Бобожонова Шоҳсанам Шарифбоевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахлоқ” консептосферасининг консептуализацияси ва категоризацияси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil617.
Илмий маслаҳатчи: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Йўлдашева Халида Қўзиевна, филология фанлари доктори, доцент; Худойберганова Дурдона Сиддиқовна, филология фанлари доктори, профессор; Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги “ахлоқ” консептосферасини когнитив-семантик ва аксиологик ёндашувлар асосида комплекс тадқиқ этиш, унинг консептуализация ва категоризация механизмларини аниқлаш, семантик-структур ҳамда когнитив-структур моделини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ахлоқ” консептосфераси ўзбек тили материали асосида консептуализация ва категоризация механизмлари нуқтайи назаридан комплекс (корпус-луғат-матн-дискурс) ёндашувда ўрганиш мумкинлиги асосланган; 
консептосферанинг лисоний хусусиятлари илк бор тизимли таҳлил қилинди ва иерархик-семантик тузилиши аниқланиб, аксиологик ядро ва периферик қуршовлар кўп мезонли индикаторлар асосида очиб берилган. Шунингдек, “ахлоқ” консептосферасининг деривацион-семантик модели (аффиксация, композиция, лексик-семантик ясалиш, конверсия) ишлаб чиқилиб, аниқ мисоллар билан далилланган;
баҳолаш кодларининг бир вазиятда кўп манбали ишлаши интегратив модел доирасида изоҳланди. Изоҳли луғат талқинлари консептуал ёндашув асосида асослаб берилган, консептуал луғавий моделлаштириш (консептуал мақола) бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва мисоллар асосида далилланган;  
“ахлоқ” консептосферасининг муҳим жиҳатларини очиб берувчи лингвомаънавий ва лингвопрагматик хусусиятлари семантик жиҳатдан гуруҳлаб чиқилган, “ахлоқ” консептосферасининг лингвопрагматик реализацияси, семантикаси индивидуал ҳолатда ҳам асосланган, унинг дискурслар кесимидаги аҳамияти изоҳланган ва манбалар асосида далилланган; 
дискурслар таркибидаги бирликларнинг миллий-маданий жиҳатлари шахсларнинг нутқ шароитида, дискурс тури, ижтимоий гуруҳ ва ҳудудда туриб муносабатга киришаётганлиги билан бирга, социолингвистик дифференциалланиш кўрсаткичлари аниқланиб, ядро-периферия моделининг дискурсий вариативлиги лингвистик томондан далилланган. 
 IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  “Ахлоқ” консептосферасининг консептуализацияси ва категоризациясини тадқиқ этиш боʻйича олинган илмий натижалар асосида: 
“ахлоқ” консептосферасининг прагматик аҳамияти, ўзбек тилидаги “ахлоқ” консептосферасининг когнитив хусусиятлари, “ахлоқ” консептосферасининг функсияларини изоҳлаш, унинг қандай қилиб инсонлар ва жамиятлар маънавий ҳаётига таъсир қилиши, ўзбек тилидаги “ахлоқ” консептосферасининг структур ва генетик хусусиятлари, ўзбек тилидаги “ахлоқ” консептосферасининг лисоний қийматини очиш, уларни категориялаш ҳамда категоризациялашга доир муаммоларни ёритиш билан боғлиқ илмий-назарий қарашлардан 2020-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 10-апрелдаги  № 150/1-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация лойиҳаси “ахлоқ”нинг умумий таърифи, унинг тарихий ривожланиши ва замонавий талқинларини аниқлаш, консептосфера ва унинг ўзига хослигини лингвислик аспектда ифодалашда замонавий ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
“ахлоқ” консептосферасининг тузилиши ва тавсифи, сўзлик қисмини шакллантиришда “ахлоқ” консептосферасини моделлаштириш тамойили асосида аксиологик хусусусиятлари, қўлланилиш мақсадига мос “ахлоқ” семасига оид лексик бирликларни танлаш, электрон луғат яратишнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш, мултимедиали грамматик электрон ўқув луғатларини электрон платформага боғлаш тўғрисидаги асосий воситалардан бири сифатида тадқиқ қилинишига доир хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 27-апрелдаги №04/1-2155-сонли маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа доирасида “ахлоқ” консептосферасининг тил тизимида тутган ўрни бўйича барқарор тадқиқот далилларига бағишланган тўпламни яратишда диссертация хулосаларига таянилган; 
ўзбек тилидаги “ахлоқ” консептосфераси тамойилларини аниқлаш ва уларнинг тавсифланиш хусусиятларини лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиш, ўзбек тилидаги “ахлоқ” консептосферасининг назарий асосларини ёритиш,  замонавий изоҳли луғат тузишда “ахлоқ” консептосфераси тамойилларини қўллаш, луғатларидаги “ахлоқ” консептосфераси тамойилларининг лингвистик асосларини аниқлаш тўғрисидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024- йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги гʻазаллар асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-апрелдаги    № 04/1-2128 -сонли маълумотномаси). Натижада муаллифлик корпуси маълумотлар базаси “ахлоқ” консептосферасининг тил тизимидаги ўрни, уларнинг лисоний хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан бойишига эришилган.
“ахлоқ” консептосферасининг ўзбек тили лисоний тизимидаги ўрни, ўзбек тилидаги “ахлоқ” консептосферасининг когнитив хусусиятлари, изоҳли ва консептуал луғатларда “ахлоқ” консептосферасининг берилиши борасидаги маълумотлардан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 22-апрелдаги №04/1-2114-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот хулосалари асосида чиқарилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар амалий лойиҳа доирасида электрон платформа, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish