Мамиров Абдурашид Райимжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация  мавзуси, ихтисослик  шифри  (илмий даража бериладиган  фан  тармоғи):  “Пахта  саноати  корхоналарида  чанг  ажратиш  тизимлари  учун  янги авлод ишчи қисмини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини илмий асослаш”, 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар,мехатроника ва робототехника тизимлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Т6919
Илмий рахбар: Саримсаков Акрамжон Усманович Ахмедов, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Толали экинлар илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” DSc.08/2025.27.12.Т.14.01    
Расмий оппонентлар: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан техника фанлари доктори, профессор Росулов Рўзимурод Хасанович, Толали экинлар илмий тадқиқот институтидан техника фанлари номзоди катта илмий ходим Назиров Рахматжон Росулович 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани дастлабки ишлаш корхоналарида майда чангларни ҳавога тарқалишини сўндирувчи мехатроник тизим яратиш ва унинг ёрдамида  экологик ҳавфни  камайтиришга эришишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта саноат корхоналарида чанг ушлаб қолиш мосламаларидан сўнг майда чангларни атмосферага чиқишини сўндиришга қаратилган турли диаметрдаги тешиклар ёрдамида сўндириш конструксияси ишлаб чиқилган;
яратилган конструксия иш жараёндаги эффектив параметрлари: тешик диаметриc д=1.0 мм ва тўрли барабан чизиқли тезлиги в=7,5 м/с бўлиши назарий аниқланган;
чанг ва ифлосликларни ушлаб қолиш қурилмасидан чиқиб кетишини олдини олувчи симлик чўтка мехатроник қурилма ишлаб чиқилган;
янги чангли ҳаво билан атмосферага чиқиб кетаётган 0,42 % эркин толани тутиб қолувчи ускунада ҳаводаги зарарли майда чанг тарқалишини сўндириш мехатроник тизими аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пахта  саноати  корхоналарида  чанг  ажратиш  тизимлари  учун  янги авлод ишчи қисмини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарида майда чанг зарраларни камайтирувчи янги конструкциясини ишлаб чиқиш орқали Фарғона вилояти Риштон туманида жойлашган “Kosta line holding” МЧЖ га қарашли Риштон пахта тозалаш корхонасига жорий этилган. (“Ўзтўқимачиликсаноати уюшма” сининг 2026-йил 4-август санасидаги №01/06-1133-сонли маълумотномаси).Натижада корхонада мавжуд циклон қурилмасининг чанг зарраларини ушлаб қолиш самарадорлиги 69,61 % ни ташкил этган бўлиб, янги таклиф этилган механик барабанли филтрлаш қурилмасининг ўртача чанг ушлаш самарадорлиги 70,02 % ни ташкил этган. Унинг натижасида мавжуд технологияга нисбатан 0,42 % атмосферага чиқиб кетаётган чанг зарраларини ва эркин толаларни  91-93 %  ушлаб қолишга эришилган. 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish