Бобоқулов Сирожиддин Хуррамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Влияние солнечной энергии на критические свойства сверхпроводников ряда Би1.7Пб0.3Ср2Cа(н-1)CунО4+2н+δ (н=5-9)”, 05.05.06 - «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2016.1.Т628. 
Илмий раҳбарлар: Гуламова Дилбара Джураевна, кимё фанлари доктори, профессор. Рахимов Рустам Хакимович, техника фанлари доктори, каттта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Физика-техника институти, DSc.05/2025.28.11.FM/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Пайзуллаханов Мухаммад-Султанхан Саидалиханович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Каримбаев Элдор Халмуратович, физика-математика фанлари докторлари, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Би1.7Пб0.3Ср2Cа(н-1)CунОй (н = 5-9) қаторли ўта ўтказгичларнинг критик хоссаларига қуёш энергияси таъсирини тадқиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- мужассамланган қуёш нурланиши оқим зичлигини бошқаришнинг самарали усули сифатида қабул қилувчини фокус нуқтада силжитиш эмас, балки гелиостатларни танлаш орқали консентрация юзасини ўзгартириш эканлиги кўрсатилган;
- мужассамланган қуёш нурланиши таъсири остида жуда тез тоблаб эритиш, Би1.7Пб0.3Ср2Cа(н-1)CунОй (н = 5-9) гомологик қаторли ўта ўтказувчан бирикмалар аморфланишини таъминлаган. Бундай ҳолда, прекурсорларнинг аморфланиш қобилияти “н” ошиши билан камайиб борган;
- илк бор тадқиқ этилган намуналарда кам миқдорда мавжуд бўлган ва критик ҳарорати Тc=130-180 К ни ташкил этувчи юқори ҳароратли ўта ўтказувчан фазалар шаклланишининг белгилари аниқланган ва ўрганилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Би1.7Пб0.3Ср2Cа(н-1)CунО4+2н+δ (н = 5-9) ўта ўтказувчан қаторнинг критик хоссаларига қуёш энергиясининг таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институти томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишларида, хусусан, қуёш печи технологияси асосида Би1.7Пб0.3Ср2Cа(н-1)CунОй (н = 5-9) тизимидаги юқори ҳароратли ўта ўтказувчан материаллар прекурсорларини синтез қилиш, уларнинг фазавий таркиби ва микроструктураси шаклланиш қонуниятларини аниқлашда фойдаланилган (ЎзР Энергетика вазирлигининг 2021-йил 19-августдаги 04-07-4521-сонли маълумотномаси). Диссертация натижаларидан фойдаланиш юқори консентрацияли қуёш нурланиши шароитида олинган керамик материалларда аморф ва кристалл фазалар нисбатини бошқариш, юқори текстураланган структураларни ҳосил қилиш ҳамда уларнинг критик температураси ва ток ташиш хоссаларини яхшилаш имконини берган.
Шунингдек, ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги илмий-амалий лойиҳаларда, жумладан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2021-йилда бажарилган 04/2021 рақамли ҳамда 05/2021 рақамли лойиҳаларда ҳамда диссертация иши натижалари мазкур олий таълим муассасасида 2020-2021 оʻқув йилида 5320100-«Материалшунослик ва янги материаллар технологияси» бакалавриат таълим ёʻналишида «Материалшунослик ва янги материаллар технологияси» фанини оʻқитишда фойдаланилган (ЎзР Олий ва оʻрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 3-майдаги 89-03-1966 сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш шиша кристалли прекурсорлар асосида юқори текстураланган ўта ўтказувчан материаллар олиш, уларнинг иссиқлик ишлови жараёнларини оптималлаштириш ҳамда наноўлчамли структуралар шаклланиш механизмларини аниқлаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish