Артикова Дилфуза Ишонкуловна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Делинтерлаш жараёнида олинадиган уруғлик чигитни сифатини ошириш мақсадида УЧДМ машинаси конструксиясини такомиллаштириш” мавзусидаги 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари)
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6174
 Илмий раҳбар Абдураҳмонов Олим Шойқулович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Т.14.02
Расмий оппонентлар: Жиззах политехника институти “Тўқимачилик махсулотлари технологияси” кафедраси техника фанлари фалсафа доктори, доц., Йўлдошев Хуршид Ҳазратқулович,  Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Толали материаллар технологияси ва инженеринг” кафедраси техника фанлари доктори, (DSc) проф., Росулов Рузимурад Хасанович.
Етакчи ташкилот сифатида “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” тавсия этилади.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Уруғлик чигитни туксизлантириш жараёнининг самарадорлигини ошириш, чигитнинг механик шикастланишини камайтиришни таъминлайдиган УЧДМ машинасининг такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқиш ҳамда асосий параметрларини ишлаб чиқиш ва асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори камераси олти қиррали ва комбинациялашган цилиндрли делинтернинг конструксияси ишлаб чиқилган.
Делинтернинг юқори ишчи камераси сиртига урилган чигитни ҳаракат траекториясининг назарий таҳлили ўрганилган.
Делинтни ажратиб олиш учун арра чўткали барабаннинг кучини ҳисобга олган ҳолда делинтни ишчи цилиндрдан ажратиб олишнинг математик модули олинган.
кўп омилли тажрибалар натижасида делинтернинг юқори камерасидан сўриб олинадиган ҳавонинг сарфи 1,5 м3/с га тенг бўлганида жараённинг оптимал режимлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: УЧДМнинг такомиллаштирилган таъминлагичли конструксиясини ишлаб чиқиш илмий натижалари асосида.
Такомиллаштирилган ишчи камерали УЧДМ делинтрининг тажриба нусхаси Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган “Сурхондарё бест сеедс” МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” 2026-йил 17-июн №05/04-04-581-сонли маълумотномаси) Тадқиқот натижалари асосида делинтерлаш машинасининг иш унумдорлиги 19,23 фоизга ортди ва 4,0 фоиз пух маҳсулоти ўрнига момиқ маҳсулоти олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish