Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғафуров Жахонгир Кабуловичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Йигириш технологик жараёнларининг хусусиятларини инобатга олиб ипнинг механик кўрсаткичларини прогноз қилиш ва баҳолаш», 05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари бўйича).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 3030.09.2014/В2014.5.Т340.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, 16.07.2013.T.06.01.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жуманиязов Кадам, техника фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори; Ашнин Николай Михайлович, техника фанлари доктори, профессор; Султанов Карим Султонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Нaмaнгaн муҳaндислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: ипнинг механик хосса кўрсаткичларини йигиришнинг технологик жараёнлари хусусиятларини инобатга олиб, прогноз қилиш ва баҳолашнинг илмий асосларини яратиш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қайишқоқлик назариясини қўллаб ипнинг чўзувчи куч ва буровчи момент таъсирида унинг механик хоссаларини ўзгарувчанлиги ҳамда анизотропиясини ҳисобга олиб содир бўлувчи деформациясини аниқловчи математик модели ишлаб чиқилган;

ипнинг структуравий тузилишини инобатга олиб унинг статик ва динамик юкланганда деформацияланишини аниқлашда Кельвин моделининг вақт ичида ўзгарувчан параметрли моделини қўллаш тўғрилиги илмий асосланган;

ҳалқали машинада йигирилган ип физик-механик хосса кўрсаткичларининг йигириш машинаси кинематик ва технологик ишчи режимига боғлиқлиги аниқланган;

ҳалқали машинада йигирилган ипнинг зўриққан-деформацияланган ҳолати бўйича ички нотекислигини камайтиришга, пишитиш учбурчагининг шакли ва ўлчамларини ўзгартириш орқали эришилган;

йигириш камераси параметрларини ўзгартириш йўли билан пневмомеханик ипнинг механик кўрсаткичларини бошқариш имкониятлари аниқланган;

ипнинг механик характеристикaларини унинг чўзилиб буралгандаги зўриққан-деформацияланган ҳолати билан прогноз қилиш ва баҳолаш қонунийлиги исботланган;

толали пилтача энининг йигириш камераси айланишлар частотасига ва ипнинг чизиқли зичлиги ҳамда илашиш коэффициентига боғлиқлиги аниқланган;

ҳалқали ва пневмомеханик ип структуравий тузилиши шаклланишининг шароитларини яхшилаш учун йигириш машиналари ишчи органларининг янги конструкциялари яратилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: диссертация натижалари «Ўзбекенгилсаноат» ДАК тасарруфидаги «Uztex Shovot» МЧЖ қўшма корхонаси, ҳамда «Elite Stars Textile» МЧЖ корхонасида жорий  қилинган («Ўзбекенгилсаноат» ДАК нинг 2015 йил 21 майдаги жорий қилинганлик далолатномаси № ШС-13-1300). Иқтисодий самара қуввати йилига 5000 тонна бўлган йигирув корхоналарида битта G35 русумли ҳалқали йигириш машинасида йилига 994168 минг сўм ёки 1 кг ҳалқали йигирилган ипга 198,8 сўм ҳамда битта TQF-268 русумли пневмомеханик йигириш машинасида йилига 755664 минг сўм ёки 1 кг пневмомеханик ипга 151,1 сўмни ташкил этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish