Назарова Нилуфар Рахматбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7099.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Хаджаева Мақсуда Султоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамадалиев Камолиддин Раҳматуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик мазмуни АИ билан ишлаш фаолиятини “педагогик мақсад – восита танлови – промпт конструксияси – натижани верификация қилиш – дидактик трансформация – индивидуал мослаштириш – рефлексив педагогик талқин” алгоритми асосида структуравий-функсионал ташкил этиш ҳамда мазкур жараёнларни педагогик, психологик, дидактик ва методик ёндашувлар билан интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларда сунъий интеллект воситаларидан мақсадли ва масъулиятли фойдаланиш кўникмаларининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар уларнинг педагогик функсияси ва таъсир йўналишига кўра мотивацион-касбий, когнитив-аналитик, этик-меъёрий, рақамли-технологик ҳамда методик-ташкилий гуруҳларга таснифланган, мазкур омилларнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги ҳамда кўникмалар ривожланишига дифференциал таъсир хусусиятлари касбий-педагогик вазиятларда намоён бўлиш ҳолатларини комплекс диагностик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик модели педагогик шарт-шароитлар ҳамда АИ билан ишлаш фаолиятининг дидактик босқичлилиги асосида мақсадли, мазмун, жараёнли, баҳолаш ва натижавий блокларнинг структуравий-функсионал алоқадорлигини таъминлаш, методик жараённинг мотивацион-диагностик, когнитив-методик, амалий-лойиҳавий ва рефлексив-баҳолаш босқичларига педагогик промптлар, дифференциал топшириқлар, АИ асосидаги таълимий контент яратиш ҳамда рефлексив қайта алоқа воситаларини уларнинг дидактик функсиясига мувофиқ интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари АИ билан педагогик фаолиятнинг мазмуний-функсионал тузилмасига таянган ҳолда индикаторларни операционаллаштириш, уларнинг мезонлар билан функсионал мувофиқлигини таъминлаш ҳамда ривожланганлик даражаларини кузатиладиган фаолият дескрипторлари орқали дифференциал тавсифлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик мазмуни АИ билан ишлаш фаолиятини “педагогик мақсад – восита танлови – промпт конструксияси – натижани верификация қилиш – дидактик трансформация – индивидуал мослаштириш – рефлексив педагогик талқин” алгоритми асосида структуравий-функсионал ташкил этиш ҳамда мазкур жараёнларни педагогик, психологик, дидактик ва методик ёндашувлар билан интеграциялаш орқали аниқлаштирилган илмий хулоса ва таклифлардан Жиззах политехника институти илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли илмий-амалий лойиҳани амалга ошириш жараёнида қўлланилган (Жиззах политехника институтининг 2026-йил 8-июндаги 03-410-326-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган модел бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув мотивациясини ошириш, амалий фаолиятга йўналтирилган кўникмаларини ривожлантириш ҳамда уларни таҳлилий баҳолаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
бўлажак педагогларда сунъий интеллект воситаларидан мақсадли ва масъулиятли фойдаланиш кўникмаларининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар уларнинг педагогик функсияси ва таъсир йўналишига кўра мотивацион-касбий, когнитив-аналитик, этик-меъёрий, рақамли-технологик ҳамда методик-ташкилий гуруҳларга таснифланган, мазкур омилларнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги ҳамда кўникмалар ривожланишига дифференциал таъсир хусусиятлари касбий-педагогик вазиятларда намоён бўлиш ҳолатларини комплекс диагностик баҳолаш асосида аниқлаштирилган илмий хулоса ва тавсиялар “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 1-апрелдаги 69-О-сонли буйруғи билан нашрга рухсат этилган). Натижада, мазкур платформа ўқитувчиларга дарс жараёнида ўқувчиларнинг қизиқишлари, индивидуал эҳтиёжлари ва когнитив хусусиятларига мос таълим материалларини сунъий интеллект ёрдамида шакллантириш, ўқувчиларнинг диққатини жалб этиш ва ўқув фаоллигини ошириш имконини яратган;
бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик модели педагогик шарт-шароитлар ҳамда АИ билан ишлаш фаолиятининг дидактик босқичлилиги асосида мақсадли, мазмун, жараёнли, баҳолаш ва натижавий блокларнинг структуравий-функсионал алоқадорлигини таъминлаш, методик жараённинг мотивацион-диагностик, когнитив-методик, амалий-лойиҳавий ва рефлексив-баҳолаш босқичларига педагогик промптлар, дифференциал топшириқлар, АИ асосидаги таълимий контент яратиш ҳамда рефлексив қайта алоқа воситаларини уларнинг дидактик функсиясига мувофиқ интеграциялаш асосида такомиллаштирилган илмий хулоса ва тавсиялар “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 1-апрелдаги 69-О-сонли буйруғи билан нашрга рухсат этилган). Натижада, бўлажак педагогларда сунъий интеллект воситаларидан таълимий контент яратиш, индивидуал топшириқлар ишлаб чиқиш, дарс жараёнини лойиҳалаш, ўқувчи фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва педагогик таҳлил қилиш кўникмаларини она тили ва ўқиш саводхонлиги таълими мазмунига татбиқ этишнинг методик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак педагогларда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари АИ билан педагогик фаолиятнинг мазмуний-функсионал тузилмасига таянган ҳолда индикаторларни операционаллаштириш, уларнинг мезонлар билан функсионал мувофиқлигини таъминлаш ҳамда ривожланганлик даражаларини кузатиладиган фаолият дескрипторлари орқали дифференциал тавсифлаш асосида такомиллаштирилган илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиоканали “Субҳидам” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиоканали 2026-йил 2026-йил 1-июндаги 452/13-10-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда рақамли-методик саводхонлик, промпт яратиш маданияти, АИ натижаларини танқидий текшириш ва педагогик мослаштириш кўрсаткичларини ўқув қўлланма мазмунига сингдириш орқали методик таъминот такомиллаштирилган.