Бобозарипова Малоҳат Эргаш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Феъл-атвор лексемалари тезаурусини тузиш тамойиллари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil.46.34.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Суярова Наргиза Юлдошевна, филология фанлари фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамроева Шаҳло Мирджоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи лексемаларнинг тезаурусини тузиш тамойилларини ишлаб чиқиш ва ўзбек тилидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи лексемалар тезаурусининг лингвистик таъминотини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
феъл-атвор ифодаловчи лексемаларнинг семантикасини ёритиш ҳамда лексемалараро мазмуний муносабатларни аниқлашда семантик майдон (ижобий, салбий, контекстуал) асосидаги тезаурусни яратиш муҳим лингвистик қийматга эга эканлиги очиб берилган;
семантик майдон тезаурус модели (Л = {М (C, Д), Э, Р, С}, Л = {М(C,Д,Cтх), Э, Р, С}) асосида феъл-атвор ифодаловчи лексемаларнинг маъновий таркиби: парадигматик (синоними, антоними, гипоними, гипероними ва коллокацияси) ҳамда синтагматик (субекти, предикатив алоқаси, обекти) каби белгилари аниқланган;
ўзбек тилидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи лексемалар семантик майдон назарияси асосида текширилиб, уларнинг маъновий майдонлари (ахлоқий, идрокий, иродавий, руҳий-ҳиссий, ижтимоий муносабат, инсон хатти-ҳаракати, муомала ва мулоқот билан алоқадор шахс феъл-атворларини ифодаловчи субмайдонлар) аниқланган ва уларнинг семантик майдон назарияси асосидаги тезаурус модели Л = {М(C, Д(а)), Э(э⁻), Р,С}, Л = {М(C, Д(х/ҳ)), Э(э⁰), Р,С}, Л = {М(C, Д(и/р)), Э(э⁺), Р,С} )ишлаб чиқилган;
феъл-атвор ифодаловчи лексема сенсетлари: [{ҳалол → виждонли → инсофли → адолатли}; {адолатли → одил → холис}; {холис → бетараф}], [{меҳрибон → ғамхўр → раҳмдил → бағрикенг → мурувватли}; {мурувватли → саховатли → сахий → инсонпарвар}; {инсонпарвар → элпарвар → ватанпарвар}] кабилар тўпланиб, тезаурус луғат учун манба шакллантирилган, ўзбек тилидаги феъл-атвор ифодаловчи лексемалар тезаурусининг лингвистик базаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дунё ва ўзбек тилидаги электрон луғатлар яратиш муаммоларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
феъл-атвор ифодаловчи лексемаларнинг семантикасини ёритиш ҳамда лексемалараро мазмуний муносабатларни аниқлашда семантик майдон асосидаги тезаурусни яратиш муҳим лингвистик қийматга эга эканлигига оид назарий фикрлар ҳамда фактик материаллар асосида мазкур тадқиқот ишининг натижаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда олиб борилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-октябрдаги 01/4-4680-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида лексемаларнинг контекстда тўғри қўлланиши, талаффуз аниқлиги, ёзма ва оғзаки нутқнинг муҳим кўрсаткичлари – нутқ тезлиги, равонлик ва интонацияни ривожлантириш имкониятлари янада кенгайган;
ўзбек тилидаги шахс феъл-атворини ифодаловчи лексемалар семантик майдон назарияси асосида текширилган ва уларнинг маъновий майдонлари ҳамда парадигматик қаторлари аниқланганлиги, ушбу лексемаларни тил соҳибининг лисоний онги, тафаккури билан алоқадорлигини семантик майдон назарияси асосидаги тезаурус луғат моделидан келиб чиқиб, тавсифлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланганлигига доир маълумотлардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-апрелдаги 04/1-2095 -сонли маълумотномаси). Натижада, сўз маъноси ва корпус тузиш билан боғлиқ масалалар ва бадиий матнларда инсон феъл-атворининг қандай ифодаланиши масалалари ҳам мукаммаллашган;
семантик майдон тезаурус модели асосида феъл-атвор ифодаловчи лексемаларнинг маъновий таркиби (асл маъноси, кўчма маъноси), синоними, антоними, гипоними ва гипероними коллокацияси каби белгилари текширилганлиги ҳақидаги маълумот натижаларидан “Қаҳқадарё” телеканалида эфирга узатилган “Файзли кун” номли дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 17-октябрдаги 17-05/146-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу дастур учун тайёрланган маълумотларнинг мазмун кўлами кенгайган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.