Икромов Муҳаммад-Анасхон Хакимжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мехатроника ва робототехника йўналиши талабаларининг ижодий-инновацион компетенсияларни рақамли воситалар асосида ривожлантириш технологияси (“Муҳандислик ва компютер графикаси” фани мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Ped1412.
Илмий маслаҳатчи: Мадаминов Жавлонбек Зафаржонович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарибоев Носиржон Юсупжанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Умарова Гулчехра Абитовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мехатроника ва робототехника йўналиши талабаларининг ижодий-инновацион компетенсиясини рақамли воситалар асосида ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мехатроника ва робототехника йўналиши талабалари ижодий-инновацион компетенсиясининг педагогик ва психологик хусусиятлари рақамли муҳитда муҳандислик ғояларини генерациялаш, график образга айлантириш ва конструктив ечимга келтириш жараёнларида дивергент тафаккур, фазовий тасаввур ва креатив фаолликнинг намоён бўлиш қонуниятларини касбий-график фаолият контекстида тавсифлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда ижодий-инновацион компетенсияни ривожлантиришнинг рақамли-технологик муҳити муҳандислик ғоясини график консепсияга айлантириш, уч ўлчамли рақамли прототип яратиш, конструктив ечимларни синаш ва уларни техник талаблар бўйича мақбуллаштириш имконини берувчи рақамли воситаларнинг касбий-график фаолиятга йўналтирилган конфигурацияси асосида ишлаб чиқилган;
“Муҳандислик ва компютер графикаси” фанини ўқитишда ижодий-инновацион компетенсияни рақамли воситалар асосида ривожлантиришнинг педагогик модели параметрик моделлаштириш, визуал коммуникация, рақамли портфолио ва тезкор қайта алоқа механизмларини таълим жараёнига татбиқ этиш, талабаларнинг индивидуал ижодий маҳсулот яратиш фаолиятини рақамли мониторинг қилиш ҳамда муҳандислик ечимларининг оригиналлиги ва амалий мақбуллигини босқичма-босқич баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
мехатроника ва робототехника йўналиши талабаларида ижодий-инновацион компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик тизими рақамли воситалар, 3Д, АР/ВР ва виртуал лабораториялар имкониятларини муҳандислик топшириқларининг мураккаблик даражасига мос танлаш ҳамда ижодий маҳсулотнинг янгилиги, техник ечимнинг функсионаллиги ва амалий қийматини дифференциал баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
“Муҳандислик ва компютер графикаси” фанини ўқитишда ижодий-инновацион компетенсиянинг ривожланганлигини аниқлаш диагностик аппарати график-конструктив ғоянинг оригиналлиги, муҳандислик ечимининг асослилиги ва ижодий маҳсулотнинг амалий қийматини мезонли-индикатив ўлчаш, натижаларни даражавий интерпретациялаш ҳамда диагностик хулосаларнинг валидлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мехатроника ва робототехника ё'налиши талабаларининг ижодий-инновацион компетенсияларни рақамли воситалар асосида ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
мехатроника ва робототехника йўналиши талабалари ижодий-инновацион компетенсиясининг педагогик ва психологик хусусиятлари рақамли муҳитда муҳандислик ғояларини генерациялаш, график образга айлантириш ва конструктив ечимга келтириш жараёнларида дивергент тафаккур, фазовий тасаввур ва креатив фаолликнинг намоён бўлиш қонуниятларини касбий-график фаолият контекстида тавсифлаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Муҳандислик компютер графикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 07-майдаги 149-сон буйруғи билан нашрга тавсия этилган. Рўйхатга олиш рақами: 545563). Натижада, таълим жараёнида рақамли технологияларни ўқув дастури мазмунига тизимли ва мақсадли интеграция қилиш имконияти яратилган;
талабаларда ижодий-инновацион компетенсияни ривожлантиришнинг рақамли-технологик муҳити муҳандислик ғоясини график консепсияга айлантириш, уч ўлчамли рақамли прототип яратиш, конструктив ечимларни синаш ва уларни техник талаблар бўйича мақбуллаштириш имконини берувчи рақамли воситаларнинг касбий-график фаолиятга йўналтирилган конфигурацияси асосида ишлаб чиқишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Муҳандислик компютер графикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 07-майдаги 149-сон буйруғи билан нашрга тавсия этилган. Рўйхатга олиш рақами: 545563). Натижада, мехатроника ва робототехника йўналиши талабаларининг ижодий-инновацион компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
“Муҳандислик ва компютер графикаси” фанини ўқитишда ижодий-инновацион компетенсияни рақамли воситалар асосида ривожлантиришнинг педагогик модели параметрик моделлаштириш, визуал коммуникация, рақамли портфолио ва тезкор қайта алоқа механизмларини таълим жараёнига татбиқ этиш, талабаларнинг индивидуал ижодий маҳсулот яратиш фаолиятини рақамли мониторинг қилиш ҳамда муҳандислик ечимларининг оригиналлиги ва амалий мақбуллигини босқичма-босқич баҳолаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантиш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 6-апрелдаги 02/01-01-218-сон маълумотномаси). Натижада, “Муҳандислик ва компютер графикаси” фанида мехатроника ва робототехника йўналиши талабаларининг ижодий-инновацион компетенсияларини рақамли воситалар асосида ривожлантиришга оид илмий-методик тавсияларни амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
мехатроника ва робототехника йўналиши талабаларида ижодий-инновацион компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик тизими рақамли воситалар, 3Д, АР/ВР ва виртуал лабораториялар имкониятларини муҳандислик топшириқларининг мураккаблик даражасига мос танлаш ҳамда ижодий маҳсулотнинг янгилиги, техник ечимнинг функсионаллиги ва амалий қийматини дифференциал баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид доир таклиф ва тавсиялардан “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантиш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 6-апрелдаги 02/01-01-218-сон маълумотномаси). Натижада, “Муҳандислик ва компютер графикаси” фанида мехатроника ва робототехника йўналиши талабаларининг ижодий-инновацион компетенсияларини рақамли воситалар асосида ривожлантиришга оид илмий-методик тавсияларни амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
“Муҳандислик ва компютер графикаси” фанини ўқитишда ижодий-инновацион компетенсиянинг ривожланганлигини аниқлаш диагностик аппарати график-конструктив ғоянинг оригиналлиги, муҳандислик ечимининг асослилиги ва ижодий маҳсулотнинг амалий қийматини мезонли-индикатив ўлчаш, натижаларни даражавий интерпретациялаш ҳамда диагностик хулосаларнинг валидлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқишга доир доир таклиф ва тавсиялардан “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантиш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 6-апрелдаги 02/01-01-218-сон маълумотномаси). Натижада, “Муҳандислик ва компютер графикаси” фанида мехатроника ва робототехника йўналиши талабаларининг ижодий-инновацион компетенсияларини рақамли воситалар асосида ривожлантиришга оид илмий-методик тавсияларни амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштириш имкониятлари кенгайтирилган.