Якубова Гулчехра Зиятовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек тили изоҳли луғатларида фитонимларнинг берилиши (“ўзбек тилининг изоҳли луғати” ва “рус тилининг изоҳли луғати” (С.И.Ожегов) асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil6908.
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Худойназар Абдурайимович ф.ф.ф.д. (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05
Расмий оппонентлар: Бахриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессори; Жумаева Феруза Рўзиқуловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек рус тилларидаги фитонимларнинг лексикографик талқинини қиёсий очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар икки тилдаги изоҳли луғатларга киритилган фитонимларда қўшма сўзларнинг бошқа луғавий-маъновий гуруҳларга нисбатан салмоқли қисмни ташкил этишида ўсимликка хос хусусиятларнинг (танаси ёки мевасининг шакли, ранги, таъми ва ҳ.к.з.) қўшма сўз таркибига киритилиши таъсири борлиги структур таҳлил асосида далилланган;  
рус тилидаги луғатлар ўзбек тилидаги луғатлардан а) фонетик маълумот мавжудлиги; б) изоҳнинг корпус маълумотларини олиш мумкинлиги сабабли қисқалиги; д) этимологик маълумотнинг берилмаганлиги; э) терминологик мансубликни кўрсатувчи махсус пометанинг қўлланмаганлиги билан фарқланиши чоғиштирма таҳлил орқали асосланган; 
ўзбек тилидаги изоҳли луғатларда бош фитонимлар изоҳини такомиллаштиришда а) ҳар фитонимнинг терминологик маъносини бериш; б) маънони тўлиқ қамраб оладиган изоҳлар махсус луғатлардаги маълумотлар ёки шахсий кузатишлар асосида тўлдириш; д) терминологик мансубликни билдирувчи махсус пометани тизимли қўллаш лозимлиги каби тамойилларга таяниш зарурлиги далилланган;  
ўзбек тилидаги фитонимлар изоҳини далилловчи иллюстратив мисолларни шакллантиришда: а) бадиий адабиёт намуналаридан эмас, терминологик маънони далилловчи илмий матнлардан фойдаланиш; б) луғатда келтирилган барча фитоним учун иллюстратив мисол бериш зарурлиги каби омиллар устуворлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тилларининг изоҳли луғатлардаги фитонимларнинг берилишини чоғиштирма тадқиқ қилиш қилиш бўйича олинган натижалар асосида: 
ўзбек ва рус тилларидаги синонимик фитонимлар ва уларнинг ботаник терминосистемадаги ўрни, структур ва семантик ўзига хослиги изоҳли луғатлардаги лексикографик талқинлар қиёси воситасида очиб берилганлигига доир маълумотлар Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “ Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш ” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 26-июндаги № 01/4-3042 рақамли маълумотномаси). Бу маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган; 
рус ва ўзбек тилларидаги фитонимлар таржима луғатини тузишда уларнинг изоҳли луғатлардаги бош маъносидан фойдаланиш лозимлиги баъзи фитонимлар таржимаси воситасида далилланганлигига оид илмий хулосалар Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Илм зиё” радиоешиттиришида ёритилган  (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 12-январ 17-05/12-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттириш мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлишини таъминлаш имконини берган;
рус тилидаги фитонимлар синонимик қаторини ҳосил қилувчи лексик бирликлар: а) чегараланмаган қатлам доирасида қўлланмайдиган; б) баъзилари чегараланмаган қатлам доирасида қўлланадиган; д) барчаси чегараланмаган қатлам доирасида қўлланадиган бирликлардан иборат бўлиши манбаларда қўлланган ботаник терминлар мисолида асосланганлиги ҳақидаги маълумотлардан ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори маълумотлар базасини яратишда фойдаланилганлигига доир маълумотлар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 26-июндаги №01/4-3042-сонли маълумотномаси). Бу маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish