Бахтиёров Бобур Бахтиёровичнинг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Демпферли ва демпферсиз қувурларнинг ностационар ҳолатини математик моделлаштириш”, 01.02.05 - Суюқлик ва газ механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № Б2024.2.PhD/Т4563.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.05/2025.27.12.Т/FM.10.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Далабоев Умриддин физика-математика фанлари доктори, профессор.
Файзиев Раббим физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: “Самарқанд давлат университети”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади демпферли ва демпферсиз қувур тизимларида кечадиган ностационар гидродинамик жараёнлами моделлаштириш, босим тўлқинларининг сўниш қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суюқликнинг сиқилувчанлиги ва газнинг ўта сиқилувчанлигини инобатга олган ҳолда, демпфер ўрнатилган релефли қувурдаги ностационар жараёнламинг математик модели ишлаб чиқилган ҳамда босим ва импулс сакрашларининг динамилc интерваллари аниқланган;
реал суюқлик массаси ва импулси сақланиши тенгламалари қарама-қарши югурувчи тўлқинлар аналогларига ўтказилиб, узлукли чегаравий шартларда ҳам юқори турғунликка эга бўлган сонли алгоритмлар ва дастурий таъминот яратилган;
демпферли қувурлардаги ўтиш жараёнлари таҳлил қилиниб, демпфер ҳажмининг маълум бир критик оралиғида массавий сарфнинг локал максимумлари ҳосил бўлиши ҳамда ушбу диапазондан сўнг тебранишламинг сўниш қонуниятлари исботланган;
МАТЛАБ Симсcапе муҳитида демпферли ва демпферсиз гидравлик тизим тугунларини визуал-математик моделлаштириш орқали ностационар режимлар ҳолатини баҳолаш услубиёти ишлаб чиқилган ва бу орқали сонли алгоритмламинг ишончлилиги асосланган;
демпфердаги газ массасининг оптимал қиймати ва ишчи босим ўртасидаги богдиқлик аниқланиб, гидравлик зарбанинг деструктив тўлқинли характерини апериодик сўниш режимига ўтказиш ҳамда демпфер параметрларини калибрлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Демпферли ва демпферсиз қувурларнинг ностационар ҳолатини математик моделлаштириш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
қувур участкаси охирида оқим тезлигининг ўзгариши натижасида юзага келадиган босим ўзгариши динамикасига доир ҳисоб натижалари ва алгоритмлар “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ объектларига жорий этилган (“Ўзсувтаъминоти” АЖнинг 08.06.2026 санадаги 4/40-2832 сонли маълумотномаси). Натижада суюқлик узатишда ишчи босимлами самарали бошқариш имкони яратилган ҳамда насос агрегатларининг иш фаолияти самарадорлиги оширилиб, энергия сарфи 2-3% ва эксплуатация харажатларини 5% гача камайтиришга эришилган;
демпфер ўрнатилган қувур тармоқларида тўлқин тарқалиши натижасида ҳосил бўладиган тезлик ва босим ўзгаришлари интерваллари “Тошкент сув таъминоти” АЖ объектлари фаолиятига жорий этилган (“Ўзсувтаъминоти” АЖнинг 08.06.2026 санадаги 4/40-2832 сонли маълумотномаси). Натижада демпфеминг оптимал ҳажмини танлаш орқали босим сакрашлари амплитудаси камайтирилган ҳамда қувурларда гидравлик зарба ва резонанс ҳолатлари юзага келишининг олди олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish