Бекназаров Хуршид Қахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мусиқа ўқитувчиларнинг мусиқий компетентлигини ўзбек халқ чолғулари воситасида ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9806.
Илмий раҳбар: Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мулладжанов Давлат Мавланович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент; Киямов Нишан Садикович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий чолғулар воситасида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий компетентлигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг ритмик-аудитив идроки, аналитик-рефлексив мусиқий тафаккур ва чолғуда ижрочилик компетенсиясини комплекс ривожлантиришга йоъналтирилган, мусиқани тинглаш ва куйлаш, ритмик ҳаракат, мусиқий-таҳлилий фаолият ва миллий чолғу ижрочилигини оъзаро уйғунлаштиришга асосланган “Ритм”, “Танқидий фикрлаш ва таҳлил”, “Чолғуни ўрганаман” муаллифлик педагогик технологиялари ишлаб чиқилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий компетентлигини ўзбек халқ чолғулари воситасида ривожлантириш мазмуни чолғу ижрочилигига оид фанлараро мазмуний континуум, спирал-интегратив ўзлаштириш ва назария-ижро-интерпретация кетма-кетлигини таъминловчи дидактик узвийлик механизмларини ўқув жараёнига татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
ўзбек халқ чолғулари воситасида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий компетентлиги когнитив, ижрочилик, ижодий ва рефлексив компонентларнинг функсионал уйғунлиги, уларнинг назарий англаш, амалий ижро, бадиий-ижодий талқин ва ўз фаолиятини рефлексив баҳолаш жараёнларида изчил намоён бўлишини таъминлаш асосида ривожлантирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий компетентлигини ўзбек халқ чолғулари воситасида ривожлантириш модели миллий чолғу ижрочилиги, виртуал таълим муҳити ва рақамли-амалий фаолиятнинг мазмуний, технологик ҳамда рефлексив интеграциясини таъминловчи гибрид-интегратив педагогик механизм асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий компетентлигини ўзбек халқ чолғулари воситасида ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг ритмик-аудитив идроки, аналитик-рефлексив мусиқий тафаккур ва чолғуда ижрочилик компетенсиясини комплекс ривожлантиришга йоъналтирилган, мусиқани тинглаш ва куйлаш, ритмик ҳаракат, мусиқий-таҳлилий фаолият ва миллий чолғу ижрочилигини оъзаро уйғунлаштиришга асосланган “Ритм”, “Танқидий фикрлаш ва таҳлил”, “Чолғуни ўрганаман” муаллифлик педагогик технологиялари ишлаб чиқилган ва таклифлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих майдони” кўрсатувини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 26-мартдаги 01-33/198-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий-назарий фанларни мустаҳкамлаш, таҳлил этиш, ижро кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий компетентлигини ўзбек халқ чолғулари воситасида ривожлантириш мазмуни чолғу ижрочилигига оид фанлараро мазмуний континуум, спирал-интегратив ўзлаштириш ва назария–ижро–интерпретация кетма-кетлигини таъминловчи дидактик узвийлик механизмларини ўқув жараёнига татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган таклифлар “Ансамбл синфи” (дуторчилар ансамбли учун) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълим ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 27-мартдаги 01/01-01-203-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг чолғу ижрочилиги билан боғлиқ фанларни ўзлаштириш, ижро кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўзбек халқ чолғулари воситасида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий компетентлиги когнитив, ижрочилик, ижодий ва рефлексив компонентларнинг функсионал уйғунлиги, уларнинг назарий англаш, амалий ижро, бадиий-ижодий талқин ва ўз фаолиятини рефлексив баҳолаш жараёнларида изчил намоён бўлишини таъминлаш асосида ривожлантиришга оид таклифлар “Махсус чолғу” (дутор чолғуси учун) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълим ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 27-мартдаги 01/01-01-203-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг миллий чолғулар воситасида мусиқий компетентлигини ривожлантиришда якка ва табақалаштирилган дарс машғулотларининг методик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мусиқий компетентлигини ўзбек халқ чолғулари воситасида ривожлантириш модели миллий чолғу ижрочилиги, виртуал таълим муҳити ва рақамли-амалий фаолиятнинг мазмуний, технологик ҳамда рефлексив интеграциясини таъминловчи гибрид-интегратив педагогик механизм асосида такомиллаштириш хусусида тавсиялар “Виртуал маданият маркази” лойиҳаси ҳттпс://виртуалмаданият.уз/рубоб1/ таркибига кирувчи дутор ижрочилигини ўзлаштиришга доир 5 та намунавий онлайн видео дарс машғулотлари тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 30-мартдаги 03-11-06-1032-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг дутор ижрочилиги малакаларини такомиллаштириш орқали индивидуал ривожлантиришга эришилган.