Абдурахмонов Умиджон Шоқосим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий педагогик технологиялар асосида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Редагогика назарийаси. Редагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped4700.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Алибек Қодиралиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01. 
Расмий оппонентлар: Қўчқарова Наргиза Мамажоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Охунова Дилноза Қаххоржоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг когнитив қизиқишларини замонавий педагогик технологиялар асосида ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:  
олий таълим муассасаларида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таълим жараёнининг интерфаол моделлари, АКТ воситаларининг кенг қўлланилиши ва ижодий машғулотларнинг интеграцияси орқали ўқув муҳитини оптималлаштириш воситасида аниқлаштирилган;
талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантиришнинг дидактик модели интерфаол ўқитиш технологиялари, муаммоли таълим методлари ва кўп босқичли баҳолаш усулларининг қўлланилиши асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган замонавий педагогик технологияларни қўллашга йўналтирилган дидактик тизим АКТ воситалари, виртуал симуляциялар, интерактив машғулотлар ва ижодий фаолият элементларини интеграция қилиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш даражасини баҳолашнинг педагогик имкониятлари интерфаол баҳолаш воситалари, диагностик тестлар ва форматив баҳолаш методларининг қўлланилиши орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий педагогик технологиялар асосида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларига оид таклиф ва тавсиялари фанларнинг методик таъминотини ишлаб чиқишда “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи № 258-2134). Натижада талабаларда билиш фаоллигини ошириш ва уларнинг таълим жараёнига фаол жалб этилишини таъминлашга хизмат қилган;
талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантиришнинг дидактик моделига оид тавсиялари олий таълим муассасаларида фанларни ўқув режа ва дастурларини тайёрлашда ва “Педагогик технология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирининг 2026-йил 21-июндаги 298230429-сонли буйруғи № 4120-786а-37cб-1753-а945-3970-4108). Натижада ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишга, талабаларнинг қизиқишини кучайтиришга ва билимларни чуқурроқ ўзлаштиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган замонавий педагогик технологияларни қўллашга йўналтирилган дидактик тизим ва талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш даражасини баҳолаш методикасига оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи № 258-2134). Натижада ўқув жараёнида педагоглар ва талабалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга, таълим жараёнини инновацион ва замонавий методлар билан бойитишга ҳамда талабаларнинг мустақил билим олиш ва ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг когнитив қизиқишларини ривожлантириш даражасини баҳолаш методикаси интерфаол баҳолаш воситалари, диагностик тестлар ва форматив баҳолаш методларининг қўлланилиши оид тавсиялардан талабалардан ижтимоий сўровнома олиш, мутахассислар фаолиятининг қиёсий таҳлили, педагогик прогностика ва ташҳислаш, синтез, тадқиқот натижаларини математик-статистик қайта ишлашда ҳамда Ўзбекистон  Миллий  телерадиокомпанияси   “Ўзбекистон-24”  ижодий  бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил декабр ва 2025-йил август ойларидаги “Таълим ва  тараққиёт”,  “Ёшлар  нигоҳида”,  “Замонавий  таълим  ёндашувлари”  каби  дастурлар сенарийларини тайёрлашда ва 2022-2023 йилларда бажарилган Британия кенгашининг “Ҳигҳер Эдукатион фор Эмплоябилитй, Чанге Академй 3” лойиҳасида методик манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон  Миллий  телерадиокомпанияси   “Ўзбекистон-24”  ижодий  бирлашмасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 05-09-1880-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиалининг 2024-йил 10-декабрдаги 870-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёнининг таълим сифати ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish