Акрамов Шоҳзод Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биржинсли суюқликларнинг ғовак муҳитларда аномал сизиши моделларини  сонли тадқиқ этиш (Численный анализ моделей аномальной фильтрации однородных жидкостей в пористых средах)”.
01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/FM1410.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, физика математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.FM/T.09.03.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назаров Умарали Абдувахобович: физика математика фанлари доктори, доцент.
Хамдамов Музаффар Мухиддинович: техника фанлари доктори, катта илмий ходим Етакчи ташкилот номи: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғовак муҳитнинг фракталлигини ва аномал сизиш ҳодисасини ҳисобга олган ҳолда, биржинсли суюқликларнинг ғовак муҳитларда аномал сизиши математик моделларини такомиллаштириш, шунингдек, масалаларни сонли ечиш учун самарали алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биржинсли ғовак муҳитларда биржинсли суюқликларнинг сизиши жараёнини ифодалайдиган математик модел сизиш жараёнининг аномаллигини, ғовак муҳитнинг фракталлигини, ғовак муҳит ўтказувчанлигининг вақтга боғлиқ ўзгаришини  ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
бир ўлчамли фрактал тузилишга эга бўлган биржинсли ғовак муҳитда чегарада босим ва оқим (сизиш тезлиги)нинг ўзгармас, экспоненсиал ва синусоидал қонуниятларида суюқликларнинг аномал сизиш жараёнини ҳисобга олган ҳолда босимўтказувчанлик тенгламаси такомиллаштирилган;
текис-радиал ғовак муҳитларда суюқликларнинг аномал сизиш жараёнини, ғовак муҳитнинг фрактал тузулишга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда босимўтказувчанлик тенгламаси такомиллаштирилган ҳамда каср тартибли ҳосиланинг турли қийматларида текис-радиал муҳитнинг чегарасидан ўзгармас, экспоненсиал ва синусоидал босим ўзгаришларида сизиш тезликлари ва босим профиллари аниқланган;
икки ўлчамли фрактал тузилишга эга ғовак муҳитда сизиш жараёнининг математик модели сизиш тезлиги майдонининг биржинслимас тақсимланганлигини ҳамда сизиш жараёнидаги хотира эффектини ҳисобга олган ҳолда қаралган, суюқликларнинг муҳит бўйлаб сизиш жараёни хусусиятларининг ўзгариши каср ҳосила тартиби билан баҳоланган;
икки ўлчамли фрактал тузилишга эга бўлган биржинсли ғовак муҳитда биржинсли суюқликларнинг аномал сизиш масаласи чегаравий шартларнинг вақт бўйича ўзгариши ҳамда хотира эффектини ҳисобга олган ҳолда сонли ечилган, чегарада босим ва оқим (сизиш тезлиги)нинг ўзгармас ва гармоник (синусоидал) қонуниятларида босим ва сизиш тезлиги майдонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фрактал тузилишга эга бўлган ғовак муҳитларда бир жинсли суюқликларнинг аномал сизиши математик моделларини сонли тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фрактал тузилишга эга бўлган ғовак муҳитларда суюқликларнинг аномал сизиши жараёнининг такомиллаштирилган математик модели, унга мос масалани ечишнинг самарали ҳисоблаш алгоритми ва дастурий маҳсулотларидан ФЗ-202009211 рақамли “Аралаш турдаги тенгламалар учун характеристика ва бузилиш чизиғида Франкл ва Бицадзе-Самарский шартлари берилган масалалар корректлигини ноклассик сингуляр интеграл тенгламаларга олиб келиб ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада Аралаш турдаги тенгламалар учун характеристика ва бузилиш чизиғида Франкл ва Бицадзе-Самарский шартлари билан берилган масалаларни ечишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиз давлат университети 04/12-225-сон маълумотномаси). Натижада аралаш турдаги тенгламалар ва сингуляр интеграл тенгламалар фрактал тузилишга эга бўлган биржинсли ғовак муҳитлардаги суюқликлар ҳаракати каби мураккаб физик жараёнларни моделлаштиришда асосий математик аппарат сифатида қўллаш ҳамда бу жараёнлар учун Франкл ва Бицадзе-Самарский шартлари сингари чегаравий шартлар, фрактал тузилишга эга бўлган биржинсли ғовак муҳитларда аномал сизиш ҳодисаларини тавсифловчи тенгламаларни самарали сонли ечиш алгоритмларини яратиш ва таҳлил қилиш имконини берган;
биржинсли ғовак муҳитда биржинсли суюқликларнинг аномал сизиши жараёнини ифодаловчи каср тартибли дифференциал тенгламалар учун масалани сонли ечишнинг ҳисоблаш алгоритми ва дастурий маҳсулотидан Но.139/2025 рақамли грант тадқиқотларида аномал жараёнларни математик моделлаштириш ҳамда каср тартибли дифференциал тенгламаларни сонли ечишда фойдаланилган (Веллоре Технологиялар Институти, Ҳиндистон, 2026-йил 3-мартдаги маълумотнома). Натижада сонли алгоритм ва дастурий таъминотдан фойдаланиш ер ости қатламларида суюқликларнинг ҳаракатланишини сонли тадқиқ этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish