Махсумов Мақсуд Махмут ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ижодида нафс мавзуси бадиияти”, 10.00.02 – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4348.
Диссертация бажарилган муассаса: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Муҳаммадиев Аҳаджон Маҳмудович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01. 
Расмий оппонентлар: Нуриддинов Шаҳобиддин Бобоёрович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Раззоқов Алишер Абдузоҳидович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий ижодида нафс консепсиясининг назарий-фалсафий асосларини аниқлаш, ушбу тушунчанинг шоир лирик мероси ва достонларидаги бадиий-рамзий талқинларини тадқиқ этиш ҳамда нафснинг ижтимоий, ахлоқий ва ирфоний моҳиятини яхлит тизим сифатида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нафс тушунчаси, “Маҳбуб ул-қулуб”даги ижтимоий-синфий тоифалар (подшоҳ, олим, қози) ва “Муножот”даги ирфоний ҳолатларнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги сифатида далилланган;
“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги нафс иллатлари (ҳасад, кибр, ҳирс) ифодаланган рамзий тимсоллар (ит, аждарҳо, дев, қул)нинг бадиий-ирфоний мазмуни тизимлаштирилиб, уларнинг “тазкияти нафс” (нафсни поклаш) жараёнидаги фаол иштироки исботланган;
Навоий достонларидаги бош қаҳрамонлар (Фарҳод, Мажнун, Искандар) ва уларнинг муқобил образлари (Хусрав, Ибн Салом) ўртасидаги тўқнашувлар “ақл ва нафс мувозанати” нуқтайи назаридан қиёсий-типологик таҳлил этилиб, нафснинг ижтимоий-сиёсий ва руҳий-ирфоний кўринишлари бир-бири билан корреляцияда экани кўрсатиб берилган;
шоир ижодида нафсни ўлдириш эмас, балки уни руҳий қувватга (Буроққа) айлантириш механизми бўлган “риёзат”, “қаноат” ва “тавба” каби тушунчаларнинг ирфоний ва руҳоний мақоми замонавий ёндашувлар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ижодида нафс мавзуси бадииятини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нафс тушунчаси “Маҳбуб ул-қулуб”даги ижтимоий-синфий тоифалар (подшоҳ, олим, қози) ва “Муножот”даги ирфоний ҳолатларнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги сифатида далилланганлигига оид илмий хулосаларидан Оъзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йиллар давомида бажарилган РЕП-25112021/113 – сонли “УзУДТ: Оъзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги халқаро илмий лойиҳада фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий университетининг 2026-йил, 20-майдаги № 04/11-12353-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот Алишер Навоий ижодида нафс мавзусининг бадиий талқинини янгича кўриш имконини бериб, ўзбек адабиётшунослигига ўзига хос ёндашув ва талқинлар олиб кирган;
“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги нафс иллатлари (ҳасад, кибр, ҳирс) ифодаланган рамзий тимсоллар (ит, аждарҳо, дев, қул)нинг бадиий-ирфоний мазмуни тизимлаштирилиб, уларнинг “тазкияти нафс” (нафсни поклаш) жараёнидаги фаол иштироки исботланганлигига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2023–2025-йилларда амалга оширилган АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интелект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 19-майдаги 01-367-сонли маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий шеъриятининг бадиий ва маънавий бойлигини очиб бериш орқали ушбу тадқиқот мавзусининг адабий ва фалсафий аҳамиятини янада мустаҳкамлаган;
Навоий достонларидаги бош қаҳрамонлар (Фарҳод, Мажнун, Искандар) ва уларнинг муқобил образлари (Хусрав, Ибн Салом) ўртасидаги тўқнашувлар “ақл ва нафс мувозанати” нуқтайи назаридан қиёсий-типологик таҳлил этилиб, нафснинг ижтимоий-сиёсий ва руҳий-ирфоний кўринишлари бир-бири билан корреляцияда экани кўрсатиб берилганлигига оид материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда олиб борилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексиони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг маълумотномаси). Натижада Хамса достонларидаги нафснинг ижтимоий-сиёсий ва руҳий-ирфоний кўринишларининг бир-бири билан корреляцияда эканлиги билан боғлиқ илмий хулосалар берилишига эришилган;
шоир ижодида нафсни ўлдириш эмас, балки уни руҳий қувватга (Буроққа) айлантириш механизми бўлган “риёзат”, “қаноат” ва “тавба” каби тушунчаларнинг ирфоний ва психологик мақоми замонавий ёндашувлар асосида тадқиқ этилганлиги тўғрисидаги қарашларидан 2025-йил 24-декабр куни “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг “Файзли кун” мусиқий дам олиш дасутури сенарийларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканлли”нинг 2026-йил 22-январдаги №17-05/22-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар инсонни энг катта душмани унинг нафси эканлиги, агар киши ўз нафсини жиловлаб уни тарбияласа, ўзининг муносиб мақомига эга бўла олиши ва кишилик жамияти учун фойда келтириши ҳамда эзгулик, поклик, саховат ва диёнат каби бир қатор аброрларга хос фазилатлар билан камолотга эришиши ғояларидан баҳраманд бўлиб, кўрсатувнинг мазмун жиҳатидан янада бойишига хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish