чиқилди, мавзуга оид мақолалар мазмуни такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish