Равшанов Шоҳжахон Акмалжон ўғлининг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув билан иситиш тармоқларида иссиқлик ва масса кўчиши жараёнларини математик моделлаштириш”, 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/FM1150.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ҳамдамов Музаффар Муҳиддинович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.05/2025.27.12.Т/FM.10.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Жамол физика – математика фанлари доктори, профессор.
Ҳожиев Сафар физика – математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект маркази” илмий тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қувурлар ва иситиш тизимларида кечувчи гидротермик жараёнларни тавсифловчи математик моделлар ва сонли усулларни яратиш ва уларни турли оқим режимларида иссиқлик ва масса ва иссиқлик алмашинуви қонуниятларини тадқиқ этишга қўллашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
диаметри ўзгарувчан қувурларда суюқликнинг оқим тезлиги, босими ва ҳароратининг йўл-йўлакай ўзгаришини тавсифловчи квази бир ўлчовли стационар модел ишлаб чиқилган ва сонли натижалар олинган;
ўққа нисбатан симметрик қувурнинг бошланғич қисми учун суюқлик динамик ёпишқоқлиги, иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти ва солиштирма иссиқлик сиғимининг ҳароратга боғлиқ бўлган ва бўлмаган ҳоллари учун ламинар оқим режимига мос математик моделлар ҳамда уларни ечиш учун СИМПЛЕ усули асосидаги сонли алгоритм ишлаб чиқилган;
турбулентликнинг замонавий модели асосида қувурнинг бошланғиш ноизотермик қисмида турбулентликнинг кинетик энергияси ва диссипациясининг динамикаси тадқиқ этилди ҳамда турбулент диффузия ҳисобига Нусселт сонининг ламинар режимга нисбатан жадал барқарорлашиши исботланган;
яратилган сув билан иситиш тизими замонавий радиаторининг 3Д-модели суюқлик оқимларининг сексиялар бўйлаб нотекис тақсимланиши ва тизимнинг самарасиз соҳаларини аниқлаш учун қўлланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Сув билан иситиш тармоқларидаги иссиқлик ва масса кўчиши жараёнларини математик моделлаштириш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
қувур тармоқларида иссиқлик ва масса кўчишини ифодаловчи такомиллаштирилган математик модел ва ҳисоблаш алгоритмлари “Бухоро сув таъминоти” АЖ объектларига жорий этилган (“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг 06.03.2026 йилдаги №383-сонли маълумотномаси). Натижада марказий сув таъминоти қувурларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни (авария ҳолатларини) олдиндан башорат қилиш имконияти яратилган бўлиб, тизимдаги босим йўқотишларини 3–4 %, иссиқлик йўқотишларини 4–5 % камайтиришга ҳамда тизимнинг умумий самарадорлигини 4–5 % оширишга эришилган;
ўзгарувчан кесимли қувурларда иссиқлик-масса кўчиши жараёнларини ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот “Бухоро сув таъминоти” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг 06.03.2026 йилдаги №383-сонли маълумотномаси). Натижада ўзгарувчан диаметрли ва мураккаб релефли қувур тизимларини лойиҳалашда гидравлик ва иссиқлик параметрларини аниқлаш жараёни автоматлаштирилган ҳамда таклиф этилган квази бир ўлчовли ёндашув ҳисобига ҳисоблаш вақтини 5-10 фоизга қисқартириш имконияти яратилган.