Яҳёев Тўлқин Исматулла ўғлининг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини баҳолашда бошқарув ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1138
Илмий маслаҳатчи: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Бахромович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғуломов Саидахрор Саидахмедович Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги; Очилов Олмос Икром ўғли иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини баҳолашда бошқарув ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш хизматларида машина-механизмларнинг аҳамиятлилик даражасидан келиб чиқиб 0131 – “хизмат кўрсатишда тўлиқ иштирок этадиган машина-механизмлар” ҳамда 0132 – “хизмат кўрсатишда қисман иштирок этадиган машина-механизмлар” номли счётларини киритиш асосида бошқарув самарадорлигини ошириш имкониятлари асосланган;
қурилиш хизматларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, таннархни ҳисоблашнинг “тўлиқ харажатлар усули”, “диреcт-cостинг” ҳамда “стандарт таннарх” усуллари асосида қурилиш хизматлари тўла таннархини ҳисоблашнинг “ТДС модели” ишлаб чиқилган;
“ялпи тушум ҳажми”ни 4 та, “умумий рентабеллик”ни 5 та, “пул оқимлари айланиш коеффиценти”ни 6 та омиллларни ўзаро интеграциялаш асосидаги қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилиб, интеграл усулидан фойдаланган ҳолда барча омиллар таъсирини комплекс баҳолаш механизми яратилган;
қурилиш хизматларининг узоқ вақт давом этишини инобатга олинган ҳолда зарарсизлик нуқтасини “натурал шаклида”, “пул бирлигида” ва “обектлар бўйича” алоҳида аниқлашнинг такомиллаштирилган методикаси ишлаб чиқилган;
мамлакатимизда қурилиш хизматлари ҳажмини эконометрик моделдан фойдаланиб, кўпомилли корреляцион боғлиқлик асосида қурилиш хизматлари ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини баҳолашда бошқарув ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
қурилиш хизматларида машина-механизмларнинг аҳамиятлилик даражасидан келиб чиқиб 0131 – “хизмат кўрсатишда тўлиқ иштирок этадиган машина-механизмлар” ҳамда 0132 – “хизмат кўрсатишда қисман иштирок этадиган машина-механизмлар” номли счётларини киритиш таклифи “Самарқанд Инвест компанияси” АЖ машина-механизмлар ҳисобида аниқлик даражасини оширишда ҳамда таннархни тизимли аниқлашда фойдаланилган (“Самарқанд Инвест компанияси” АЖнинг 26-феврал 2026-йилдаги 01-01/47-сонли маълумотномаси). Натижасида қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарда хизмат кўрсатишда тўлиқ иштирок этадиган машина-механизмлар ҳамда қисман иштирок этадиган машина-механизмлар бўйича ахборот аниқлиги ва тезлиги ошишига ҳамда қурилиш корхоналарида машина-механизмлар бўйича бошқарув қарорлари самарадорлигини ўртача 10-15 фоизга ошишига эришилган.
қурилиш хизматларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, таннархни ҳисоблашнинг “тўлиқ харажатлар усули”, “диреcт-cостинг” ҳамда “стандарт таннарх” усуллари асосида қурилиш хизматлари тўла таннархини ҳисоблашнинг “ТДС модели” “Самарқанд Инвест компанияси” АЖ таннарх аниқлик даражасини оширишда фойдаланилган. (“Самарқанд Инвест компанияси” АЖнинг 26-феврал 2026-йилдаги 01-01/47-сонли маълумотномаси) Натижада қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарда “янги обектлар қурилиши билан боғлиқ хизматлар” ҳамда “таъмирлаш ҳамда реконструксия қилиш билан боғлиқ хизматлар” тўла таннархини ҳисоблаш имконини берган ҳамда қурилиш хизматларини ҳисобда тўғри акс эттиришга, таннарх обектларини аниқлашга, реал таннархни 3 фоизгача камайтиришга ҳамда ахборотларнинг ишончлилиги ва реаллигини оширишга эришилган;
қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар самарадорлигини баҳолашда “ялпи тушум ҳажми”ни 4 та, “умумий рентабеллик”ни 5 та, “пул оқимлари айланиш коеффиценти”ни 6 та омил асосида аниқлаб, интеграл усулидан фойдаланган ҳолда барча омиллар таъсирини комплекс баҳолаш механизми «Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси маркази» томонидан “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг ИИ-Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 48-мақсадида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда, шу билан бирга “Самарқанд Инвест компанияси” АЖнинг асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашда аниқлик даражасини оширишда фойдаланилган («Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси маркази»нинг 8-январ 2026-йилдаги №15 сон далолатномаси, “Самарқанд Инвест компанияси” АЖнинг 26-феврал 2026-йилдаги 01-01/47-сонли маълумотномаси). Натижада қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарда асосий самарадорликни баҳолашга асос бўлувчи кўрсаткичларни баҳолаш имконияти яратилган. Шу билан бирга ушбу кўрсаткичларнинг ўзгаришига омиллар таъсирини ҳисоблашда интеграл усули стандарт шаклга келтирилган.
қурилиш хизматларининг узоқ вақт давом этишини инобатга олинган ҳолда зарарсизлик нуқтасини “натурал шаклида”, “пул бирлигида” ва “обектлар бўйича” алоҳида аниқлашнинг такомиллаштирилган методикаси «Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси маркази» томонидан “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг ИИ-Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 60-мақсадида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда, шу билан бирга “Самарқанд Инвест компанияси” АЖнинг зарарсизлик нуқтасини аниқлик даражасини оширишда фойдаланилган («Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси маркази»нинг 8-январ 2026-йилдаги №15 сон далолатномаси, “Самарқанд Инвест компанияси” АЖнинг 26-феврал 2026-йилдаги 01-01/47-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қўлланилиши натижасида қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарда бир вақтни ўзида критик нуқтани “натура шаклида”, “пул бирлигида” ҳамда “обектлар бўйича” аниқлаш имконияти яратилди. Бу қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарда маълум ҳисобот даврида барча харажатларни қоплаши учун ёки кўзда тутилган фойдага чиқиш учун қанча метр квадрат, неча сўмлик ёки ҳар бир обект бўйича қанча миқдорда хизмат кўрсатиши бўйича ахборот олиш имконияти ошишига ҳамда корхонанинг фойдалилик даражаси ўртача 5-8 фоизга ошишига эришилган.
қурилиш тармоғи ҳамда қурилиш корхоналари фаолият натижавийлигига функсионал боғлиқ бўлмаган омиллар асосида Ўзбекистонда қурилиш хизматлари ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан қурилиш соҳаси бўйича фаолият юритаётган аксионерлик жамиятлари фаолиятида ҳамда мамлакатнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ИИ-Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 48,59,60 ҳамда 61-мақсадида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда ҳамда “Самарқанд Инвест компанияси” АЖнинг стратегик режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси маркази»нинг 8-январ 2026-йилдаги №15 сон далолатномаси, “Самарқанд Инвест компанияси” АЖнинг 26-феврал 2026-йилдаги 01-01/47-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда қурилиш хизматлари ҳажмининг узоқ муддатли прогноз қийматларига эришишда асосий параметрларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.