Авлакулова Мохигул Мейлиейвнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой етиштиришда ёмғирлатиб суғориш технологиясининг техник элементларини такомиллаштириш”
06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Т6920
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Қувватов Дилшод Ашуралиевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.17.02. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Матякубов Бахтияр Шамуратович – қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (DSc), профессор.
Гаппоров Самандар Маматқулович – техника фанлари фалсафа доктори(PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат мухандислик ва агротехнологиялар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг қурғоқчилик ва сув танқислиги шароитида кузги буғдойни ёмғирлатиб суғориш технологияси асосида етиштиришда анъанавий суғоришга нисбатан унинг самарадорлигини илмий асослаш ва экинни  суғориш жараёнида ёмғирлатиб суғориш технологияси параметрларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кузги буғдойни ёмғирлатиб суғориш технологиясининг самарадорлиги илк бор Қашқадарё вилояти тупроқ-иқлим шароитида комплекс баҳоланиб, унинг ўсимлик ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсир қонуниятлари аниқланган; 
кузги буғдой учун ёмғирлатиб ва эгатлаб суғориш усулларида суғориш тартибларининг тупроқ намлиги динамикаси, ўсимликнинг биометрик кўрсаткичлари ва дон сифатига таъсири экспериментал асосда баҳоланиб, мақбул суғориш тартиблари илмий жиҳатдан асосланган;
сув сарфи, тупроқ намлиги ва агротехник омилларни ҳисобга олган ҳолда кузги буғдой ҳосилдорлигини баҳолаш ва прогноз қилиш учун кўп омилли корреляция-регрессия моделлари ишлаб чиқилган; 
ёмғирлатиб суғориш жараёнини стационар ва позицион суғориш машиналари орқали амалга оширишда сув тақсимотининг бир текислигини таъминловчи ва самарадорлигини оширувчи математик модел ҳамда тизим параметрларини оптималлаштириш усули такомиллаштирилган;
қурғоқчилик ва сув танқислиги шароитида кузги буғдойни етиштириш учун ёмғирлатиб суғоришнинг илмий асосланган агротехнологияси, тизимнинг мақбул элементлари ва уни амалиётга жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти шароитида кузги буғдойни ёмғирлатиб суғориш усулини қўллаш орқали олинган кўрсаткичлар аосида: 
кузги буғдойни суғоришда суғориш олди намлиги ЧНДС га нисбатан 75–80–70% даражада ушлаб туриш, маъданли ўғитларнинг Н180П90К60 меъёрида қўлланилиши ҳамда ёмғирлатиш қурилмалари орасидаги оптимал 12х12 м масофада жойлаштириш бўйича тавсиялар Қашқадарё вилоятининг фермер хўжаликларида жорий этилган (Аму-Қашқадарё ИТҲБ нинг 2026 йил 29-апрелдаги 01-04/04-сонли баённомаси). Натижада тавсия этилган суғориш тартибида мавсумий суғориш меъёри 2800–3200 м³/га ни ташкил этиб, анъанавий суғориш усулига нисбатан 25–30% сув тежалишига эришилган;
кузги буғдой етиштиришда сувдан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган технологияни Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Фарғона” массивида “Эрназарова Дилдора” фермер хўжалигининг 30 га ва “Мирзадала Норбой” фермер хўжалигининг 15 га ер майдонида қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқариш шароитида жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 20-майдаги № 04/29-2537-сонли маълумотномаси). Натижада иқтисодий самарадорлик таҳлиллари асосида ишлаб чиқилган технологияни қўллаш натижасида соф даромад 6,5–8,0 млн сўм/га ни, рентабеллик даражаси эса 35–42% ни ташкил қилиб, ҳар 1 м³ сув ҳисобига 1,8–2,2 кг дон олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish