Юлдошева Воҳида Назаровнанинг 
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва немис тили эвфемизмлари: семантик хусусиятлари, гендер хосланиши ва лексикографик  талқини” 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2DSc/Fil3622. 
Илмий раҳбар: Исломов Икром Хушбоқович, филология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Турсунали Жумаев, филология фанлари доктори (DSc), профессори; Маҳмудова Нигора Бахромовна,  филология фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади эвфемик бирликларнинг ўзбек ва немис лингвомаданиятида ифодаланиш восита ва омиллари, гендер хусусиятлари, лексикографик талқинларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва немис тилларида табу–эвфемизм муносабати қиёсий ёндашувда изчил ёритилиб, эвфемизмларни қўллаш жараёнининг фақат лексик алмаштириш эмас, балки эгалик, кўплик, эркалаш қўшимчалари, аффиксоид модал шакллар ҳамда немис тилида Конжунктив ИИ ва диминутив шаклларининг эвфемик эффект ҳосил қилишдаги юмшатиш, ахлоқий этикани таъминлаш, ижтимоий масофа/ҳурматни кучайтириш функсионал вазифалари илмий асосланган;
тана (соматик) лексик-семантик гуруҳига мансуб эвфемик бирликлар тематик-семантик мезонлар асосида тизимлаштирилган, ўлим ва касаллик, жинсий аъзолар ҳамда физиологик ҳолатлар каби табу интенсивлиги юқори соҳаларда эвфемик номинациянинг метафорик, перифразик ва умумлаштирувчи моделлари аниқланиб, уларнинг стигма ва конфликтоген баҳони камайтиришга хизмат қилувчи прагматик вазифалари илмий далилланган;
ўзбек ва немис тилларида аёл ҳамда эркак образини тавсифловчи эвфемизмларнинг гендер-белгиланиш даражаси ва семантик-прагматик мотивацияси асосида “ёш”, “ташқи кўриниш”, “ижтимоий мақом”, “ахлоқий-баҳоловчи” каби мавзувий гуруҳлар бўйича фарқловчи мезонлар тизими илмий асосланди, жинсга хос эвфемик танловнинг умумий ва маданий хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек ва немис тилларидаги изоҳли луғатларда эвфемизмларнинг ўзбек изоҳли луғатларида эвфемик қўлланишни махсус белгилаш, услубий кўрсаткичлари ҳамда прагматик изоҳнинг изчил тизими етарли шаклланмаганлиги, немис луғатчилигида эса эвфемик бирликларнинг стилистик ва қўлланиш белгиларини кўрсатиш амалиёти нисбатан тизимли эканлиги аниқланиб, эвфемизмларни луғатда беришда эвфемик статусни алоҳида белгилаш, регистр/стил кўрсаткичларини киритиш ва корпусга таянган контекстуал мисоллар билан таъминлаш тамойиллари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва немис тили эвфемизмларининг семантик хусусиятлари, гендер хосланиши ва лексикографик талқини юзасидан амалга оширилган тадқиқот асосида: 
 ўзбек ва немис тилларида табу–эвфемизм муносабати, модал шакллар ҳамда немис тилида Конжунктив ИИ ва диминутив шаклларининг эвфемик эффект ҳосил қилишдаги юмшатиш, ахлоқий этикани таъминлаш, ижтимоий масофа/ҳурматни кучайтириш каби функсионал вазифалари; “соматик” лексик-семантик гуруҳига мансуб эвфемик бирликларнинг мавзуий-семантик хусусияти, табу интенсивлиги юқори соҳаларда эвфемик номинациянинг метафорик, перифразик ва умумлаштирувчи моделлари, уларнинг стигма ва конфликтоген баҳони камайтиришга хизмат қилувчи прагматик вазифаларига оид таҳлил натижалари ва хулосаларидан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 1-майдаги 04/1-2285-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпусида эвфемик бирликларни семантик-прагматик жиҳатдан изоҳлаш, уларнинг лексик-семантик гуруҳлари ва функсионал хусусиятларини тизимлаштириш, эвфемик номинация моделларини корпус материаллари асосида тавсифлаш ҳамда таълимий корпуснинг лингвистик базасини эвфемик бирликлар билан бойитиш имкониятлари кенгайтирилган;
ўзбек ва немис тилларида аёл ҳамда эркак образини тавсифловчи эвфемизмларнинг гендер-белгиланиш даражаси ва семантик-прагматик мотивацияси асосида “ёш”, “ташқи кўриниш”, “ижтимоий мақом”, “ахлоқий-баҳоловчи” каби мавзувий гуруҳлар бўйича фарқловчи мезонлар тизими, жинсга хос эвфемик танловнинг умумий ва маданий хусусиятлари; изоҳли луғатларда эвфемик қўлланишни махсус белгилаш, услубий кўрсаткичлари ҳамда прагматик изоҳ, эвфемик статусни луғатда алоҳида белгилаш, регистр/стил кўрсаткичлари, корпусга таянган контекстуал мисоллар билан таъминлаш тамойилларига оид илмий хулоса ва тавсияларидан давлат илмий техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 30-июндаги 159-сонли маълумотномаси). Натижада эвфемик бирликларнинг гендер ва прагматик хусусиятларини халқаро академик алмашинув жараёнларида ўқитиш ҳамда илмий тадқиқотларда қўллаш имкониятлари кенгайтирилди, шунингдек, эвфемик бирликларни изоҳли луғатлар ва корпус ресурсларида белгилашнинг илмий-методик асослари бойитилган;
ўзбек ва немис тилларига оид эвфемизмларнинг нутқда қўлланиш имкониятлари, ўзига хос хусусиятларига доир илмий-назарий қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМ “Олтин воҳа” радиосининг “Нуқтайи назар” эшиттириши ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 17-сентябрдаги 17-05-147-сон маълумотномаси). Натижада эвфемизмларнинг моҳияти, уларнинг нутқда қўлланилиши, шахс нутқида эвфемизмларнинг аҳамияти ва зарурати кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилган;
эвфемизмларнинг ўзбек ва немис тилларидаги қўлланилиш ўзига хосликлари, уларнинг ижтимоий муҳитда мулоқотни юмшатиш, тил орқали таъсир ўтказиш имкониятларига оид таҳлил ва хулосаларидан “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМ “Олтин воҳа” радиосининг “Очиқ мулоқот” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 29-октябрдаги 17-10-136-сон маълумотномаси). Натижада тил маданияти ва нутқ этикаси масалаларини ёритиш орқали тингловчиларда сўз танлаш маданиятига эътиборни кучайтиришга ҳамда тиорқали ижтимоий муҳитда ижобий мулоқот маданиятини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish