Хайдарова Камола Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “В.З. Власовнинг вариацион принципи асосида эластик муҳит қатламида жойлашган тўсиннинг кучлар таъсирида динамикасининг таҳлили” 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т5813
Илмий раҳбар: Мардонов Батиржан Мардонович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2025.27.12.FM/Т.16.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сафаров Исмоил Иброхимович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Тўлқин Мавланов, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади В.З.Власовнинг вариацион принципи асосида, бир қатламли эластик пойдеворда жойлашган тўсиннинг кучлар таъсиридаги динамик ҳолатини таҳлил қилиш ва унинг эгилиш, момент, силжиш ҳамда тебраниш параметрларини назарий ҳамда сонли усуллар орқали аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эластик муҳит қатламида жойлашган тўсинларнинг кучлар таъсиридаги динамикасини механик тавсифловчи В.З.Власовнинг математик модели қатламнинг динамик тенгламларини эътиборга олиш асосида такомиллаштирилган;
тўсин эластик муҳит тизимининг динамик тебранишлари (резонанс частоталари ва амплитудаси) аниқланиб, уларнинг асос параметрларига боғлиқлиги асосланган;
тадқиқот натижалари таҳлилидан эластик муҳитда ва тўсинларда динамик жараёнларни белгиловчи механик ва геометрик параметрлар (қатлам қалинлиги ва ўзгарувчи муҳит деформацион модули, тўсин Юнг модули ва момент бикрлиги)нинг тўсин ва муҳит динамикасига таъсири баҳоланиб, уларнинг муҳимлик даражаси асосланган;
эластик асоснинг деформацион хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тўсинларнинг ва улардан ташқаридаги муҳитда тўлқин тарқалишнинг янги қонуниятларининг мавжудлиги, жумладан, муҳитда қўшимча сўндириш параметри ҳосил бўлиши ва натижада тўсинлардаги тебранишларнинг амплитудаси чекланганлиги кузатилган;
назарий ва тажрибавий натижаларнинг ўзаро таққослаш билан Власов модели асосида олинган натижалар мавжуд соддалаштирилган моделларга нисбатан аниқлиги юқори эканлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. В.З.Власовнинг вариацион принципи асосида эластик муҳит қатламида жойлашган тўсиннинг кучлар таъсирида динамикасининг таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
конструксияларнинг юк кўтариш қобилиятини реал иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда таклиф этилган ҳисоблаш ёндашувлари “МУНИС СТРОЙ СЕРВИС” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 9-июлдаги №34-06/9457-сонли маʼлумотномаси). Натижада, конструксияларнинг кесимлари мувозанатланган ҳолда танланиб, уларнинг самарадорлиги оширилди. Якунда умумий материал сарфи 3-6 % гача қисқартирилган.
конструксияларнинг кучланганлик-деформацион ҳолатини янада аниқ баҳолаш учун такомиллаштирилган ҳисоблаш методикаси “Универ Про Стиле” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 9-июлдаги №34-06/9457-сонли маʼлумотномаси). Натижада, лойиҳавий ечимлар оптималлаштирилиб, қўшимча иқтисодий харажатлар 4 % гача қисқартирилган.
таклиф этилган ҳисоблаш усули орқали “Геофундаментпрожект” МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқилган Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Жумабой” маҳалласидаги “Ғалаба” насос станциясини модернизация қилиш лойиҳасида, пойдевор конструксияларининг динамик ҳисоб ишларини амалга ошириш жараёнига жорий этилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 9-июлдаги №34-06/9457-сонли маʼлумотномаси). Натижада, конструксияларни оптимал лойиҳалаш, материаллар сарфини камайтириш ҳамда қурилиш харажатларини тахминан 5-6 % гача қисқартириш имконини берган.
конструксияларнинг кучланганлик-деформацион ҳолатини янада аниқ баҳолаш учун такомиллаштирилган ҳисоблаш методикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ДМ "ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА" лойиҳа қидирув ташкилотининг Самарқанд филиалида жорий этилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 9-июлдаги №34-06/9457 -сонли маʼлумотномаси). Натижада, лойиҳавий ечимлар оптималлаштирилиб, қўшимча иқтисодий харажатлар 4 % гача қисқартирилган.