Умурова Хушвахт Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Талабаларнинг инглиз тилидан лингвокултурологик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (тўй маросими атамалари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2PhD/Ped9260.
Илмий раҳбар: Хамидова Муборак Ҳафизовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.05.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шаропов Шерзод Ширинбой ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг инглиз тилидан лингвокултурологик компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш, ўзбек халқининг тўй маросими атамаларининг лингвомаданий имкониятларини аниқлаш асосида лингвокултурологик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган самарали методик тизимни тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда инглиз тилидан лингвокултурологик компетенсияни ривожлантириш методикаси лингвомаданий идентификация, маданиятлараро интерпретация, коммуникатив трансфер ва рефлексив интеграция асосидаги педагогик механизм босқичлари асосида ўзбек халқининг тўй маросими атамаларининг лингвомаданий салоҳиятини хорижий тил таълими мазмунига интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
ўзбек халқининг тўй маросими атамаларининг лингвокултурологик мазмуни илк бор “лингвомаданий паспорт” технологияси асосида тизимлаштирилиб, атамаларнинг этимологик, семантик, коннотатив, прагматик ва маданий-когнитив хусусиятларини инглиз тили таълимида ўргатишга йўналтирилган дидактик моделни тавсия этиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг лингвокултурологик компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи беш босқичли тциклик-спирал таълим технологияси мотивацион, когнитив, интерпретатив, коммуникатив-амалий ва рефлексив-трансформатив босқичларда лингвомаданий билимларни маданиятлараро коммуникатив фаолиятга трансформациялаш натижаларига кўра илмий асосланган;
лингвокултурологик компетенсияни баҳолашнинг интегратив диагностик тизими лексик-маданий билимлар, лингвомаданий интерпретация, коммуникатив қўллаш ва ижодий трансформация мезонларини қамраб олувчи комплекс рубрика ҳамда А–Б–C даражали дифференциал мониторингни жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг инглиз тилидан лингвокултурологик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (тўй маросими атамалари мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда инглиз тилидан лингвокултурологик компетенсияни ривожлантириш методикаси лингвомаданий идентификация, маданиятлараро интерпретация, коммуникатив трансфер ва рефлексив интеграция асосидаги педагогик механизм босқичлари асосида ўзбек халқининг тўй маросими атамаларининг лингвомаданий салоҳиятини хорижий тил таълими мазмунига интеграциялаш орқали аниқлаштирилган хулоса ва таклифлардан олий ўқув юртларининг 5120100‒Филология ва тилларни ўқитиш (роман-герман филологияси), 5120200 ‒ Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) ИИ босқич талабалари учун “Хорижий тил (иккинчи чет тили)” фанидан тайёрланган “Энглиш” ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-буйруғи асосидаги № 302-0063-сон нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилида миллий-маданий мазмунни англаш, уни хорижий маданият намуналари билан қиёслаш, маданиятлараро мулоқотда адекват қўллаш ва ўз мулоқот тажрибасини баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
ўзбек халқининг тўй маросими атамаларининг лингвокултурологик мазмуни илк бор “лингвомаданий паспорт” технологияси асосида тизимлаштирилиб, ҳар бир атаманинг этимологик, семантик, коннотатив, прагматик ва маданий-когнитив хусусиятларини инглиз тили таълимида ўргатишга йўналтирилган дидактик моделни тавсия этиш орқали такомиллаштирилган хулосалар “Иккинчи хорижий тил” фанидан “Энглиш тҳроугҳ топиcс” олий ўқув юртларининг 60230100 ‒ Филология ва тилларни ўқитиш (немис, француз тили) таълим йўналиши ИИИ босқич талабалари учун тайёрланган ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 9-июндаги 370-У сон буйруғи асосидаги № 370-08-сон нашр гувоҳномаси). Натижада ўқув қўлланма мазмуни ўзбек халқининг тўй маросими атамаларининг лингвокултурологик хусусиятларини акс эттирувчи ўқув материаллари билан бойитилган ҳамда “лингвомаданий паспорт” технологияси асосида ишлаб чиқилган дидактик моделнинг амалий татбиқи таъминланган;
талабаларнинг лингвокултурологик компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи беш босқичли тциклик-спирал таълим технологияси мотивацион, когнитив, интерпретатив, коммуникатив-амалий ва рефлексив-трансформатив босқичларда лингвомаданий билимларни маданиятлараро коммуникатив фаолиятга трансформациялаш натижаларига кўра илмий асосланган таклифлардан АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳаракатлари асосида инклузив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган методик ечимлардан интеграциялашган ҳолда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 9-июлдаги 01/09/413-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида лингвомаданий мазмундаги топшириқларни амалий фаолият билан уйғунлаштириш орқали талабаларнинг мустақил фикрлаши, ижтимоий ҳамкорлик кўникмалари ва маданиятлараро коммуникатив компетенсиясининг самарадорлигини оширишга эришилган;
лингвокултурологик компетенсияни баҳолашнинг интегратив диагностик тизими лексик-маданий билимлар, лингвомаданий интерпретация, коммуникатив қўллаш ва ижодий трансформация мезонларини қамраб олувчи комплекс рубрика ҳамда А–Б–C даражали дифференциал мониторингни жорий этиш орқали такомиллаштирилган таклифлардан Европа Иттифоқи томонидан 2025–2026-йилларда молиялаштирилган Эрасмус+ Интернатионал Мобилитй (КА171) лойиҳаси доирасида Павол Жозеф Šафáрик университети билан ҳамкорликда амалга оширилган “Бритиш анд Америcан Студиес – Британия ва Америка тадқиқотлари” халқаро академик лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 10-июлдаги 06/5286-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида филология ва тилларни ўқитиш йўналиши талабалари учун ташкил этилган ўқув ва илмий фаолиятнинг методик таъминоти такомиллаштирилган, талабаларнинг лингвомаданий билимлари, маданиятлараро коммуникатив фаолиятни амалга ошириш кўникмалари, рефлексив фикрлаши ҳамда касбий-коммуникатив компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.