Тоштемирова Ситора Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ранглар семантикаси ва уларнинг тадриржий тараққиёти (инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4705.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Бахриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01.
Расмий оппонентлар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Жавлон Ёрматович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида ранг ифодаловчи лексемаларнинг тадрижий тараққиёти билан боғлиқ юзага келган миллий маданий семалар, уларнинг рақамли эквивалентларини аниқлаш, ранг семантик моделларинининг маданиятлараро мулоқот тутган ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида таянч ранг номлари оқ → сариқ → қизил → яшил → кўк → кулранг → қора кетма-кетлиги этимологик жиҳатдан ягона семантик асос оловга бориб тақалиши қадимги инглиз тилидаги бҳлег, блæc, блаc (куймоқ, куйган), қадимги туркий тилдаги олов, чўғ, қўр, қора куя сўзлари билан боғлиқ бўлиб, “ёруғлик” (оқ, сариқ) – “иссиқлик” (қизил) – “илиқлик” (кўк, яшил) – оловдан қолган чўғ “қурум”, “қўр” (қора) гача бўлган тадрижий йўлни босиб ўтгани тизимли қиёсий ўрганиш орқали диахроник аспектда асосланган;
турли генетик асосли инглиз ва ўзбек тилларида ранг номлари семантик жиҳатдан кўпқатламли ва динамик хусусиятга эга бўлиб, конверсия, метонимия таъсирида семантик кенгайиши, торайиши, яъни муайян даврда эзгулик ёки жўшқинлик рамзи бўлган рангнинг даврлар ўтиши билан салбий тушунчанинг рамзига айланиши, бу эса маданиятлараро муносабатлар ва таржима жараёнларида рангга алоқадор консептуал, рамзий маънолар, маданий кодларнинг алмашинувига олиб келиши қора (блаcк), оқ (wҳите), қизил (ред), яшил (греен), кўк (блуе) ранглари мисолида очиб берилган;
маданий код ҳисобланган ранг лексемаларининг маданият вакиллари томонидан келишилган субектив баҳо, ижобий ёки салбий муносабат, ҳолатга оид рамз сифатидаги хусусиятлари қизил(ред) рангнинг “жўшқинлик”, “ёшлик”, “хавф”; қора (блаcк) рангнинг “мотам”, “фожиа”, “ёвузлик”, “улуғворлик”, “сирлилик”, “ирқ, насабга хос”; яшил (греен) рангнинг “ёш”, “тетик”, “тўсиқсиз”, “тоза”, “соф”, “хом”, “моҳир” белгиларини кодлаши мисолида асосланган;
турли маданиятларда рангларнинг коннотатив маънолари, кодларининг турлича эканидан келиб чиқиб рангни визуал тилга айлантириш, рангларга хос семаларни интуитив идрок этишга қаратилган Ранг семантик харитаси (“Семантиc Cолор Мапп”)ларни тузиш, корпус лингвистикаси, когнитив тилшунослик, семантик моделлаштириш, Берлин-Кай назарияси, лингвомаданий код назарияси, замонавий рақамли тилшунослик методлари асосида рангларда акс этган ахборотни формал моделлар орқали ифодалашга доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида ранг лексикасини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида танч ранг номлари оқ → сариқ → қизил → яшил → кўк → кулранг → қора кетма-кетлиги этимологик жиҳатдан ягона семантик асос оловга бориб тақалиши таҳлилига доир хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг маълумотномаси). Натижада инглиз ўзбек тилларида ранг лексикасининг тарихий-этимологик илдизлари ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берган;
турли генетик асосли инглиз ва ўзбек тилларида ранг номлари семантик жиҳатдан кўпқатламли ва динамик хусусиятга эга бўлиб, конверсия, метонимия таъсирида семантик кенгайиши, торайиши жараёнлари таҳлилига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг маълумотномаси). Натижада таҳлил қилинаётган тилларда ранг лексикасининг консептуал, коннотатив маънолари ва маданиятлараро муносабатда уларни қўллаш бўйича кўникмалар билан бойитилган;
маданий код ҳисобланган ранг лексемаларининг маданият вакиллари томонидан келишилган субектив баҳо, ижобий ёки салбий муносабат, ҳолатга оид рамз сифатидаги хусусиятлари юзасидан олиб борилган таҳлил натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026 йил 20 январдаги 01-33/51-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.